маданиятлари устунлиги ҳамда Ғарб томонидан шиддатли ҳужумга қарши ўз
маданияти бутунлигини сақлаб қолишга урғу беришади. Мусулмонлар Ғарб
қудрати ҳамда ўз жамияти ва эътиқодларига нисбатан у туғдирадиган
таҳдиддан
қўрқишади,
нафратланишади.
Улар
Ғарб
маданиятига
манфаатпараст, виждонсиз, инқирозга юз тутган ҳамда ахлоқсиз, деб баҳо
беришади.
Шунингдек, улар Ғарб маданиятини йўлдан оздирувчи деб
билишади, шунинг учун ўз ҳаёт тарзларига имкон қадар унинг таъсирини
сездирмасликка уринишади.
Бунинг устига, мусулмонлар Ғарбни нафақат
нуқсонли ва (китобий дин бўлишига қарамасдан) хато динга эътиқод қилишда,
балки ҳеч қайси бир динга эътиқод қилмасликда айблайдилар. Мусулмонлар
назарида, Ғарбий секуляризм, динсизлик ва аҳлоқсизлик уларни юзага
келтирган Ғарб христианлигидан ҳам ёвузроқдир. Совуқ уруш пайтида Ғарб
ўз рақибига «худосиз коммунизм» ёрлиғини илган эди; цивилизацияларнинг
совуқ урушдан кейинги ихтилофида мусулмонлар ўз рақибига «худосиз Ғарб»
назарида қаради. Ғарбнинг такаббур, манфаатпараст, репрессив, шавқатсиз ва
пасткаш имижи нафақат фундаменталист
имомлар томонидан, балки
тарафдорлари ва иттифоқдошлари ҳисоблаган кўплаб ғарбликлар томонидан
ҳам шундай баҳоланади. 1990-йилларда мусулмон муаллифлари томонидан
Ғарбда нашр қилинган китобларнинг жуда кам қисми,
жумладан, Фотима
Мерниссининг «Ислом ва демократия» китоби илиқ кутиб олинган. Бу китоб
ғарбликлар томонидан замонавий, либерал мусулмон аёлининг
мардона
баёноти сифатида тан олинган. Аммо, Ғарбнинг бу китобдаги кўриниши
кўркам бўлиши даргумон эди. Ғарб «милитар» ва «империал», бошқа
миллатларни «мустамлака терроризми» билан «яралаган» (3-9 бб), «Барча
ташвишларнинг манбаси» Ғарб маданияти белгиси бўлган индивидуализмдир.
Ғарбнинг қудрати ваҳимали» (8-бет), «Сунъий йўлдошлардан арабларни
ўқитиш ёки уларга бомбаларни улоқтириш сифатида фойдаланишни ёлғиз
Ғарб ҳал қилади... У бизнинг мавжудлигимизни йўқ қилади, импорт қилган
маҳсулотлари-ю, телевизион филмлари билан ҳаётимизга бостириб киради. У
бизни йўқ қилувчи, бозоримизни эгаллаб олувчи ва ҳаттоки энг кичик ресурс,
мулоҳаза ва имкониятларимизгача назорат қилувчи кучдир. Бу ҳолатимизни
биз қай
даражададир англаб етгандик, Форс кўрфазидаги уруш бу
тушунчаларимизни ҳақиқатга айлантирди» (146-147 бб). Ғарб ўз қудратини
ҳарбий тадқиқот орқали ҳосил қилади, сўнг бу тадқиқот маҳсулотларини
ўзининг «пассив истеъмолчилари» бўлган ривожланмаган давлатларга сотади.
Бу хушомадгўйликдан ўзларини либераллаштириш учун, Ислом ўз
муҳандислари ва олимларини қўллаб-қувватлаш, ҳарбий қуролларини
(ядровий ёки оддий, Мернисси ўз китобида белгиламаган) ишлаб чиқариш ва
«ўзини Ғарб ҳарбий қарамлигидан озод қилиш»да фойдаланишга мажбур»
(43-44 бб). Буларнинг барчаси, яна бир бор такрорлаймиз, қандайдир соқолли
фундаменталистнинг қарашлари эмас.
Сиёсий ва диний нуқтаи назари қандай бўлишидан қатъий назар,
мусулмонлар ўз маданиятлари ва Ғарб маданияти ўртасида бошланғич
фарқлар мавжуд деб ҳисоблашади. «Хулоса шундаки,
Шайх Ганушининг
айтишича, бизнинг жамиятимиз Ғарб жамияти асосланган қадриятлардан
мутлақо фарқ қилувчи қадриятларга асосланган». Миср ҳукумати расмий
равишда: «Америкаликлар «бу ерга келиб, бизни уларга ўхшашимизни
хоҳлашади. Ўзлари эса бизнинг қадриятларимиз ва маданиятимиз ҳақида ҳеч
нарса тушунишмайди», деб айтади. Миср журналисти бу фикрга қўшимча
равишда: «Биз ҳар хилмиз. Биз турли насл-насабга, турлича тарихга эгамиз.
Шундай экан, турлича келажакка эга бўлишга хақлимиз», дейди. Машҳур,
жиддий илмий мусулмон асарлари Ғарб фитналари
Ислом институтлари ва
маданиятини бўйсундириш, ерга уриш ва заифлаштириш йўлларини такрор ва
такрор тасвирлайдилар
15
.
Ғарбга қарши реакцияни, нафақат Ислом уйғониш марказий
интеллектуал моҳиятида, балки мусулмон давлатлари ҳукуматларининг
Ғарбга нисбатан муносабатлари ўзгаришида ҳам кузатиш мумкин. Бирламчи
постколониал ҳукуматларнинг иқтисоди, мафкура ва сиёсати умуман олганда,
15
William H. McNeill, "Epilogue: Fundamentalism and the World of the 1990's," in Martin E. Marty and R. Scott
Appleby, eds.,
Do'stlaringiz bilan baham: