Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Fundamentalisms and Society: Reclaiming
the Sciences, the Family, and Education 
(Chicago: 
University of Chicago Press), p. 569.
 


Ғарбга тегишли. Мустақилликка озодлик курашчилари инқилоби натижасида 
эришган Жазоир ҳамда Индонезия каби истисно давлатлардан ташқари бошқа 
давлатлар эса бунинг акси. Бироқ аста-секинлик билан Ғарб тарафдорлари 
бўлган ҳукуматлар Ироқ, Ливия, Яман, Сурия, Эрон, Судан, Ливан ва 
Афғонистонда Ғарбга тегишли бўлмаган, ваҳоланки, Ғарбга мутлақо қарши 
бўлган ҳукуматларга йўл берилди. Бу йўналишдаги сезиларсиз ўзгаришлар 
Тунис, Индонезия ва Малайзия сингари бошқа давлатларнинг сиёсий нуқтаи 
назари ва келишувида содир бўлди. Қўшма Штатларнинг Совуқ урушдаги энг 
ишончли ҳарбий иттифоқчилари бўлган Туркия ва Покистон, ички томондан 
Ислом сиёсий босими остидадир, бундан ташқари уларнинг Ғарб билан 
алоқаларида танглик кучайиб бормоқда.
1995 йилда Қувайт ўн йил олдингига нисбатан Ғарб тарафдори 
ҳисобланган ягона мусулмон давлат бўлган. Ҳозирги кунда Ғарбнинг 
мусулмон оламидаги яқин дўстлари саналмиш, ҳарбий томондан тобе бўлган 
Қувайт, Саудия Арабистони ва Форс амирликлари билан бир қаторда, 
иқтисодий тобе бўлган Миср ва Жазоир ҳам бор. 1989 йилларнинг сўнгида, 
Совет Иттифоқи йўлдош давлатларни ортиқ иқтисодий ҳамда ҳарбий 
томондан қувватлай олмаслиги аён бўлганда, Шарқий Европада коммунистик 
тузум қулади. Агар Ғарб ўзига йўлдош мусулмон тузумларни қўллаб-
қувватламай қўйса, уларни ҳам шунга ўхшаш қисмат кутган бўларди. 
Мусулмон «анти-ғарбийлиги»ни ошириш, айниқса, мусулмон 
экстремизми келтириб чиқарган «исломий таҳдид»га бўлган Ғарб 
ташвишининг кенгайиши билан бир вақтда содир бўлган. Исломга ядровий 
қудрат, терроризм ҳамда Европадаги миграция жараёнининг ошишига асос 
деб қаралади. Бундай ҳавотирлар халқ томонидан ҳам, сиёсий етакчилар 
томонидан ҳам бирдек тан олинади. 1994 йилнинг ноябр ойида ўтказилган 
сўровномага кўра, «Исломнинг уйғониши АҚШнинг Ўрта Шарққа нисбатан 
қарашларига таҳдидми бўла оладими?» деган саволга, мисол учун, ташқи 
сиёсатга қизиқувчи америкаликларнинг 35.000 дан 61 фоизи «ҳа» деб, 
фақатгина 28 фоизи «йўқ» деб жавоб берган. Бир йил олдин «Қўшма Штатлар 


учун энг катта хавф қайси давлат томонидан келади?» деган саволга 
тасодифий овоз берган омма Эрон, Хитой ва Ироқни энг юқори уч ўринга 
қўйдилар. 
Шу каби 1994 йилда Қўшма Штатлар учун «танқидий таҳдидлар»ни 
аниқлаш сўралганда, омманинг 72 фоизи ҳамда ташқи сиёсат етакчиларининг 
61 фоизи ядровий тарқалиш, халқнинг 69 фоизи ва етакчиларнинг 33 фоизи 
халқаро терроризм Ислом билан бевосита боғланган икки асосий муаммо, деб 
жавоб бердилар. Бундан ташқари, ҳалқнинг 33% ҳамда етакчиларнинг 39% 
Ислом 
фундаментализмининг 
кенг 
ёйилишида 
таҳдид 
кўрдилар. 
Европаликлар ҳам ўхшаш хулосаларга келди. Масалан, 1991 йилнинг 
баҳорида, француз халқининг 51% Францияга бўлган асосий таҳдид жанубдан 
эканлигини, 8% эса шарқдан келишини айтган. Француз халқи кўпроқ 
қўрқадиган 4 та давлатнинг барчаси мусулмон давлатлардир. Улар: Ироқ 52%, 
Эрон 35%, Ливия 26% ва Жазоир 22%
16
. Ғарбий сиёсий етакчилар, Германия 
канцлери ва Франция бош вазирини қўшиб ҳисоблаганда, НАТО бош котиби 
баён қилган ҳавотирларга ўхшаш фикрлар билдирган. 1995 йилда бош котиб 
Ислом фундаментализми Ғарб учун худди коммунизм хавфи каби хавфлидир. 
Клинтон маъмуриятининг юқори мансабдор вакили эса Исломни Ғарбнинг 
глобал рақиби сифатида кўрсатади
17

Шарқ томонидан келаётган ҳарбий таҳдиднинг ғойиб бўлиши билан 
НАТОнинг режалари тобора жанубдан келаётган яширин таҳдидларга 
йўналтирилмоқда. АҚШнинг бир ҳарбий таҳлилчиси 1992 йилда 
кузатганидек, «Жанубий фронт Марказий фронт ўрнини эгалламоқда ва 
шиддат билан НАТОнинг янги фронт чизиғига айланмоқда. Бу Жанубдан 
келадиган таҳдидларга қарши НАТОнинг жанубий аъзолари – Италия, 
Франция, Испания ва Португалия – ҳарбий режа ва амалиётга қўшила 
бошладилар. Бир вақтнинг ўзида Ғарб ҳукуматларига Ислом экстремистларига 
қаршилик кўрсатиш бўйича маслаҳатлар бермоқда. Аниқланган бу таҳдидлар 
16
Fatima Mernissi, 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish