Луғатни танлаш. Фойдаланиладиган луғатлар рўйхати ахборот панелидаги фойдаланиладиган луғатлар қўшимча варақасида келтирилган. Луғатлар кўрсатилган тартибда кўрилади, шу билан бирга кейинги луғатга ўтиш кўрилаётган луғатда керакли сўз бўлмаган тақдирдагина амалга оширилади. Таржима сифатига нафақат луғатларнинг сони, балки уларнинг программада терилиш тартиби ҳам таъсир кўрсатади.
Шунга алоҳида эътибор бериш керакки, программадаги терилишда, одатда, биринчи бўлиб истеъмол луғати туради. Истеъмол луғатлари таҳрир қилиш ва ўзгартириш учун очиқ бўлади. Шу тариқа, фойдаланувчи томонидан тўлдирилган ва ўзгартирилган мақолалар биринчи навбатда эътиборга олинади.
Фойдаланилаётган луғатлар рўйхатини ўзгартириш учун Словари (луғатлар) меню бандини ва таржиманинг керакли йўналишини танлаш керак. Шунингдек, таржима асбоблар панелидаги Словари (луғатлар) бандини босиш мумкин. Бунда таржиманинг танланган йўналишига мувофиқ келувчи қўшимча варақадан иборат бўлган Словари (луғатлар) мулоқот ойнаси очилади.
Бу мулоқот ойнаси қўшимча луғатларни кўриш, улаш ва ўчириш, янги истеъмол луғатларини яратиш, шунингдек, луғатларни кўриш тартибини бошқариш имконини беради.
Шу билан бирга «ҳар эҳтимолга қарши» қўшимча луғат-ларни қўшиш тавсия этилмайди, чунки бу программа ишини секинлаштиради ва таржима сифатига салбий таъсир кўрсатади.
Сўзларни банд қилиш. Идорадаги ишларни автоматлаштириш. Кўпгина ҳужжатлар фақат «қисман» таржимани талаб этади. Атама сўзлар ва тушунчалар аслият тилида қолиши керак. Масалан, компьютерга доир адабиётларда программа, операцион системалар ва ишлаб чиқарувчи компаниялар номларини таржима қилиш ёки уларни ўзгартириш мақбул эмас.
Автоматик таржима системаси маълум сўз ё сўз бирикмасини таржима қилмаслиги учун ушбу сўзни банд қилиш даркор. Банд қилинган сўзлар ахборот панелидаги Банд қилинган сўзлар қўшимча варақасидаги рўйхатда санаб ўтилади. Ҳужжат матнида банд қилинган сўз учраши билан у бошқа рангда ажралиб кўринади.
Банд қилинган сўзлар рўйхатига бирон бир сўзни қўшиш учун уни ажратиш ва Сервис/Зарезервировать (cервис / банд қилиш) буйруғини бериш ёки Таржима асбоблар панелидаги Зарезервировать слово (сўзни банд қилиш) бандини танлаш керак.
Ҳужжатни программа ички форматида сақлаш пайтида банд қилинган сўзлар рўйхати файл билан биргаликда сақланади. Promt программасида, шунингдек банд қилинган сўзлар рўйхатини кейинчалик таржима қилинаётган ҳужжатга улаш билан биргаликда мустақил равишда сақлаш, шунингдек шундай рўйхатни бошқа ҳужжатдан олиш имкони кўзда тутилган.
Банд қилинган сўзларнинг ягона луғатидан фойдаланиш имконияти бир мавзуга алоқадор бир гуруҳ ҳужжатлар билан ёки битта катта ҳужжатнинг кўплаб қисмлари билан ишлашда ниҳоятда қулайдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |