Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


IV БОБ  ХХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ ВА ҲОЗИРГИ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

IV БОБ 
ХХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ ВА ҲОЗИРГИ 
ДАВРДА 
 
ҒАРБ 
МАМЛАКАТЛАРИНИНГ 
ГЕОСИЁСАТИ 
4.1. Европа континентал геосиѐсати: характеристикаси 
ва асосий концепциялари 
 
Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан кейинги ўн йилликда жаҳон 
геосиѐсий мактаблари асосан инглиз-америка ва совет геосиѐсий 
назариялари таъсири остига тушди. Айни чоғда Европанинг улкан 
классик геосиѐсий мактаби, айтиш мумкинки, бутунлай эътибордан 
тушди. Бу шу билан боғлиқ эдики, уруш вақтида немис 
геосиѐсатчиси Ҳаусҳофернинг нацист режим билан ҳамкорлик 
қилгани ва умуман, Гитлернинг мафкурачиси сифатида майдонга 
чиққани Германия геосиѐсий фанини ѐмон отлиқ қилибгина 
қолмай, Европадаги барча геосиѐсий мактабларнинг нуфузига 
жиддий зарба берди.
Бундан ташқари, Европа қитъасининг етакчи мактаблари 
вакиллари – Германия, Италия ва Франциянинг олимлари уруш 
давомида душман лагерларда бўлгани учун бир-бирига қарши 
курашдилар. Швейцария ва Бельгия олимлари бўлса, мумкин қадар 
бетараф қолиш учун ўз ижодини “музлатиб” қўйишди. Шундай 
қилиб, Европа геосиѐсатчилари уруш вақтида Континенталь 
геосиѐсат оғир зарба олиб, амалда инқирозга учрагани сабабли, 
барбод этилган обрўсини тиклаш ва ўз статусини қайтариш учун 
кўп йиллар мобайнида жиддий илмий куч-ғайрат сарфлашга 
мажбур бўлди. 
1950 йиллардан бошлаб Европанинг баъзи мамлакатларида аста-
секин геосиѐсий тадқиқотларга қўл урилди. Хусусан, Франция, 
ГФР, Италия, Бельгия ва бошқа мамлакатларда олдинги ва 
замонавий континентал ва атлантик назариялардан жиддий 
равишда фарқ қиладиган асарлар чоп этила бошланди. Кўп ўтмай 
Франция ва Ғарбий Германия жамоатчилиги янги геосиѐсий 
мақсадлар, хусусан Европани бирлаштириш ғояси ҳақида сўзлай 
бошлади, бу эса янги континентал геосиѐсий марказлар ва оқимлар 
фаолиятига туртки берди. 


99 
ХХ асрнинг 50-йилларида Бельгия, ГФРда, айниқса,ашаддий 
“континенталчи” 
Шарль де Голль
президент (1958-1969) этиб 
сайлангач, Францияда геосиѐсий тадқиқотлар юксалиш даврига 
қадам қўйди. 
Де Голль Америка геосиѐсатчиларининг атлантизм ғоясига ва 
шу асосда АҚШнинг Европада ўтказаѐтган сиѐсатига қарши бир 
қанча амалий одимлар отди. Франция АҚШ мутлақ ҳукмронлик 
қилаѐтган НАТОдан чиқди ва барча йўналишларда ўз стратегик 
мудофаасини таъмин қилган махсус геосиѐсий доктринасини 
ишлаб чиқди. Франция СССР билан муносабатларини қайта кўриб 
чиқди ва яхшилади. Франция–Германия ҳамкорлиги кучайди. 
Истиқболда “Атлантикадан Уралгача Европа” барпо этиш 
тўғрисидаги геосиѐсий режалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалар 
жамоатчилик орасига кенг ѐйилди. 
Де Голль Европани тўла суверен стратегик қитъа ҳудуди, бу 
ердаги 
давлатларни 
бўлса, 
ягона 
блок 
таркибида 
деб 
биларди.Унинг би фикри кейинчалик геосиѐсий адабиѐтларда 
“Европа континентализми” геосиѐсий концепцияси деган ном олди. 
Шу концепцияга мувофиқ, 60- йилларда Франция билан Ғарбий 
Германия ўртасида сиѐсий, иқтисодий, молиявий иттифоқ тузилди. 
50-60-йилларда европалик геосиѐсатчилар АҚШнинг тадқиқот 
лойиҳаларига борган сари кўпроқ жалб этила бошлади. Геосиѐсий 
мактаблар орасида уруш оқибатида узилиб қолган алоқалар 
тикланди. Европа олимларининг геосиѐсий тушунчалари инглиз-
саксон ѐндашувининг мажбурий нормаларидан аста-секин озод 
бўла бошлади ва, моҳият эътибори билан, АҚШни у ѐки бу 
даражада Европа геосиѐсий концепциялари муаллифлари билан 
ҳисоблашишга мажбур қилди. 
К.Ҳаусҳофернинг ўғли, тадқиқотчи олим 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish