Мундарижа
Кириш…………………………………………………..… ….3-5
И-Боб. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусиятларининг назарий асослари ва илмий манбаларда ёритилганлиги.
1.1 Хотира . Хотиранинг турлари ва хусусиятларининг илмий адабиётларда ёритилганлиги………………………………..…6-13
1.2 Соғлом ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар хотира хусусиятларининг ривожланишидаги фарқлар……………14-18
ИИ-Боб. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотираси ва уни диагностика қилиш масалалари
2.1 Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг интелекти ва хотирани диагнозлаштиришнинг психологик асослари......…….19-24
2.2 Ақли заиф ўқувчилар хотирасини ривожлантириш хусусиятларини тахлили........................................................................................24-31
Хулоса………………………………………………...............32
Фойдаланилган адабиётлар………………………………....33-34
Мавзу: Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусияти
Режа:
Кириш
И-Боб. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусиятларининг назарий асослари ва илмий манбаларда ёритилганлиги.
1.1 Хотира . Хотиранинг турлари ва хусусиятларининг илмий адабиётларда ёритилганлиги
1.2 Соғлом ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар хотира хусусиятларининг ривожланишидаги фарқлар.
ИИ-Боб. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотираси ва уни диагностика қилиш масалалари
2.1. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг интелекти ва хотирани диагнозлаштиришнинг психологик асослари
2.2 Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг хотира хусусиятларини ривожлантирувчи методикалари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги қонуни ва кадрлар таёрлаш миллий дастурида кўрсатилганидек, шахснинг ҳар томонлама уйғун камолоти ҳамда малакаларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини, самарали меҳанизимларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ атвор андозларини Республикада амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳатларнинг асосий мақсади ва харакатлантирувчи кучидир”. Бу тарихий хужжатларда комил инмон ва баркомол шахс таёрлаш масалаларига алоҳида урғу берилган.
Мамлакатимизнинг мунтазам равнақ топиб бориш, буюк келажак деген манзилга жадал етишида соғлом, баркомол авлод тарбияси фавқулотда муҳум аҳамятга эга бўлганлиги учун ҳам давлатимиз раҳбари мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ бу масалага алоҳида эътибор билан қараш лозимлигини уқтириб келади.
Юртбошимиз Мажлиснинг ИХ сессиясида (1997 йил 29 август) сўзлаган нутқида айтганидек, “Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий ҳусусятимиздир”.
Курс ишининг долзарблиги Жамиятнинг янгиланиши барча соҳалардагидек, таълим ва тарбия соҳасини ҳам ўзгартиришни унга янгича муносабатни талаб қилади “Кадрлар бўйича миллий дастурда ҳам жисмонан соғлом, мустақил фикирловчи, ақлий руҳий жихатдан етук, юксак аҳлоқли, баркамол шахсларни аҳамиятига молик масалалардан эканлигини таъкидланган.Ташкил қилинаётган турли шаклдаги таълим-тарбия муассасаларида бола ва ўқувчини ўз вақтида, малакали, хатоларсиз ва ва юбориш масалалари учун бевосита махсус психология фани холис ечим топиб бера олади.Ушбу масала психологлар Л.С.Виготский, А.Р.Лурил, Д.Б.Елконик, Л.А.Венгер, А.В.Запарожиз, В.И.Лубовский мамлакатимиз психолог олимларидан М.Г.Давлатишен, э.Ғ.Ғозиев, В.А. Токарева, Ғ.Б.Шоумаров, Б.Г.Қодиров, Ш.Р.Баратов, Р.И.Суннатова, С.А.Ахунжонова, Қ.Мамедов, э.З.Усмонова ва бошқаларнинг илмий амалий тадқиқотларида турли томонладан турли даражада тадқиқ қилинган. Юқоридаги муаллифлар болаларнинг ақлий тараққиёти, диққати, хотираси унинг ақлий имкониятлари, ижтимоий муҳит таъсирларига берилувчанлиги турли йўсинларда ўрганилган. Юқорида баён қилинган илмий амалий психолог тадқиқотларда шахсларнинг диққати, унинг умумий тараққиёти вербал ва новербал тафаккури, хотираси болаларда билим ва малакаларнинг таркиб топиш ва бошқа муаммоларга боғлиқ ҳолда тадқиқ қилинган. Шу боис мавзумизни долзарб деб ҳисобладик.
Do'stlaringiz bilan baham: |