2.2.Ақли заиф ўқувчилар хотирасини ривожлантириш хусусиятларини тахлили.
Хар бир шахснинг мантиқан ўзигагина хос жихатлари мавжуд бўлиб, улар бир-бирларидан фарқланиб туради. Шулардан келиб чиққан холда, хар бир шахсга ўзига яраша муомила ва муносабат қилиш талаб қилинади. Хотирани ўрганишдан, текширишдан асосий мақсад кишилар, гурухлар ўртасидаги уларга хос бўлган фарқлар, ўхшашликлар, хамда ўзига хос томонларини (тестлар, сўровномалар, психалогик методикалар) орқали керак бўлса шу орқали унинг истиқболини очиб беришдан иборат. Европа мамлакатларида ХИХ асрлардан бошлаб инсон рухиятини ўрганишда кенг қўлланилаётган ишончли, валидли йирик тестлар сифатида Равен, Векслер ва Амтхауерлар тестларини кўрсатиш мумкин. Тестлар одатда, қўлланиш хусусиятларига, қўлланиш шаклига, тузилиши ва мазмуни, тадбиқ қилиниш сохаларига кўра турлича бўлади. Улар хақида, текширувларнинг, тестларнинг келиб чиқиш тарихига бир назар ташлайлик. Хотирани диагностика қилишда қўлланиладиган тестлар конкрет тадқиқот вазифаларига тўла мос келиши керак. Шу билан бирга нормал болалар билан ақли заиф болаларнинг турли хусусиятларини очиб беришга хам қаратилган.
Тестларни келиб чиқиш тарихи жуда узоқ асрларга бориб тақалади. У қобилият, билим ва кўникма ва малакаларни текшириш билан боғлиқ. Маанбаларда келтирилишича, қадимги Мисрда хам болани ўқитишдан, малум бир касбга йўналтиришдан аввал у билан сухбатлар ўтказиш, малумотлар йиғиш талаб қилинган. Ушбу синовлардан машхур олим Пифагор хам муваффақиятли ўта олган. Пифагор Гресияга қайтгач, ўзи мактаб очган ва шу мактабга болаларни саралаб қабул қилган. Пифагорнинг такидлашмича, интелетуал қобилият хаммада хам бир хил таррақий этмайди.
Маълум бўлишича, эрамиздан аввалги 2200 йилларда қадимги Хитойда юқори лавозимни эгаллашни истаган шахслар учун уларга қобилиятларини, фикрлаш даражасини текширувчи тизим мавжуд бўлган. Хар 3 йилда император шахсан ушбу мансабдор шахсларни 6 хил санат яни мусиқа, камон отиш, эслаб қолиш қобилияти, ёзиш кабилар бўйича мунтазам текширувлврдан ўтказиб турган. Бунда текширувларга турли топишмоқларга берганлар, уларни қўрқувга туширирувчи психалогик вазиятларга солиб, улардан чиқиш йўлларини излаш бўйича имтихон қилганлар. Имтихондан юқори натижабилан ўтган талабалар давлат хизматида амалиётчи шифокорлар, ўқитувчилар ёки хусусий амалиётчи сифатида ишлашга рухсат берилган. Келтирилган тарихий маълумотлар шахсларнинг ўзига ҳос якка хусусиятларни текшириш эхтиёжи дунёнинг кўпгина халқлари ижтимоий хаётининг асосий ва ажралмай қисмига айланган деб хулоса қиишга имкон беради. Б.М.Кедров фанларнинг тарихий ривожланиши хусусиятлари хақида фикрлар юритар экан, ҳақли таризда таъкидланган қуйидаги фикрлари диққатга сазовор “Математикадан сўнг 2 аср давомида механика етакчилик қилди. Ундан сўнг физика асри бошланди. Сўнги йилларда биология биринчи ўринга кўтарилмоқда. Бундан кейин психология етакчи ўринга чиқади.” ХХ асрининг сўнгидаёқ ўз исботини топа бошлади. ХХ аср бошларига келиб шахс қобилятларини, тафаккур даражасини ўрганишда индивидуал фарқларни илмий муаммо сифатида ўрганиш амалий эхтиёж кўринишда шаклланади. Ана шу этиёж машхур ингилиз олими Ф.Галтонинг илк тестларининг яратилишига туртки бўлди. У 1884-1885 йиллар давомида бир қатор тадқиқотлар ўтказди, бу тадқиқот давомида олимнинг лабараториясига 5-ёшдан 80 ёшгача бўлган шахслар ўз рухий ва жисмоний имкониятлари реаксиясининг кучи тезлиги ва х.к. организмнинг физиалогик имкониятлари ва бошқа кўрсаткичлар бўйича текшириш учун келганлар. Ф. Галтоннинг ёзишича “ Ўйланган ва методик тўғри ишлаб чиқилган тестлар тизими – бу фантазия мас: у тахлил ва тадқиқот ўтказишни талаб қилади”. Тест тараққиётига машхур франсуз олими э. Сеген хам ўзининг тегишли хиссасини қўшган. Ўзининг шифокорлик фаолиятида биринчилардан бўлиб, ўқувчиларнинг муаян параметрлар бўйича саралаш, ўрганиш ишларига алохида тибор қаратди. Шахснинг сенсор ва мотормизмларини ривожлантириши учун махсус усулларни яратди. Бу билан ўша даврдаги ақлан заиф шахсларни даволаш, тарбиялаш мумкин эмас деган қарашларни рад этди. Ф. Галтон ва Д. Кеттелларни илк нашр юзага келгач, тест методи ғояси дарров дунёнинг кўпгина олимлари диққатини ўзига жалб қилди. Бу ғоя тарафдорлари қаторига Германия Г. Мюнестерберг, э. Крепелин, В. Онри, Франсияда А. Бине, АҚШда Д. Ж Гилберт ва бошқалар киради. Улар психологияни ўша йиллар амалиёти билан боғлашга интилувчи янги давр тадқиқотчилари эдилар.
ХХ асрнинг 30 йиллари бошларида психологияда тестларнинг кенг қўлланишини кузатиш мумкин. Франсияда тестлар дефекталогик ва касбларга йўллаш мақсадларида, АҚШда эса ишга, олий ўқув юртига қабул қилиш, талабалар ва ўқувчилар билимини синаш, вербал хотирасининг ривожланганлик даражасини аниқлаш ижтимоий психалогик текширувларда кенг қўлланилган.
Дунё олимлари томонидан тестлар фойдасига яна қатор чиқишлар бўлди, бунинг оқибатида тест усулининг малум томонлари ривож топган бўлса, малум томонлари чекланди. Тестларни турли сохаларда қўллашга жамоатчилик томондан хилма-хил фикрлар илгари сурилган. Масалан, америка психология ўтказган текшириш натижаларига кўра, сўровда қатнашганларнинг 37% и ишга кириш чоғида тестлар ўтказишга қарши овоз берганлар, 50%и мансаблар эгаллаганда тестлардан фойдаланишга қарши овоз берганлар, 25%и мактабларда тестларнинг қўлланилишига қарши фикр билдирганлар. Тестларни қўллашда манавий-ахлоқий мезонланинг бузилишига қарши хақли этирозлар хам билдирилган. Тест масалаларига психология тарихининг турли даврларида турли хил қарашлар юзага келишига қарамасдан, текширишнинг тест усули ўз тараққиётини давом эттирди ва бу йўналишда малум ютуўларга эришди. Турли хил мазмундаги тестлар инсон рухиятини хар томонлама ўрганиш борасида муаян бир методик қуролга айланди. Худди шу тахлитда тестлар ривожи давом этмоқда. Бу борада А. Анастази, Л.Ф.Бурначук, М.Н.Кабанов, А.Е.Личко, В.Н.Смирнов, Б.В. Мелников, Л.Т. Лмколский, Й.Швансара каби олимларни алохида такидлаш мумкин.
Замонавий психалогик тест нима? Бу назарий ва эмперикжихатдан асосланган изчил тузилган топшириқлар тизими бўлиб, бунинг ёрдамида тегишли психалогик хусусиятларни ўрганиш, аниқлаш, ўйлаш мумкин. Шу нарсани такидлаш керакки, тестларнинг тузилиши, унинг принсипларига оид малумотлар ХХ асрнинг 80 йилларидан бошлаб оммавий нашрларда ёритила бошланди. Такидлаш лозимки ушбу қўлланмаларда тестларнинг меёрий томонлари тўлиқ очиб берилган. К.М.Гуревич ва В.И.Лубовиский (1982) тадқиқотларнинг кўрсатишича, тестлар орқали текширилувчиларнинг билимларини, кўникма ва малакаларни ишончли тарзда аниқлаш мумкин. Л.ББоголвленская ишларида (1977) интеллектнинг томонларини очиш, жараёнларини тадқиқ қилиш масалаларини очиб беришга харакат қилинган. Муаллифлар ўз ишларида “креатив майдон” методикасидан фойдаланилган.
Инсондаги ақлий ва рухий жараёнларни ўрганиш бўйича тестлар яратишга кишилик жаимяти пайдо бўлган даврдан бошлаб, у ёки бу даражада, шаклда киришилган.
Психологияда хотирани, тафаккурни текширишнинг асосий талабларидан бири фақтгина текширилувчиларнинг вақтдаги холатларнигина ўрганиш бўлибгина қолмай текширилувчиларнинг истиқболда, келажакда қандай шахс бўлиб етишишлари мумкинлигиникўра билиш хам мумкин.
Л.С.Виготскийнинг “яқин истиқболдаги тараққиёт зонаси” (“зона ближайшего развития”) хақидаги фикрлари тестларда мунтазам хисобга олинмоғи лозим. Амалиётда қўлланиладиган кўпгина психодиагностик методлар инсоннинг рухиятини ўрганиши унинг у ёки бу томонларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ушбу параметрлар йиғиндисини “шахснинг интеллект профили” деб аташ ХХаср бошларидан бошланди.
А.А.Бодолевнинг тарифлашича, қобилият: “.........мураккаб, кўп қиррали, психалогик хосила бўлиб, шахснинг барча фаолиятлари билан хамда тузилиши билан узвий ва чуқур боғлиқдир”.
Шуни алохида такидлаб ўтиш жоизки, ақлий қобилиятларни ўрганиш бўйияа Р.Амтхауер ва Д.Векслер тестлари алохида ўринга эга. Унинг тестлари 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахсларнинг интеллект тузилишини аниқлашга мўлжалланган. Ушбу тест 1984 йилда М.К.Акимова ва бошқалар томонидан рус ўқувчилари учун қўллашга мослаштирилган бўлиб, 9та тестни ўз ичига олади.
Унга қуйидаги субтестлар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |