Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ва англангларки, Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир



Download 82,7 Kb.
bet34/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ва англангларки, Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир.

  • Аллоҳга қарзи ҳасана берувчи бўлса, Аллоҳ унга бир неча баробар қилиб қайтаради. Аллоҳгина ризқларни кам ва мўл қилади. Сизлар Унинг ҳузурига қайтасизлар.

    Аввалда ўтган умматлардан бир жамоа (уларнинг адади бир неча минг эди) душмандан хавфсираб, уй асбоблари ва зарур ашёларини олган ҳолда яшаб турган диёрларини ташлаб чиқишди. Душманга қарши курашиш ўрнига жонларини қутқариб қолишни афзал кўришди. Улар Аллоҳ таолонинг тақдирига кўнишмади, Унга таваккул қилишмади, қадарга ишонишмади. Маълум бир масофа йўл юришганида Аллоҳ таолодан «Ўлинглар!» деган ҳукм келди. Ҳамма бир лаҳзада ўлди, ҳеч ким омон қолмади. Кейин пайғамбарлари дуоси туфайли Аллоҳ таоло тавба қилишлари учун яна ҳаммаларини тирилтирди. Бу воқеадан ибрат шуки, Аллоҳ таоло йўлида жанг қилиш ё мол сарфлашдан ҳеч ким ҳаргиз четланмасин. Чунки жон ҳам, мол ҳам ёлғиз Аллоҳ таолонинг мулкидир. Истаса, ўликка жон ато қилади, хоҳласа, ғариб-мискин кишини подшоҳ этиб кўтаради. Олгиси келса, соғнинг ҳам жонини олади, подшоҳни гадога айлантиради. Ҳеч ким камбағаллашиб қоламан, дея Аллоҳ таоло йўлида қарзи ҳасана (чиройли қарз) беришдан хавфсирамасин. Ризқни камайтириб, тор қилувчи ҳам, уни кенгайтириб мўл қилувчи ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидир.

    1. (Эй Муҳаммад,) Мусодан кейинги Бани Исроил аъёнларини кўрмадингизми? Улар пайғамбарларига: «Бизга бир подшоҳни тайин қилиб бер, шунда Аллоҳ йўлида жанг қилайлик!» дейишди. У: «Агар сизларга уруш фарз қилинса, балки, урушмассизлар?» деди. Улар: «Диёримиздан ва фарзандларимиздан жудо бўлгач, Аллоҳ йўлида урушмасмидик!» дейишди. Уларга уруш фарз бўлганида озчиликдан ташқари ҳаммалари бош тортишди. Аллоҳ золимларни билувчидир.

    2. Пайғамбарлари уларга: «Мана, Аллоҳ Толутни сизларга подшоҳ этиб тайинлади», деди. Улар: «Биз ундан кўра подшоҳликка ҳақлироқ бўлсак, унинг моли ҳам кўп эмас, қандай қилиб у бизга ҳукмдор бўлсин?!» дейишди. У: «Аллоҳ уни сизларга муносиб билди, илмини ва жисмоний қувватини зиёда қилди, Аллоҳ ҳукмронликни хоҳлаганига беради, Аллоҳ кенг қамровли ва билувчидир», деди.

    Мусо алайҳиссаломдан кейин Бани Исроил жамоалари бир оз вақт яхши юришди. Уларнинг нияти бузилганидан сўнг устларига Жолут исмли бир кофир подшоҳ ҳукмрон бўлди. Подшоҳ уларни яшаб турган шаҳарларидан қувиб чиқарди, мол-мулкларини тортиб олди ва ўзларини қул қилиб ишлатди. Бани Исроил охири у ердан қочиб чиқиб, Байтил-Мақдисда (Қуддусда) тўпланди. Ўша замонда Юшаъ алайҳиссалом пайғамбар эди. Бани Исроил пайғамбарларига арз қилиб: «Бизга бир подшоҳни тайин қилиб беринг, Аллоҳ йўлида Жолутга қарши жанг қиламиз», дейишди. Пайғамбарлари ваъдаларида сира собит турмасликларини эслатди, лекин улар турли далил ва баҳоналарни рўкач қилиб, пайғамбарлари сўзини қабул қилишмади. Охири пайғамбар: «Аллоҳ сизларга Толутнинг подшоҳликка муносиблигини билдирди», деди. Чунки у жисмоний жиҳатдан ҳам, илмда ҳам бошқалардан устун эди. Толут подшоҳ бўлганидан кейин ҳам Бани Исроил тинчимади, энди самовий бир нишон (мўъжиза) ҳам бўлса эди, деди. Пайғамбарлари дуо қилгач, зафар ва нусрат сандиғи етиб келди.

    1. Пайғамбарлари уларга: «Сизларга сандиқнинг келиши Толутнинг подшоҳлигига далилдир, унда Парвардигорингиз ҳузуридан таскин, Мусо ва Ҳорун авлодларидан қолган нарсалар бор, уни фаришталар кўтариб келишади. Агар мўмин бўлсангизлар, бу нарсада, албатта, бир аломат бор», деди.

    Бани Исроилга қарашли бир сандиқ бўлиб, унда Мусо алайҳиссаломнинг кийим, ҳасса, кавушлари, Ҳорун алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарлардан қолган табаррук нарсалар сақланарди. Бани Исроил урушга кирганида бу сандиқ қўшин олдида олиб юриларди ва шу сандиқ баракотидан Аллоҳ уларга фатҳ, зафар, таскин-хотиржамлик берар эди. Жолут уларга подшоҳ бўлиб келгач, бу табаррук сандиқни ўлжа қилиб олиб кетди. Бир қанча муддат уни ўзида сақлади. Лекин сандиқ Жолутга ғалаба эмас, фалокат олиб келди. Аллоҳ таоло сандиқни Бани Исроилга қайтаришни ирода қилганидан кейин Жолут уни қайси шаҳарда сақласа, ўша ерда вабо пайдо бўлаверди. Бундан қўрқиб кетган Жолут сандиқни икки ҳўкизга юклаб, қўйиб юборди. Сўнгра фаришталар сандиқ ортилган ҳўкизларни ҳайдаб, Толут дарвозасига етказиб қўйишди. Бу нарса билан Толутнинг подшоҳлигига бир ҳужжат пайдо бўлди ва Бани Исроил бунга ишонди.

    1. Толут аскарлари билан чиққач: «Аллоҳ, албатта, сизларни бир анҳор билан имтиҳон қилади, ким ундан сув ичса, у мендан эмас, қўли билан ҳовучлаб олганлардан ташқари, ким ундан тотинмаса, у мендандир», деди. Озчиликдан бошқа ҳаммалари ичишди. У ҳамда у билан иймон келтирганлар ўтиб олишганидан кейин: «Жолут ва унинг аскарлари билан жанг қилишга қудратимиз етмайди», дейишди. Аллоҳга рўпара бўлишларига ишонганлар: «Аллоҳнинг иродаси билан қанча-қанча озчилик гуруҳлар кўп сонли гуруҳларни енгишган, Аллоҳ, албатта, сабрлилар биландир», дейишди.


    2. Download 82,7 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish