Курс ишининг мақсади- Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусият ривожлантириш методларини ўрганишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган.
1. Ўқувчиларнинг хотира ва унинг ривожланиш хусусиятларини тадқиқ қилиш.
2. Нормал ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусиятларини текшириш.
3. Олинган маълумотларни психологик тадқиқ қилиш.
Курс ишининг обекти:
Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусиятларини ўрганиш
Курс ишининг предмети 1 ва 2 синф ақли заиф ўқувчиларининг диққат жараёнининг ривожланиш хусусиятларини ўрганишдан иборат.
Курс ишининг методлари:
Експрементда қатнашган ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатларини ўқувчиларнинг шахсий хужжатлари билан танишиш.
Ақлий тараққиёт, ҳусусан хотирага оид ўқитувчи ва тарбиячилар билан суҳбатлашиш.
Ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиш
И-Боб. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусиятларининг назарий асослари ва илмий манбаларда ёритилганлиги.
1.1 Хотира . Хотиранинг турлари ва хусусиятларининг илмий адабиётларда ёритилганлиги
Хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик улами эслаш ёки хотирлаш жараёни дир. Биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. Хотира фаолиятида шахснинг
ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди. Бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаёт шароити таъсирида шакллантиради. Киши ўзининг шу фаолияти учун муҳим бўлган воқеа, ҳодисалами яхши эслаб қолади. Аксинча, киши учун кам аҳамиятга эга бўлган
нарсалар ёмон эсда қолдирилади ва тезда унутиб юборилади. Шу ўринда хотира борасидаги таърифларга қайтсак, кўпгина адабиётларда хотира тушунчаси қуйидагича таърифланади. "Индвиднинг ўз тажрибасида эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади". Лекин мазкур таърифлами таҳлил қилган профессор э.Г \Г ъозиев томонидан хотира тушунчасига қуйидагича таъриф берилади. "Хотира атроф-муҳитдаги воқелик (нарса)ни бевосита ва билвосита, ихтиёрий ва ихтиёрсиз равишда, пассив ва фаол ҳолда, репродуктив ва продуктив тарзда, вербал ва новербал шаклда, мантиқий ва механик уо 7 билан акс эттирувчи эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, қайта эсга тушириш, унутиш ҳамда рнниш ҳиссидан иборат психик жараён. Алоҳида ва умурнийлик намоён қилувчи ижтимоий ҳодиса барча таассуротлами ижобий қайта ишлашга йўналтирилган мнемик фаолиятдир”.Шуни таъкидлаш жоизки, келтирилган мазкур та:риф хотиранинг мураккаб, кенг қамровли жиҳатларини тўла таъкидлаш имкониятига эга. Шахснинг йўналиши унинг қизиқишида ифодаланади. Кишининг қизиқиши хотирага аниқ ва кучли таъсир кўрсатади, яъни яхши эсда олиб қолишни таъминлайди.
Биз кўпинча у ёки бу нарса ва ҳодисаларни ёмон эсда қолдирамиз. Бу хотирани ёмонлигини эмас, балки уларга қизиқиш йўқлигини кўрсатади. Масалан, ўқувчилар ҳамма фанлами бир хил ўзлаштира олмайдилар. Бу уламинг ҳар хил хотирага эга
еканликлар билан эмас, балки ўқитилаётган фанга қизиқишнинг ҳар хиллиги билан тушунтирилади. Эсда олиб қолишга кишининг эмосионал муносабати ҳам катта таъсир кўрсатади. Киши учун яққол ҳаяжонли реаксия вужудга келтирувчи нарсалар онгда
чуқур из қолдириб, пухта ва узоқ ёдда сақланади. Биз бир нарсадан таъсирлансак, ўша узоқ вақт эсда сақланади. Самарали хотира кишининг ирода сифатларига ҳам боғлиқдир.
Кучсиз, иродасиз, ишёқмас кишилар ҳар доим юзаки, ёмон хотирлайдилар. Аксинча, иродали, материални ўзлаштиришга астойдил киришадиган кишилар пухта ва чуқур эслаб қоладилар. Самарали хотира кишининг умумий маданиятига, унинг ақлий
савиясига, билимига, уқувига фикрлаш қобилиятига, кўникмаа ва одатларига ҳам боғлиқдир. Шундай қилиб, хотиранинг табиати ва унинг самаралилиги шахснинг хусусиятлари билан боғлиқдир. Шахс ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифалари асосида ўзининг хотирлаш жараёнини онгли равишда тартибга солади ва бошқаради.
Хотира соҳасида қуйидаги асосий жараёнлар: эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш бир-биридан фарқ қилинади. Бу жараёнлар фаолиятда таркиб топади ва белгиланади. Маълум материални эсда олиб қолиш ҳаёт фаолияти давомида индивидуал,
яъни шахсий тажрибани тўплаш билан боғииқдир. Тўпланган тажрибадан кейинг фаолиятда фойдаланиш қайта эсга туширишни талаб қилади. Маълум материалнинг фаолиятда қатнашмай қолиши ёддан чиқаришга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |