Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Ҳақиқатан иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳ йўлида жиҳоддагилар Аллоҳ раҳматидан умидвор бўла олишади. Аллоҳ мағфиратли, раҳмлидир



Download 82,7 Kb.
bet30/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Ҳақиқатан иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳ йўлида жиҳоддагилар Аллоҳ раҳматидан умидвор бўла олишади. Аллоҳ мағфиратли, раҳмлидир.

  • Сиздан хамр ва қимор ҳақида сўрашади. «Иккаласида улкан гуноҳ бор ва одамларга бироз манфаати ҳам бор, аммо гуноҳи манфаатидан каттадир», денг. Яна сиздан нималарни эҳсон қилиш ҳақида сўрашади. «Ортиқчасини», денг. Фикр юритишларингиз учун Аллоҳ оятларини шундай баён этади.

    Хамр (ароқ, шароб каби маст қилувчи ичимликлар) ва қимор ҳақида Қуръони Каримда бир неча оят келган. Ҳамма оятларда бу икки иллат қораланган, фақат уларни аста-секин муолажа қилиш учун илк оятларда унинг ҳаромлиги кескин қўйилмаган. Энг охири тушган Моида сурасидаги оятда буларнинг ҳаромлиги очиқ эълон қилинган. Инсонни маст қилувчи ҳар қандай ичимлик ҳаромдир, икки тараф бўлиб ютиш ва бой бериш шарти билан ўйналадиган ҳар қандай қимор (ўйин) ҳам ҳаромдир.
    Яна одамларнинг Пайғамбаримиздан «Аллоҳ йўлида молимизнинг қанчасини эҳсон қилайлик?» деб сўрашганига жавобан ояти каримада: аввал молингизни ўзингиз ва аҳлингизнинг дунёвий эҳтиёжларига ишлатинг, бундан ортганини Аллоҳ йўлида, яъни кўпчилик манфаати, дин равнақи йўлида харжланг, деб таълим берилмоқда.

    1. Булар дунё ва охират ҳақида эди. (Эй Муҳаммад,) сиздан етимлар ҳақида сўрашса, «Уларга яхшилик қилиш яхшидир», денг. Агар харжда шерик қилиб олсангизлар, улар биродарларингиздир. Аллоҳ бузғунчини ҳам, тузатувчини ҳам билади. Агар Аллоҳ хоҳлаганида сизларни машаққатга солган бўларди. Аллоҳ, албатта, қудрат ва ҳикмат соҳибидир.

    Етимларнинг молларини асраб-тасарруф қилувчилар бу борада қандай йўл тутиш ҳақида сўрашганида юқоридаги ояти карима туширилган. Аллоҳ етимлар молини асраш топширилган кишиларнинг асл мақсадлари уни оқилона тасарруф қилишга, етимларнинг хайр ва манфаатлари йўлида ишлатишга йўналтирилишини буюрмоқда. Уларнинг молини ўзлариникига аралаштиришнинг зарари йўқ, фақат улар ҳақига тажовуз қилинмаса бўлди, чунки улар ҳам биродарларидир. Аллоҳ таоло бу масалаларни тузатувчини ҳам, бузувчини ҳам яхши билади. Аллоҳ бандаларига фақат осонликни истайди, машаққатни хоҳламайди.

    1. Иймонга келишмагунича мушрикаларни никоҳингизга олманглар. Гарчи сизларга ғалати туюлса-да, мўмина чўри мушрикадан яхшидир. Мушриклар иймонга келишмагунича уларга никоҳлаб берманглар. Гарчи сизларга ажиб туюлса-да, мўмин қул мушрикдан яхшидир. Улар дўзахга чорлашади. Аллоҳ эса изни-иродаси билан жаннат ва мағфиратга даъват қилади, балки, эслатма олишар, деб одамларга оятларини баён этади.

    2. Ҳайз ҳақида сўрашса, «У кўнгилсиз нарсадир», денг. Ҳайз пайтида хотинларингиздан четланинглар, то покланмагунларича уларга яқинлашманглар. Покланишса, Аллоҳ буюрган тарафдан уларга келинглар. Аллоҳ ҳақиқатан тавба қилувчиларни севади, ўзини пок тутувчиларни севади.

    3. Хотинлар экинзорларингиздир, шундай экан, экинзорингизга хоҳлаганда келаверинглар ва ўзларингиз учун тайёргарлик қилинглар. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, Унга, албатта, йўлиқасизлар. (Эй Муҳаммад,) мўминларга хабар беринг.

    Хотинлар билан яқинлашиш чоғида фақат нафс роҳати эмас, балки яхши, солиҳ фарзандлар ҳам ният қилиниши лозим. Бу эса мўминларга вужуд лаззатланиши чўққисига чиққанида ҳам ахлоқий ва маънавий ҳолатларни эсдан чиқармасликни эслатмоқда. Хотинлар билан хоҳлаган пайтда, фақат ижозат берилган тарафдан яқинлашиш зарурлиги уқтирилмоқда.


    1. Download 82,7 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish