Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Жолут ва унинг аскарларига рўпара бўлишганида: «Парвардигоримиз, бизларга сабр ато эт, қадамларимизни собит қил ва кофирларга қарши зафар бер», дейишди



Download 82,7 Kb.
bet35/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Жолут ва унинг аскарларига рўпара бўлишганида: «Парвардигоримиз, бизларга сабр ато эт, қадамларимизни собит қил ва кофирларга қарши зафар бер», дейишди.

Бани Исроил Жолутга қарши урушга тайёр бўлди. Лекин Толут: «Урушга борувчилар навжувон, паҳлавон йигитлар бўлишсин», деб шарт қўйди. Бу шартга ҳам саксон минг одам мувофиқ чиқиб тайёрланди. Толут уларни ҳам имтиҳон қилмоқчи бўлди. Йўл юришган эди, аввалги манзилда сув топилмади. Иккинчи манзилда бир анҳор учради. Толут: «Бир ҳовучдан ортиқ сув ичганлар мен билан бирга юрмасин», деб буюрди. Бу сўзни эшитса ҳам аскарлардан бир қанча бесабрлари сувдан қониб ичди ва охири ўлиб қолди. Фақат 313 нафар навкар бир ҳовучдан сув ичиб, Толут билан бирга кетишга мушарраф бўлди. Кўп ичганлар сабрсизликлари туфайли йўлга ярамай ҳалок бўлишди. Қолган 313 аскар Жолут қўшинларига рўпара бўлди. Улар орасида Довуд алайҳиссалом, у зотнинг оталари ва олти ака-укалари ҳам бор эди. Йўлда кетишаётганда уч дона тош ҳазрати Довудга овоз бериб, бизни ҳам олиб кетинг, биз Жолутни ҳалок қилурмиз, деди. Қўшинлар тўқнашган пайтда Жолутнинг ўзи майдонга тушиб: «Ҳаммангизни битта ўзим енга оламан», деди. Кейин Юшаъ алайҳиссалом ҳазрати Довудни топтириб, Жолутни енгишни буюрди. Довуд алайҳиссалом жанг майдонига тушиб, бояги уч тош билан Жолутни ўлдирди, аскарлари қочиб қолди. Мўминларга фатҳ ва зафар ёр бўлди. Улар озчилик бўлишса ҳам, пайғамбарлари ва подшоҳлари ҳукмларига итоатда туришгани, Парвардигорларига илтижо ва дуода бўлишгани, Унинг ваъдасига иймон келтириб, мададидан умид қилишгани учун кўпсонли душманни мағлуб қилишди. Содиқ мусулмонлар учун бу қиссада етарли ибратлар бор, хусусан, Бадр урушида ҳам деярли шунча мусулмон бир неча баробар кўп мушриклар устидан ғалаба қозонишган. Бу хилдаги воқеалар Аллоҳ ваъдасининг ростлиги нишоналаридир. Парвардигор бу сиёсатларини ва танбеҳларини жаҳон аҳлига гоҳида кўрсатиб турмаса, бутун олам тинчлиги ва омонлиги хатарда қоларди.

  1. Аллоҳнинг изни ила уларни енгишди ва Довуд Жолутни ўлдирди. Аллоҳ Довудга салтанат ва ҳикмат берди, Ўзи хоҳлаган нарсаларни ўргатди. Агар Аллоҳ баъзилар билан баъзиларни даф қилиб турмаса, ер юзи бузғунчиликка тўларди. Лекин Аллоҳнинг фазли бутун оламлар устидадир.

  2. (Эй Муҳаммад,) булар Аллоҳ оятларидир, уларнинг ҳақиқатини сизга эшиттирурмиз ва сиз, албатта, пайғамбарлардансиз.

УЧИНЧИ ЖУЗ

  1. Булар – пайғамбарлар, улардан баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ сўзлашганлари ҳам, мартабаларини баланд кўтарганлари ҳам бор. Исо ибн Марямга очиқ мўъжизалар бердик ва уни Муқаддас руҳ билан мададлантирдик. Аллоҳ хоҳлаганида эди, улардан кейингилар ўзларига равшан ҳукмлар келганидан сўнг урушишмас эди. Лекин уларда ихтилоф пайдо бўлди: кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Аллоҳ хоҳлаганида эди, улар урушишмасди, аммо Аллоҳ нимани хоҳласа, шуни қилади.

Пайғамбарлардан Одам ва Мусо алайҳиссаломлар билан Аллоҳ таоло сўзлашган. Набийлардан баъзилари бир қавмга, айримлари бир қишлоқ ёки шаҳар аҳлига пайғамбар этиб юборилгани ҳолда Ислом уммати Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом қиёматгача барча асрлар ва бутун инсониятга Расул ўлароқ тайин этилганлар. Исо алайҳиссаломга эса ўликларни тирилтириш, кўрлар ва песларни даволаш, оғир хасталарни тузатиш, ҳамиша Жаброил алайҳиссаломдан мададланиш каби очиқ мўъжизалар ато қилинган эди.


  1. Download 82,7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish