Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Г.Флейг Европада “геосиѐсий мерос”



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Г.Флейг
Европада
“геосиѐсий мерос” 
деб номланган янги назарияни таклиф қилди. Муаллиф 1953 йилда 
чоп этилган “Ғолибларнинг геосиѐсий мероси” номли мақоласида 
илгари сурган ғояга кўра, инсон табиатан шундай яратилганки, у 
ҳамиша атрофидаги “бўш ерларга” эгалик қилгиси келади ва бу 
ерларга жойлашишга интилади. Бу фикрни у шу билан 
асослайдики, Германия мағлуб бўлиб Марказий Европа ерларидан 
чиқиб кетганидан сўнг, бу ерларга Ғарбнинг бошқа ғолиб ўлкалари 
эга чиқди, Гитлер ва милитарист Япониянинг таъсири остида 
бўлган ҳудудларни ўз таъсири остига олди. Бошқа томондан, жаҳон 
социалистик системаси СССР раҳбарлигида “бўшаб қолган 
ерлар”ни эгаллаб, бу ерларда социалистик режимни барпо этди
1

Шундай қилиб, урушдан кейин континентал геосиѐсат мактаби 
йўқотган обрўсини тиклаш мақсадида классик геосиѐсатчиларнинг 
босқинчиларга хизмат қилган “макон сиѐсатидан” воз кечди ва ўз 
эътиборини инсон ва унинг эҳтиѐжларига қаратди. 
1
Василенко И.А. Ўша асар, 101-бет. 


101 
ХХ асрнинг 60-70-йилларида бу мактаб вакиллари давлатнинг 
ривожи учун мутлақо макон зарурлиги ҳақида энди ҳеч сўзламай 
қўйдилар, балки инсон эҳтиѐжлари, унинг руҳий қуввати, макон ва 
жамият орасидаги ички алоқаларнинг сиѐсий ва ижтимоий 
манфаатларидан келиб чиқа бошладилар. Чунончи, немис олими 
Р.Ҳицдер
ҳозирги геосиѐсат инсон ҳуқуқлари ва эҳтиѐжларининг 
гуманитар 
концепцияси 
сифатида 
ривожланишга 
майл 
кўрсатмоқда, деб ѐзди. У қайд қилдики, ҳозирга вақтда Ғарбда 
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари аста-секин марказий геосиѐсий 
шиорга, жамият ҳаѐтида асосий омилга айланмоқда ва ҳам Ғарб, 
ҳам Шарқда кенг ѐйилиб бормоқда. 
ХХ асрнинг 70-йилларида 
“Бирлашган Европа” 
концепцияси 
Европада энг кенг тарқалган геосиѐсий ғоя бўлди.Бутун Европада 
кенг тарқалган бу ғоя Американинг атлантизм концепциясининг 
альтернативасига ва Европадаги қатор мамлакатлар расмий 
геосиѐсатининг мақсадига айланди. Ўша йиллари бу йўналишда, 
ҳатто, баъзи амалий қадамлар ҳам ташланди. Шуни таъкидлаш 
керакки, бу борада рўй берган жараѐнлар Европа геосиѐсий 
тафаккурининг ривожига, уни қайта қуриш ва кенгайтиришга 
ижобий таъсир ўтказди. 
60-70-йилларда Европа қитъаси геосиѐсатида яна бир назарий 
йўналиш очиқ-ойдин намоѐн бўлди. Бу йўналиш тарафдорлари 
К.Ҳаусҳофернинг “зарурий ҳаѐтий макон” классик геосиѐсий 
назариясини янги – Африка йўналишига йўналтирдилар ва 
келгусидаги Ягона Европанинг ҳудудий ва хом ашѐ эҳтиѐжларини 
айни шу қитъа қондира олиши мумкин, дея даъво қила бошладилар. 
Бу назариянинг асосий моҳияти шундан иборатки, энди Европа 
кимларнингдир ерларини босиб олиши керак эмас, балки 
Африканинг бўш, лекин хом ашѐ манбаларига бой ҳудудини 
ўзлаштириш, унинг арзон ишчи кучи ва табиий заҳираларидан 
фойдаланиш йўналишида режали тарзда ҳаракат қилиши керак 
холос. 
Бу 
мактаб 
тарафдорлари 
Европанинг 
иқтисодий 
интеграцияси ва жадал ривожланишини Африка шимолидаги 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish