Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусиятларининг назарий асослари ва илмий манбаларда ёритилганлиги


Соғлом ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар хотира хусусиятларининг ривожланишидаги фарқлар



Download 116,72 Kb.
bet6/10
Sana23.02.2022
Hajmi116,72 Kb.
#158659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
aqli zaif o'quvchilarning xotira xususiyatlari (Кириллча)

1.2 Соғлом ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар хотира хусусиятларининг ривожланишидаги фарқлар.
Хотира — бу индивид тажрибасининг эслаб қолиниши, сақланиши ва
келгусида қайта тикланиши. Хотирага, шунингдек, унутиш ҳам киради. Бу жараёнлар фаолиятда шаклланади.Материални эслаб қолиш, ҳаёт фаолияти жараёнида индивидуал тажрибанинг тўпланиши билан боғлиқ. Эслаб қолинганни келгусида қўллаш учун қайта тиклаши зарурдир. Фаолиятдан маълум бир материалнинг тушиб қолиши уни унутишга олиб келади.
Ақли заиф болалар хотираси соғлом болалар хотирасидан бирмунча
фарқ қилинади. Савол туғилади: Ақли заиф болалар хотираси ривожланадими?
Ҳа, ақли заиф болалар хотираси ҳам ривожланади, қачонки коррексион ишлари эрта бошланса ва тўғри йўлга қўйилса. Маълумки, хотиранинг ривожланишига бир қанча анализаторлар ўз та ъсирини ўтказади (кўриш,ешитиш, та ъм билиш, сезиш). Ушбу анализаторларга таянган ҳолда иш ташкил этилиши ақли заиф болаларнинг хотирасини ривожлантиради.Математика, она тили, ўқиш, меҳнат, расм каби дарсларда барча анализаторларга таянган ҳолда иш олиб борилиши боланинг ривожланишига ижобий таъсир этади. Яъни ақли заиф болага тушунтирилаётган мавзу ўқиттирилса, ёздирилса, кўрсатиб берилса, иложи бўлса шу предмет болага ҳис қилдирилса (ушласа), предмет мазаси аниқланса болада
предмет ҳақида маълумот кенгаяди, бу эса узоқ муддатли хотирани ривожлантиради. Ақли заиф болалар мактабида таълим жараёни асосан такрорлаш усулига таянган ҳолда олиб борилади. Йилнинг бошида ўқувчи мактабга келганда кўп нарса ёддан чиқади, ўқитувчининг вазифаси ўтилган материални эсга тушириш, маълум бир вақт ичида (тахминан бир ҳафта) материаллар такрорланади. Такрорлаш ишларидан сўнг янги мавзуга ўтилади. Такрорлаш ишларини олиб бориш жараёнида шунга э ътибор бериш лозимки, ўқитувчи битта методдан фойдаланиши мумкин эмас, битта методдан фойдаланиш ақли заиф ўқувчини
чарчатиб қўяди. Шундай м этодларни танлаш керакки, ушбу методлар боланинг ортиқча толиқишига имкон бермайди. Фақат шундагина ўқитувчи ўз олдига қўйган мақсадига эришади.
Ақли заиф болалар хотира хусусиятларини бир қанча олимлар
Г.Й.Трошин, Л.В. Занков, Б.л.Пинский, Г .М .Дулнев ва бошқалар илмий-тадқиқот сифатида ўрганганлар. Тадқиқотларда кўрсатилишича, ақли заиф болаларнинг даражаларига қараб, хотира хусусиятларини ривожлантириш мумкин. Психологиядан м аълум ки, инсон хотирасини ривожлантириш учун авваламбор унинг барча билиш жараёнлари устида иш олиб бориш лозим.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар хотирасини бирм унча
ривожлантириш учун майда қўл моторикаларидан фойдаланиш самарали натижа беради. Майда қўл моторикаларининг ривожланиши уларнинг нутқий нуқсонларини ва билиш жараёнларини ривожлантиради. Фронтал ва индивидуал машғулотларда билиш жараёнлари ривожлантирилади. Бу м ашғулотларда болаларни ҳар томондан ривожлантиришга эътибор берилади. Болаларда ихтиёрий хотирадан ихтиёрсиз хотирага ўтиш учун бир қанча вазифалар амалга оширилади. Булар: пластилиндан бирор предметни ясаш, ясаш вақтида пластилиндан тўғри фойдаланиш, яъни гигиенага риоя этиш, пластилин рангини тўғри танлаш,
ранглар уйғунлигига эътибор қилиш малакаларини шакллантириш ҳам хотиранинг ривожланишига ижобий таъсир этади.
Индивидуал машғулотларда болаларнинг нафақат нутқ нуқсони
устида балки хотира турлари устида ҳам иш ташкил этилади. Чунки
боланинг нутқий нуқсонини бартараф этиш вақтида бола берилаётган вазифани ёдда сақлаши лозим, бунда асосан узоқ муддатли хотирага э ътибор берилади. Логопед ишни ташкил этиш вақтида боланинг индивидуал хусусиятларига алоҳида эътибор бериб, машғулотни ташкил қилади. Демак, машғулот боланинг билиш хусусиятларига ва нутқини ривожлантиришга қаратилган бўлади. Ақли заиф болаларда барча ишлар сам араси асосан такрорлашга боғлиқ. Вазифаларни бир неча м арта такрорлаш вақтида ўтилган топшириқлар боланинг хотирасида олиб қолинишига кўмак беради.
Мактаб ёшидаги ақли заиф болалар хотираси устида иш олиб бориш
вақтида тасаввурга ҳам эътибор берилади. Маълумки, тасаввурнинг
ривожланиши хотирага ҳам боғлиқ. Амалиёт шуни кўрсатадики, инсон хотираси қанчалик яхши ривожланса, бу унинг барча билиш жараёнларига (тафаккур, тасаввур, идрок, хаёл кабилар) ижобий натижа беради. Юқори синф ўқувчилари билан бошланғич синф ўқувчилари хотирасининг орасида ҳам катта фарқ бор. Бошланғич синф ўқувчилари хотираси ривожланиши илк босқичларида иш олиб борилса, юқори синф ўқувчилари хотираси устида ишлар олиб борилган бўлиб, ўқитувчи асосан уларнинг узоқ муддатли хотира сифатига эътибор бера бошлайди.
Ақли заиф болалар билан ишлаш натижаси шуни кўрсатдики, уларнинг
хотираси ҳажм жиҳатдан ривожланиши орқада қолган бўлади. Хотиранинг асосий хусусиятларидан бири бу унинг ҳажмидир. Ақли заиф болаларнинг хотира ҳажми қисқа бўлади. Болаларга билим бериш вақтида улар маълумотни жуда оз миқдорда эсда олиб қоладилар. Шунинг учун улар эгаллаши лозим бўлган м атериални кам ўзлаштирадилар. Бу эса ўқитувчи дарс ўтиш вақтида бериладиган материалнинг ҳажмига ҳам алоҳида эътибор ажратишини талаб қилади. Хотира ҳажми қанча ривожланса, бу уларнинг билим олиш малакаларини ривожлантиради. Хотира ҳажмини ривожлантириш учун боланинг индивидуал хусусиятлари инобатга олинади. Агар ақли заиф болада билиш жараёнларининг пасайиши билан биргаликда унда нутқий нуқсоннинг бир қанча
қўпол бузилишлари, шу билан биргаликда тутқаноқлик ёки бўлмаса эшитиш идрокининг пасайиши биргаликда келса, бу бола билан ишлаш жараёнида барча нуқсонлари инобатга олинади. Яъни бундай боланинг хотирасини ривожлантириш учун унинг билиш жараёнига ва эшитиш хусусиятига таянган ҳолда ишлар ташкил этилади. Ўқитувчи ақли заиф болалар ҳақидаги билим и билан эшитишида нуқсони бўлган
болалар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиши лозим. Чунки бундай болалар мужассам нуқсонли болалар саналади.
Бугунги кунда инклюзив та ълим нинг жорий этилиши м аълум бир
нуқсонга эга бўлган болаларнинг та ълим олишига катта ёрдам беради. Асосан кўришида нуқсони бўлган, эшитишида нуқсони бўлган болалар соғлом болалар билан та ълим олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ақли заиф болалар ҳам бундан м устасно эмас.
Ақли заиф болалар м актабида юқори синфларда болаларнинг бирорбир ҳунарга эга бўлиши учун м эҳнат дарслари ташкил этилган. Бу
дарслар ўқувчиларни нафақат бирор-бир ҳунарга, шу билан бирга
уларнинг билиш жараёнларига ижобий та ъсир ўтказади, сабаби бола ишлаш давомида бир қанча руҳий жараёнлардан фойдаланади, жумладан хотирадан ҳам. Дарс вақтида ўқувчилар ҳам билим оладилар, ҳам ишлаш вақтида уларнинг билиш жараёнлари ривожланади. Ақли заиф болалар билан қанча эрта иш ташкил этилса, бу уларнинг билиш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.
Узоқ вақт давомида ақли заиф болалар хотираси механик равишда
ривожланган деб юритиларди. Ҳозирги кунда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ақли заиф болалар хотираси механик равишда ривожланмаган, чунки механик хотира ривожланиши учун ҳам анализ-синтез малакалари яхши шаклланган бўлиши керак. Ақли заиф болаларда эса анализ-синтез малакалари ривожланиши бир қанча орқада қолган бўлади. Тадқиқотларга қараганда ақли заиф болалар хотираси ўн бир ва ўн икки ёшда бироз ривожланар экан. О ън уч ва ўн тўрт ёшларда эса ақли заиф болалар м устақил равишда мантиқий тушунчалардан фойдаланишлари мумкин, ўн беш ёшларда эса ақли заиф болаларнинг материални эслаб қолиш қобилияти соғлом болаларга яқинлашади. Бу шундан далолат берадики, демак ақли заиф болалар билан олиб бориладиган ишлар ўз ватқида тўғри ва аниқ йўлга қўйилса, бу уларнинг
ривожланишига ёрдам беради. Дефектологнинг асосий мақсади эса ақли заиф болаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб, коррексион ишларни ташкил этишдан иборат.
Хулоса қилиб шуни та ъкидлаш лозим ки, ақли заиф болалар хотираси
ҳам ривожланади, фақатгина ақли заиф болаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Ақли заиф болалар хотирасини текшириш учун «10 та сўзни ёд олиш» м этодикаси, «Л.В. Занков» м этодикаси, «Воқеалар кетма-кетлигини аниқлаш» методикалари тавсия этилади.


Download 116,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish