катта хато қилди, шунинг учун Саддам Ғарб билан урушишга ҳақли,
биз эса уни
қўллаб-қувватлашга ҳақлимиз.
Турли цилизацияларга мансуб гуруҳлар ўртасидаги бошқа урушларнинг
асосий иштирокчилари сингари Саддам Ҳусайн ҳам ўзининг аввалги дунёвий
режимини энг кенг тарқалган ғоя – Ислом билан боғлади. Мусулмон дунёсида
халқларнинг У шаклида тақсимланиши ҳисобга олинса, Саддамнинг бошқа чораси
ҳам йўқ эди. Миср шарҳловчисининг таъкидлашича, танловнинг араб миллатчилиги
ёки "учинчи дунё" нинг ғарбга қарши мужмал ғояси эмас, балки Исломга тўғри
келганлиги, "исломнинг кенг оммани ўзига эргаштира оладиган сиёсий
мафкура
сифатида қадрланишидан далолат беради".
28
Гарчи Саудия Арабистони кундалик
ҳаётда ва давлат масалаларида Эрон ва Судандан ташқари, бошқа
мусулмон
давлатларига нисбатан Исломга қатъий риоя қилиши ва дунё бўйлаб исломий
гуруҳларни молиялаштиришига қарамай, ҳеч бир мамлакатда
бирон бир исломий
ҳаракат Ғарбнинг Ироққа қарши коалициясини қўллаб-қувватламади ва уларнинг
барчаси Ғарбнинг аралашувига қарши чиқди.
Шу тариқа уруш мусулмонлар учун тез орада Исломнинг мустаҳкамлигига
хавф солган цивилизациялараро урушга айланди. Миср, Сурия, Иордания, Покистон,
Малайзия, Афғонистон, Судан ва бошқа мамлакатлардаги фундаменталист гуруҳлар
уни "салибчилар ва сионистлар" иттифоқи томонидан "Ислом ва
унинг
цивилизацияси" га қарши олиб борилаётган уруш деб баҳоладилар ва "ҳарбий ва
иқтисодий тажовуз" қаршисида турган Ироқни қўллаб-қувватлашларини маълум
қилдилар. 1980 йил кузида Маккадаги Ислом Университети декани Сафар ал-Ҳавали
бу "дунёнинг Ироққа қарши уруши эмас. Бу Ғарбнинг Исломга қарши уруши", дея
баёнот берди ва унинг сўзлари ёзиб олинган тасма
Саудия Арабистонида кенг
тарқалди. Иордания қироли Ҳусайн ҳам шунга ўхшаш фикр билдирган ҳолда, бу
"нафақат Ироққа, балки барча араблар ва барча мусулмонларга қарши уруш" эканини
таъкидлади. Бундан ташқари, Фотима Мерниссининг таъкидлашича,
Президент
Бушнинг Америка Қўшма Штатлари номидан Худога тез-тез баландпарвоз мурожаат
28
Karin Haggag, "One Year After the Storm,"
Civil Society
(Cairo), 5 (May 1992), 12.
қилиши, буниг устига, Бушнинг "Исломгача бўлган даврдаги VII аср қўшинларининг
эҳтиёткор ва ғаразли ҳужумлари ва кейинчалик христианларнинг салиб юришлари"
ҳақидаги мулоҳазалари араблар буни "диний уруш" деб талқин этишларига туртки
бўлди. Бу уруш Ғарб ва сионистларнинг фитнаси билан қўзғатилган салиб юриши
экани ҳақидаги далиллар ўз навбатида уларга жавобан жиҳод эълон қилинишини
асослаб берди.
29
Мусулмонлар орасида мазкур хатти-ҳаракатларни Ғарбнинг Исломга қарши
уруши деб талқин этилиши мусулмон дунёсидаги низоларнинг сусайишига ёки
бирмунча вақт тўхтатилишига имкон берди. Мусулмонлар ўртасидаги эски
келишмовчиликлар Ислом ва Ғарб ўртасидаги муҳим тортишувлар қаршисида ўз
аҳамиятини йўқотди. Уруш давомида мусулмон ҳукуматлари ва гуруҳлари доимий
равишда ўзларини Ғарбдан узоқлаштириб бордилар. Ўзидан олдинги Афғон уруши
сингари Кўрфаз уруши ҳам авваллари бир-бирларининг бўғзидан олишга тайёр
бўлган
мусулмонлар:
клерикалларга
қарши
араблар,
миллатчилар
ва
фундаменталистлар; Иордания ҳукумати ва Фаластинликлар;
Фаластин Озодлик
Ташкилоти ва Ҳамас; Эрон ва Ироқ; умуман ҳукуматлар ва мухолифат партияларни
яраштириб қўйди. "Ироқдаги бу Баасистлар, - деди Сафар ал-Ҳавали,
- бир неча
соатгагина душманимиз, аммо Рим қиёматга қадар душманимиз бўлиб қолади".
30
Уруш Ироқ ва Эрон ўртасидаги ярашув жараёнини ҳам бошлаб берди. Эроннинг шиа
диний раҳбарлари Ғарбнинг аралашувини қоралаб, Ғарбга қарши жиҳод қилишга
чақирди. Эрон ҳукумати собиқ душманига қарши чора кўриш фикридан қайтди ва
урушдан сўнг икки тузум ўртасидаги муносабатлар аста-секин яхшиланиб борди.
Бундай ҳолларда ташқи душман мамлакатнинг ички можароларини ҳам камайтиради.
Масалан, 1991 йил январ ойида Покистонда "Ғарбга қарши мунозаралар" кенг
ёйилди, натижада мамлакат вақтинчаликка бўлса-да ярашди. "Покистон ҳеч қачон бу
қадар жипслашган эмас. Маҳаллий Синдҳлар ва Ҳиндистондан келган муҳожирлар
беш йилдан бери бир-бири билан қирпичоқ бўлаётган жанубий Синд вилоятида икки
29
Do'stlaringiz bilan baham: