ИИ.БОБ. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотираси ва уни диагностика қилиш масалалари
2.1. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг интелекти ва хотирани диагнозлаштиришнинг психологик асослари.
Бола интелектининг айниқса хотира ривожланиши унинг 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган даврига тўғри келади. Шундай экан, демак шу даврда болага бўлган муносабат бирмунча алоҳида бўлиш, унинг ҳар бир ижобий харакати рағбатлантирилиши саволларига батафсил ва қониқарли жавоб олиш, мулоқотнинг бир мунча чуқурлашиши бевосита бола тафаккурининг ривожланишига ижобий таъсир қилиши, бунинг оқибатида унда ва салбий кўникма ва малаккалар шакилланиб боришга жиддий эътибор бериш лозим.
Болаликнинг шундай даври мавжудки, бу даврда олинган билим, кўникма ва малакалар жуда узоқ муддат хотирада сақланади.
Демак, шу даврда боланинг тарбияси таълимига имкон қадар кўпроқ вақт ажратиш зарурки, бу ёшдаки бола идрокининг ўткирлиги, равшанлиги, сафлиги, аниқлиги ўзининг қизиқувчанлиги, хаёлатининг ёрқинлиги, хотирасининг кучлилиги, тафаккурнинг (вербал) яққоллиги билан ажралиб туради. Бу даврда бола у ёки бу ахборотни ўз хохши иродаси, қизиқиши билан тўплашга харакат қилади. Боланинг анашу фаоллиги хотирасинингмуаян даражада ривожланганини билдиради. Боланинг вербал хотираси, тафаккури, руғий ўсиш даражаси таълим жараёнининг бошланғич синфларидаёқ тўғри ва тўлиқ мукаммал йўлга қўйилиши орқали ривожлантирилади ва такомиллаштирилади.
Бунинг учун хар бир боланинг қодирлигини, ўрганиш аниқлаш, талаб этилади, бу эса кўпчилик тасаввур қилганидек енгил эмас. Ҳар бир шахснинг вербалтафаккури, хотираси рухий ривожланганлик даражаси, турли хил усул ва услублар метод ва методикаларбилан текширилади. Масалага янада чуқурроқ кирадиган бўлсак, айтиш мумкинки боланинг руҳий ақлий ривожланганлик даражасини, яъни интелектини “интелектуал тестлар” орқали текшириш мумкун. Сўнги йилларда хаётимизнинг барча жабхаларда психалогик хизмат ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Бунда махсус психологиясининг ўрни алоҳида ахамят касб этади. Боланинг хотирасини дигностика қилиш, хусусан, вербал хотирасини дигностика қилиш унинг интелектуал имкониятини ҳисобга олган ҳолда таълим тарбия муассасасига тўғри йўналтира олиш имкониятини беради
Шахснинг интеллектуал ривожланиши учун энг мақбул муҳитни юзага келтириш асосида ҳам руҳан, ҳам жисмонан баркамол авлодни тарбиялаш ижтимоий хаётдаги барча соҳаларнинг мунтазам юксалишга олиб келади. Ана шу мақбул мухитни юзага келтириш учун эса, энг аввало, боланинг рухий ҳолати, интеллект даражаси ва имкониятини тўғри тайн этиш бошланғич нуқта бўлмоғи лозим. Шунинг учун ҳам болаларни психологик диагностика қилишнинг бенихоя мухимлиги олимлар томонидан эърироф этилган. Боланинг интелектуал даражаси хотираси ва руҳий холатидан келиб чиққан ҳолда унинг шахс сифатида шакилланишига кўмаклашиши, унга тўғри ёндашиш, унинг руҳий ривожланишига мутлақо мувофиқ ҳолда зарур бўлагн таълим-тарбия жараёнларига жалб қилиш зарур.
Аксинча, болаларнинг интеллектуал даражасини, хусусан, вербал хотирасини ўз вақтида диагностика қилмаслик унинг интелектуал даражасига мос бўлмаган мухитга тушиши шахс камолоти учун салбий бўлган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Умумтаълим мактаблардаги дастурларнинг мураккаблиги ёки педагогнинг натоғри ёндашуви натижасида бола ўзи учун зарур бўлган индивидуаллашган ёрдамни ололмаслиги мумкун. Педагогнинг натўғри ёндашуви нафақат ривожланишидан орқада қолишнинг чуқурлашиши, балки болада ўқув фаолиятига нафаол муносабатнинг шакилланиши билимларини (материални) ўзлаштирмаслик ва унда шахс ҳусусиятларининг салбий томонга мойиллашувини юзага келтиради. Бу са ўз навбатида рухий-асаб касалликлари ва функсионал бузилишларини юзага келтирувчи асосий сабаблардан бири бўлиб қолиши ҳам мумкин. Чунки кўп ҳолларда ақлий ривожланишдаги нуқсонлар. (РРС) камчиликларни ва боғча даврида на мактаб олди текширув даврида аниқ билиш қийин.
Бу нуқсон ва камчиликлар болада бошланғич синфда ўзлаштириш жараёнида, илк бор қийнчиликларга дуч келганда кўрина бошлайди, бу камчиликлар юзага чиқа бошлашйди. Бошланғич синларда ўзлаштира олмайдиган болаларнинг муаян қисми ривожланиши сустлашган болалар (РРС) га тўғри келади. Шу боис дифференсиал диагностика усули услубларини мукаммаллаштириш, ўқувчиларга мос бўлган ўқув шароитларини, коррексион ишларни тўғри танлаш асосида мактабдаги ўзлаштира олмаслик холатларининг олдини олиш билан бир қаторда нуқсоннинг ноаниқ тасниф қилиниши натижасида юзага келиш мумкин ёмон оқибатлага йўл қўймаслик учун ўта зарурдир.
Маълумки, болаларни интелектуал жихатдан ташхис қилишда турли усуллардан, тестлардан турли методикалардан фойдаланилади, заруриятга қараб, уларнинг энг муваффақиятлиларига кўпроқ урғу берилади. Текширишда қўлланилаётган методика болани ўта толиқтирмаслиги, табий шароитда ўтказилиши, барча руҳий жараёнларни тўла очиб бериш ва шу билан бирга текширувчи учун унинг таҳлилида хеч қандай муаммо туғдирмаслиги лозим. Психологик диагностика муаммолари бўйича жиддий тадқиқотлар олиб борган машхур олимлар С.Кирн ва В.Киркларнинг фикрича, болалар билан олиб бориладиган таълимий корренсион дастурни ташкил қилишда боланинг асаб холати эмас, балки боланинг психологик холати, ақлий имкониятлари ҳам муҳимдир. Ўқувчилар вербал хотирасини диагностика қилишни такомиллаштириш орқали нафақат ҳалқ таълими тизимининг, балки жамиятимизнинг, бир бутинлигича жадал суратлар билан ривожланишига эришиш мумкин. Бунинг учун болаларни, ўқувчиларни мутахасисларни малакали тарзда саралаб берувчипсихологик методикалари орқали текшириш талаб этилади.
Маълумки, чет мамлакатлар таълим тизимида болаларнинг интелектуал даражасини, хусусан хотирасини аниқлашда тестлардан кенг файдаланишган. Бу ўринда Д.Векслер тестларини келтиришимиз мумкин.
Психолог олимлар ўзининг юқори ишончлилиги ва мослаштирилмаганлиги билан ажралиб турувчи 3 та йирик тест тизимини алоҳида қайд этадилар ва улар (яъни Векслер, Равен Амтхауғр тестлари) кўпгина мамлакатларда ҳам тан олинган.
Юқори даражада ишончли, валидли, қатор меёрий талабларга жавоб бера оладиган қимматли методлардан бири бўлган Д.Венслер тестлар батареяси амалда кенг тарқалган.
К.М.Гуревич, Б.Г.Ананев, И.К.Гиллева, э.Розиев, Ғ.Б. Шоумаров, Қ.Қ.Мамедов каби олимлар ҳам Векслер методикасининг тузилиши, у ёки бу руҳий функсияларнинг ривожланиш даражасини аниқлаш ва уларни ўзаро таққослаш имконини беришишини бир неча бор таъкидлашганлар.
Тестлар нормал ва ақли заиф (олигофрен) болаларни диффереисиасия қилиш, руҳий ривожланиши сустлашган болалар(РРС)нинг интелектуал фаолиятининг ўгганиш, ўзлаштирмаслилик, эслаб қолмаслилик, сабабларнинг тахлил қилиш мақсадида қўлланилади. Ўтказилган ва ўтказилаётган тадқиқотларнинг аксарияти Венслер тестининг ишончлилиги ва валидлилиги юқори даражада эканлигини тасдиқлади. Бошқа тестлар фарқли равшда ушбу методикада субтестлар оддийдан мураккабга қараб ўсиб боради. Бунда Венслер интелекти вербар ва новербал субтестлар учун И Қ (ақлий кўрсаткич)ни алоҳида хисоблаб чиқиш мумки. Шу билан бирга Венслер субтести интелекти глобал (кенг қамровли) онгли харакатлар, самарали фкирлаш ҳамда хаётий вазифалардан чиқиб кета олиш қобиляти сифатида баҳолайди. Айтиб ўтиш керакки, Венсил методикаси вербал субтестлари ёрдамида боланинг фикирлаш доираси ва лўғат бойлигини ўрганиш (И – В субтестлар) аниқ вазиятда унинг ўз билимларини қўллай олиш малакаси (ИИ-субтест), тушунчалари орасида анология ва ўхшашлик орқали мантиқий тафаккурни аниқлаш (И–В субтест) мумкин. Ушбу методикани қўллаганда текширувчиларнинг текширув вақтидаги индивидуал хусусияилари, хулқ атвор ҳусусятлари, ҳисобга олиш зарур.Бу эса улардаги интелектуал ноқисликлар характерини аниқ баҳолаш ва вазифаларини бажариш жараёнида шахсий ҳамда бошқа ноинтеллектуал амалларнинг тасирини аниқлай олиш имконини беради. Бундан ташқари боланинг текшируви билан мулоқотга киришувчанлик мотиватсия хусусиятлари, диққат хусусиятлари, хотира хусусиятлари, нутқ хусусиятлари хам текширилади. Шундай қилиб, кенг қамровли Векслер тести асосида боланинг интелектуал ривожланишини, хусусан унинг хотира хусусиятлари билим кўникма ва малакаларнинг шакилланганлик даражаси, фаолиятнинг динамик характеристикаси, вазифаларни бажариш усулларини текшириш имконини беради.
Векслер тестларнинг қимматли томони шундаки, унинг асосида ақлий жихатдан турли тоифадаги болаларни ўз ақлий диапазонларига кўра фарқлаб, уларнинг ақлий кўрсаткичларини (1Қ ) белгилаш билан бирга 12 та субтестдан олинган шкала бахолари орқали, боланинг талим жараёнида айнан қайси томонга ( хотирани ривожлантириш, нутқни ўстириш ва х.к. ) кўпроқ этибор бериш кераклигини аниқлаш, билиб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |