Хизматлар кўп, оператор эса – ягона!



Download 308,46 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi308,46 Kb.
#173910
  1   2   3   4
Bog'liq
алоқа турлари


Қанчалик қизиқ бўлмасин, аммо бизнинг рақамли асримизда алоқа учун харажатларни режалаштириш жуда ҳам мушкул. Алоқа турлари қанчалик кўп бўлса – уй телефони, уй интернети, мобил алоқа ва мобил интернет, IP-телевидение... харажатлар ҳам шунчалик кўп. Оператор-провайдерлар ҳам бир нечта бўлса-чи, нима қилиш керак? Ҳар ойнинг охири оддий бир киши учун яна бир «ташвиш». Бошқа оила аъзолари ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас! Мобил алоқага тўлов қилишга улгурмади, уй телефонидан қарздорлик борлиги тўғрисида АТСдан робот қандай қилиб қўнғироқларни амалга оширади. Барча алоқа хизматлари учун ягона, аммо ишончли, фойдали ва қулай оператор ҳақида орзу қиласизми? Албатта, бунақаси бор.


Хизматлар кўп, оператор эса – ягона!
Дарҳақиқат, мактаб, университет ёки ишга йўл олган барча оила аъзолари уйдан чиқишлари билан мобил алоқа хизматларидан фойдаланишга ўтишади. Бугун биз деразадан боқмаган ҳолда, смартфон виджети ёрдамида қандай қилиб «об-ҳаво»га мос равишда кийинишни билиб оламиз. Йўл четида қўл кўтармасдан, илова орқали такси чақирамиз. Шунингдек, автобуслар қатнови жадвалини ҳам илова ёрдамида кузатамиз. Ҳаттоки, метро учун тўловни жетон билан эмас, контактсиз тўлов технологиялари ёрдамида смартфон экранини турникетга кўрсатган ҳолда амалга оширамиз. Бунинг учун яхши алоқа ва оддий тарифлар бўлиши керак.
Иш ва ўқув куни ҳаммада ҳар хил ўтади, аммо биз доимо алоқада бўлганимиз учун барча оила аъзоларимиз учун хотиржаммиз. Остонадан уйга киришимиз биланоқ, бизнинг смартфонларимиз автомат тарзда Wi-Fi нуқтасига уланади. Ҳар кун, ҳар ҳафта ва ҳар ой шу тарзда давом этмоқда. Ўтган йиллардан буён биз уни «Wi-Fi интернет» деб номлаб келмоқдамиз.
2020 йилда пандемия муносабати билан деярли ҳамма масофавий ишлаш ва ўқиш тарзига ўтди. Ҳатто кўргазма, анжуманлар ва концертларни ҳам онлайн томоша қила бошладик. UZTELECOM сабаб биз ўтган йили ўзимизни яккалаган ҳолда бундай чеклов давридан муносиб тарзда чиқиб олдик. Ҳаёт давом этмоқда, аммо унда «онлайн» тартиб кўпайиб бормоқда.
UZTELECOM бугунги кунда арзон ва қулай тарифларга эга барча турдаги алоқа турларини таклиф қилмоқда ва мобил ҳамда уяли алоқани, мобил ва уй интернети, ҳатто IP-телевидение+уй кинотеатрини бирлаштирган ҳолда ўз хизматларини жорий этмоқда. Хизматлар кўп – оператор эса битта.
Мисол учун, UZTELECOM мобил алоқасига барча оилани улаш жуда ҳам фойдали, сабаби «Оила учун» қулай хизмат мавжуд. Бу хизматда гуруҳ ичидаги барча чиқувчи қўнғироқлар бепул бўлгани учун тарифга киритилган дақиқалар сарф этилмайди. Бир шартномада (оила аъзоларининг рақамлари) расмийлаштирилган рақамлар гуруҳ ҳисобланади. Кўпроқ суҳбатлашамиз ва кўпроқ маблағ тежаймиз. Тежаймиз ва гаплашамиз.

Бугунги кунда телевидение ва интернет тармоқлари ҳаётимизда шунчалик мустаҳкам ўрин олганки, мазкур медиа воситаларисиз замонавий жамиятни тасаввур қилиш қийин. Охирги бир неча ойда деярли бутун дунёни қамраб олган COVID-19 пандемиясига ва унинг иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳаётга таъсирига оид маълумотлардан тезкор хабардор бўлишда ушбу ахборот воситаларининг қанчалик катта аҳамият касб этишини ҳеч ким инкор эта олмайди.


Аммо бундан 80-100 йиллар аввал ахборот воситаларининг бу қадар ривожланиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган. Иккинчи жаҳон урушидек даҳшатли офат юз миллионлаб инсонларнинг бошига тушганда фронт хабарлари ва бошқа маълумотларни жангчиларга ҳамда фронт ортидаги аҳолига тезкор тарзда етказишнинг ягона воситаси радио тармоқлари бўлган. Бундан ташқари, ўша даврда радио нафақат ахборот тарқатиш воситаси, балки маданий дастурлар билан аскарлар ҳамда фронт ортидаги аҳолининг ҳордиқ чиқаришида, шунингдек адабий асарлар намуналари билан таништиришда ҳам муҳим роль ўйнаган. Бир сўз билан айтганда, токи телевизор кашф қилиниб оммавий ахборот воситасига айлангунга қадар, радио бугунги кундаги телевидение ва интернет тармоқлари вазифаларини ўтаган.
Радио тармоқларининг аҳолини маданий ва сиёсий ҳаётида ҳамда мамлакат мудофаасида ҳал қилувчи аҳамият касб этгани сабаб, ушбу соҳада фан ва техника ютуқларини оммалаштириш ва аҳолининг кенг қатламлари орасида ҳаваскор радиони оммалаштириш мақсадида Совет Иттифоқи Халқ комиссарлари кенгашининг 1945 йилги қарорига биноан ҳар йилнинг 7 май куни “Радио куни” деб эълон қилинган.
Ушбу мақолада 1920-1940 йиллар давомида Ўзбекистонда радио тармоқларининг фаол ривожланиши, Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт хабарларини республика аҳолисига тезкор етказишдаги роли, маданий дастурлар ёрдамида фронт ортидаги кайфиятни мумкин қадар оширишдаги аҳамияти, умуман олганда, радиоэшиттиришларнинг 1945 йилда эришилган ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади.
Иккинчи жаҳон урушида халқни ғалабага руҳлантириб туриш, унинг тинч ва осойишта кунларга бўлган умидини кучайтиришда муҳим роль ўйнаган медиа воситаси – радионинг аҳамияти ва унинг ғалабага қўшган ҳиссаси алоҳида эътиборга лойиқ.

Download 308,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish