Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусиятларининг назарий асослари ва илмий манбаларда ёритилганлиги



Download 116,72 Kb.
bet9/10
Sana23.02.2022
Hajmi116,72 Kb.
#158659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
aqli zaif o'quvchilarning xotira xususiyatlari (Кириллча)

Умумий хабардорлик;

  • Тушунчаларни таснифлаш;

  • Ўхшашликларни аниқлаш;

  • Умумлаштирувчи;

  • Содда арифметик масалаларни ечиш;

  • Саноқ қоидалари;

  • Теккисликда жойлашган фигуралар билан мантиқий амалларни бажариш;

  • Хажмий фигуралар тасвирлари билан мантиқий амалларни бажариш;

  • Сўзларни ёдлаш.

    Интеллект тестларини қайта кўриб чиқиш хақида қатор муаллифлар ўз фикр мулохазаларини билдирганлар. К.М.Гуревич фикрича, хозирги замон интеллект тестларини яратиш ва қайта ишлаш учун вақт етди.
    Сўз ва тушунчалар таркиби, улар билан мантиқий харакатлар қилиш буларнинг барчаси талаблар асосида шундай тартибланиш керкки, бу тартиб жамият интелектуал ва рухий тараққиётга қўядиган талабларига мос бўлиши керак. Вербал материалларни ўзлаштириш босқичлари ажратилиши лозим.
    Буларнинг барчаси талим мазмунига ва болаларнинг ривожланиш босқичига мос келиши талаб этилади. Хотира диагностикаси жуда мураккаб феномен бўлганлиги боис, уни ўрганиши, тадқиқ қилиши, услубий аппаратлар яратиш иш эмас. Хозирги кунда рухиятни интеллектни ва айниқса хотирани ўрганиш бўйича юзлаб тестлар қаторида алохида ажралиб турувчи Амтахауер, Равен ва Векслер тестлари кенг тарқалган юзлаб манбаларни тахлилий ўрганиш асосида Векслер тестларининг вербал қисмида тўхталдик. “Д.Векслер тестлари психалогик, педагогик ва тиббиёт амалиётида кенг қўлланилаётган тестлардан биридир”.
    Веслер тестларинингдастлабки варианти1939 йилда яратилган бўлиб, 7ёшдан 69 ёшгача бўлган кишиларнингинтеллектини текширишга мўлжалланган.
    1949 йилда яратилган болаларга мўлжалланган варианти, 1973 йилда Санк-Петербурглик олим А.Ю.Панасюк томонидан рус этносига мослаштирилган.
    Айтиб ўтиш керакки, Векслер методикасидаги тестлар мазмун жихатдан тиббиётда кенг қўлланиладиган психалогик мазмундаги методикалардан деярли фарқ қилмайди. Булар (Вербал субтестлар) боланинг фикрлаш доираси ва луғат бойлигини ўрганиши (И-ИИ-субтестлар) аниқ вазиятда унинг ўз билимларини қўллай олиш малакаси (ИИ-субтест) арифметик масалаларни ечиш орқали ихтиёрий диққатни аниқлаш (ИИИ-субтест) тушунчалар орасида аналогия ва ўхшаш томонларни топиш орқали мантиқий тафаккурни аниқлаш (ИВ-субтест) тестларидир.
    Такидлаб ўтиш жоизки, Векслер тестларининг 12та субтести ўзигача бўлган тестларни ижодий ўрганилиши, тўлдирилиши хисобига бўлган. Векслер тестларидан психиатрик кменикада хам кенг қўлланилган ва ижобий натижаларга эришилган.
    Н.Г. Луксанова катта боғча ёши ва кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда татқиқот олиб борган ва у мазкур тестлар ёрдамида ақлий ривожланиши сустлашган (РРС) болаларни хатосиз аниқлаган. А.Ю.Панасюк томонидан рус этносига мослаштирилган Венлер тестлари бажарилши билан Г.С.Зайдел “Ақлий фаолиятларини ўрганиш”да, болаларнинг материални ўзлаштиришдаги даражаларнинг хар хиллиги сабабларини тахлил қилишда руҳий ривожланиши сустлашган болаларнинг ақлий фаолиятлари динамикасини ўрганишда умумий фойданилган.
    Айни чоғда тафаккурнин гвербал ва новербал қисимларга бўлиниши методиканинг қимматини янада оширади.
    Шу нарсани алоҳида таъқидлаш керакки, Ўзбекистонни биринчилардан бўлиб, таниқли олим Ғ.Б.Шоумаров томонидан ушбу методиканинг диагностик имкониятларини ўрганиш мақсадида қатор тадқиқотлар олиб борилган.
    Ғ.Б.Шоумаровнинг кўрсатишича, Векслер тести ақли заиф болаларни рухий ривожланиши сустлашган болалар ва нормал болалардан диференсиасия қила олади.
    К.Қ.Мамедов ўзининг “Рухий ривожланиши сустлашган ўқувчилар ақлий фаолияти ривожланишининг динамик хусусиятлари” мавзусидаги ишда Векслер методикаси орқали 2,5синф турли тоифа ўқувчиларнинг ақлий ривожланишининг ўзига хослигини ўрганган.

    Хулоса
    Шундай қилиб, болаликнинг шундай даври мавжудки, бу даврда олинган билим кўникма ва малакалар жуда узоқ хотирада сақланади демак, шу даврда боланинг тарбияси таълимига имкон қадар кўпроқ вақт ажратиши зарурки бу ёшдаги бола идрокнинг ўткирлиги равшанлиги, софлиги, аниқлиги ўзинг қизиқувчанлги, ишанувчанлиги ҳаёлотинг ёрқинлиги хотирасининг кучлилиги таффаккуринг ёққоллиги билан бошқа ёшдаги болардан ажралиб туради. Бу даврда бола у ёки бу ахборотни ўз хохиш иродаси қизиқиши билан тўплашга харакат қилади. Боланинг ана шу фаоллиги хотирасининг муайян даражада ривожланганлигини билдиради.
    Боланинг вербал таваккури рухий ўсиш даажаси таълим жараёнинг бошланғич синфларданоқ тўғри ва тўлиқ мукаммал йўлга қўйиш орқали ривожлантирилади ва такомиллаштирилади. Бунинг учун ҳар бир боланинг нимага қодирлигини ўрганиш аниқлаш талаб этилади. Муаммони ўрганиш давомида шундей ҳулосаларга келиш мумкинки Венслер тестлар батареясининг 1-2-4-5 субтестлари диагностик аҳамятга эга бўлиб ушбу тестлар ёрдамида 2 тоифа ўқувчиларни вербал тафаккуриниг ўзига ҳос ривожланиш ҳусусиятларини аниқлаш ва текшириш мумкин. Бу эса ақли заиф ўқувчиларда таълимий-тарбиявий коррексион (ақли заиф ўқувчиларни фикирлаш жараёни ривожлантиришига оид) Ишларининг шажарасини оширади. Ўйлаймизки олинган маълумотлар мактабларда психолог хизматини яхшилашга ёрдам беради.



    Download 116,72 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish