Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

 
 


9-БОБ 
Цивилизацияларнинг глобал сиёсати 
Асосий давлатлар ва бўлиниш чизиғи низолари 
 
Цивилизациялар инсон қабилалари ривожланишининг якунига етган 
шакли, цивилизациялар тўқнашуви эса глобал миқёсдаги қабилавий низодир. 
Юзага келаётган оламда икки турли цивилизациядан бўлган давлат ёки 
одамлар гуруҳи умумий мақсадларга етишиш ёки бирор бир учинчи 
цивилизация вакилларига қарши бўлган қизиқишларини ривожлантириш 
йўлида махсус, чегараланган, тактик алоқалар ўрнатишлари ёки коалиция 
тузишлари мумкин. Аммо, турли цивилизациялардан бўлган гуруҳлар 
ўртасидаги муносабатлар деярли ҳеч қачон яқин бўлмайди. Улар одатда совуқ 
ва кўпинча адоватли. Совуқ уруш давридаги ҳарбий иттифоқлар сингари 
ўтмишдан мерос бўлиб қоладиган турли цивилизациялар ўртасидаги 
муносабатларнинг заифлашиши ёки бутунлай йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бор. 
Россия ва Америка лидерлари томонидан таъкидланган цивилизациялараро 
яқин ҳамкорлик қилиш умиди ҳам амалга ошмайди. Вужудга келаётган 
цивилизациялараро муносабатлар вазминликдан зўравонликка қараб ўзгариб 
боради ва кўпинча шу масофа ўртасига тўғри келади. Кўп ҳолларда улар Борис 
Елцин огоҳлантирганидек, келажакда Россия ва Ғарб муносабатлари ўртасида 
содир бўлиши мумкин бўлган «совуқ тинчлик»ка тенг келиши эҳтимоли 
юқори. Қолган цивилизациялараро муносабатлар эса совуқ уруш ҳолатини 
эслатиши мумкин. «La guerra fria» атамаси XIII асрда яшаган испанларга 
тегишли бўлиб, улар бу жумлани Ўртаер денгизида мусулмонлар билан 
«хафвсизликда яшаш» дея изоҳлашган. 90-йилларда кўп одамлар маданий 
совуқ урушнинг Ислом ва Ғарб ўртасида яна авж олиб бораётганини 
кўришди
5
. Цивилизациялар оламида фақатгина бу муносабат эмас, балки 
бошқа бир қатор муносабатлар ҳам шунга ўхшаш атамалар билан 
5
Adda B. Bozeman, 
Strategic Intelligence and Statecraft: Selected Essays 
(Washington: Brassey's (US), 1992), p. 
50; Barry Buzan, "New Patterns of Global Security in the Twenty-first Century," 
International Affairs, 
67 (July 
1991), 448-449. 


таърифланади. Совуқ тинчлик, совуқ уруш, савдо уруши, квази-уруш, омонат 
тинчлик, тиғиз муносабатлар, муросасиз рақобат, биргаликда яшаш 
назарияси
6
, қурол мусобақаси – бу иборалар турли цивилизация вакиллари 
ўртасидаги муносабатларга тавсиф берувчи энг мос жумлалардир. Ишонч ва 
дўстлик эса кам учрайди. 
Цивилизациялараро низолар икки хил шаклга эга. Маҳаллий ёки микро 
даражада бўлиниш чизиғи низолари: турли цивилизацияларга тегишли қўшни 
давлатлар ўртасида, бир давлатдаги турли цивилизацияларга тегишли 
гуруҳлар ўртасида ва собиқ Совет Иттифоқи ҳамда Югославия сингари вайрон 
бўлган давлатлар ўрнига янгисини яратишга уринадиган гуруҳлар ўртасида 
юзага келади. Бўлиниш чизиғи низолари асосан мусулмон ва мусулмон 
бўлмаган гуруҳлар орасида кенг тарқалган. Бундай низоларнинг сабаблари, 
табиати ва ривожланиши ўнинчи ва ўн биринчи бобларда ўрганилган. 
Глобал ёки макро даражада асосий давлатлар низолари: турли 
цивилизацияларга тегишли илғор мамлакатлар ўртасида юзага келади. Бундай 
низоларда қуйидаги халқаро сиёсатга оид асосий муаммолар ўз аксини топган: 
1. Глобал тараққиётнинг шаклланиши ва БМТ, ХВФ ва Халқаро Банк 
каби халқаро ташкилотларфаолиятига таъсир этиш; 
2. Оммалашув мунозаралари ўз аксини топган қурол назорати ва қурол 
мусобақасида аён бўладиган ҳарбий куч; 
3. Савдо, инвестиция ва бошқа муаммоли баҳсларда аён бўладиган 
иқтисодий куч ва моддий фаровонлик; 
4. Бошқа цивилизация ҳудудидаги ўз вакилларини ҳимоя қилиш, бошқа 
цивилизацияга тегишли одамларга қарши дискриминация сиёсатини юритиш 
ёки бошқа цивилизациядан бўлган одамларни ўзига тегишли ҳудуддан 
чиқариб юборишда бирор цивилизацияга тегишли давлат томонидан қўллаб-
қувватланадиган одамлар келтирадиган келишмовчиликлар; 
6
Биргаликда яшаш назарияси – экологик жиҳатдан ўхшаш муҳитда яшайдиган турлар ўртасидаги 
рақобатдошликни сақлаб қолишга асосланган назария.


5. Қадриятлар ва маданият: давлат бошқа цивилизация вакилларига ўз 
қадриятларини ташвиқ қилиши ёки мажбуран бўйсундириши оқибатида келиб 
чиқадиган низолар; 
6. Баъзида асосий давлатлар бўлиниш чизиғида асосий қатнашчиларга 
айланадиган ҳудудий низолар. 
Бу низолар, албатта, бутун тарих давомида инсонлар ўртасидаги 
ихтилофлар асоси бўлиб келган. Бироқ турли цивилизацияга тегишли 
давлатлар аралашганда, маданий тафовутлар низоларни кескинлаштиради. 
Улар ўртасидаги мусобақада асосий давлатлар мақсадларига эришиш йўлида 
ўз цивилизациялари тарафдорларини йиғишга, учинчи цивилизациялар 
томонидан кўмакка эга бўлишга, қарши цивилизацияларда ички низолар ва 
камчиликлар келтириб чиқаришга ҳамда мувофиқ дипломатик, сиёсий, 
иқтисодий, махфий ҳаракатлар уйғунлиги, тарғибот ишлари ва зўравонликдан 
фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Аммо, асосий давлатлар Ўрта Шарқ ва 
субконтинентал, яъни тарихий ва геотектоник сабабларга кўра қитъанинг 
бошқа ерларидан ажралиб турадиган катта ҳудуддаги вазиятлардан ташқари 
қолган вазиятларда маданий бўлиниш чизиғида туташган ҳолатларда 
тўғридан-тўғри бир-бирларига қарши ҳарбий куч ишлатишлари эҳтимолдан 
йироқ. Бошқа ҳолларда асосий давлатлар ўртасидаги урушлар икки вазиятда 
вужудга келиши мумкин.
Биринчидан, бу урушлар қондош ҳисобланган маҳаллий гуруҳлар 
ўртасидаги бўлиниш чизиғи, низолар кўпайиши ҳисобидан маҳаллий ихтилоф 
қарама-қарши томонларини қўллайдиган асосий давлатларни қамраб олган 
ҳолда вужудга кела бошлаши мумкин. Бироқ, бу эҳтимоллик қарши 
цивилизациядан бўлган асосий давлатларга бўлиниш чизиғи низоларини 
тўхтатиб туришга ёки уларни тинч йўл билан ҳал қилишга имкон яратади. 
Иккинчидан, асосий давлатлар урушлари цивилизациялар ўртасидаги 
кучнинг глобал мувозанати ўзгариши натижасида келиб чиқиши мумкин. 
Қадимги юнон цивилизациясида Афинанинг ўсиб бораётган кучи, Фукидида 
сабаб қилиб кўрсатганидек, Пелоппенес урушига олиб келди. Шунингдек, 


Ғарбий цивилизация тарихи ҳам ўсиб ва пасайиб бораётган кучлар ўртасидаги 
«гегемон урушлар»дан биридир. Турли цивилизацияларга тегишли бўлган, 
ўсиб ва пасайиб бораётган асосий давлатлар ўртасидаги низоларга имкон 
яратувчи ўхшаш факторлар даражаси қисман бу цивилизациялар томонидан 
давлатлар учун янги куч пайдо бўлишини таъминловчи қайси усулни 
танлашида аён бўлади. Куч ишлатилган қаршиликми ёки ғолиб томонга ўтиб 
олишми? Ғолиб томонга ўтиб олиш Осиё маданиятига анча яқин хусусият 
бўлиб турган бир пайтда, Хитой кучининг ўсиб бориши АҚШ, Ҳиндистон ва 
Россия каби бошқа цивилизация вакиллари давлатларига нисбатан қаршилик 
ҳаракатларини ярата олди. Ғарб тарихида Буюк Британия ва АҚШ ўртасида 
етакчилик учун сўнган урушда, Британия ҳукмронилигидан Америка 
ҳукмронлигига ўтиш эҳтимоли икки жамият ўртасидаги яқин маданий 
ўхшашлик сабаблидир. Ғарб ва Хитой силжиш кучи мувозанати ўртасидаги 
бундай ўхшашликнинг йўқлиги ҳарбий низоларни қатъийлаштирмайди, лекин 
уларнинг қўлланиш эҳтимоллигини анча оширади. Ислом динамикаси кўплаб 
кичик бўлиниш чизиғи низоларининг нисбатан давомий манбасидир; 
Хитойнинг кўтарилиши эса асосий давлатларнинг улкан цивилизациялараро 
урушларининг потенциал манбаси ҳисобланади. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish