Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

3.4. Буюк Британиянинг геосиѐсати 
 
Иккинчи жаҳон уруши даврида 
Уинстон Черчилль 
(1874-1965) 
Буюк Британиянинг ва бутун ХХ асрнинг энг интеллектуал давлат 


93 
арбобларидан бири, порлоқ геосиѐсий тафаккур эгаси, ўз 
даврининг таниқли ижтимоий-сиѐсий арбоби сифатида тарихга 
кирди. Қарийб 10 йил давомида Буюк Британиянинг бош вазири 
бўлган Черчилль ҳали ҳаѐтлигидаѐқ мамлакат тарихида ҳам, жаҳон 
сиѐсатида ҳам энг нуфузли давлат арбобларидан бири ҳисобланар 
эди. 
Фаолият кўрсатган барча соҳалари ва касблари – журналист, 
танк ва самолѐтлар конструктори, сиѐсатчи, тарихчи, давлат 
раҳбари, Ғарбий Европа интеграциясининг асосчиларидан бири ва 
ҳоказоларда бу буюк шахс доимо юксакликда турди. 
Черчилль бутун умрини Буюк Британияни юксалтиришга, жаҳон 
сиѐсатида унинг ҳукмрон мавқега эришишини таъминлашга 
бағишлади, Британиянинг иқтисодий, сиѐсий, ҳарбий, маданий ва 
бошқа соҳаларда тараққий этиши тўғрисида ғамхўрлик қилди ва бу 
ишларда муваффақиятларга эришди.
Черчилль ҳамиша ўз атрофига илғор фикрли, энг ақлли 
кишиларни тўплаган, ўз даврининг атоқли ва узоқни кўрувчи 
геосиѐсатчиси ва геостратеги бўлган. 
Черчилль 
антигитлерчи коалициянинг жипслиги, Совет 
Иттифоқи билан иттифоқнинг самарали бўлиши учун энг кўп 
меҳнат қилган сиѐсат ва давлат арбоби бўлган, урушдан кейин 
Европада ва жаҳонда таъсир доиралари борасида олиб борилган 
курашнинг асосий назариѐтчиларидан бири номини қозонган. 
СССРни Ғарбий Европадан иложи борича узоқ тутиш, 
социализмнинг жаҳонга таъсирининг олдини олиш, АҚШ-Англия 
стратегик иттифоқини барпо этиш ва бу жуфтликнинг жаҳонга 
таъсирини кучайтириш ҳам мазкур даврда У.Черчилль геосиѐсий 
фаолиятининг асосини ташкил этарди. 
Черчилль СССР ва унинг социалистик блокига қарши “совуқ 
уруш”нинг асосий муаллифларидан бири бўлган. Тинчликни 
сақлаш, қарама-қарши томонларни уруш очишдан тийиш воситаси 
сифатида атом қуролидан фойдаланиш доктринаси, Европа 
Иттифоқи (Европа Қўшма Штатлари) ғояси ва ҳоказолар ҳам ўша 
вақтдаги давлат арбоблари орасида айни Черчиллга тегишли эди. 
Замондошлари бу улуғ сиѐсий, жамоат ва давлат арбобини
бетакрор геосиѐсий тафаккур ва ақл-идрок эгасини қадимги 
дунѐнинг афсонавий қаҳрамонлари – Цезар, Цицерон ва шу 
кабиларга ўхшатишган. 


94 
Черчиллнинг тўрт жилдлик “Жаҳон бўҳрони” (1923-1929), олти 
жилдлик “Иккинчи жаҳон уруши” (1948-1954) ва бошқа кўплаб 
китоблари ХХ аср геосиѐсий тафаккури тарихининг бебаҳо 
манбалари орасидан жой олгандир. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish