Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

медиатив 
имиж” 
деб номланади ва бир қанча махсус– маънавий, сиѐсий-
иқтисодий, ахлоқий ва ҳоказо жиҳатларни акс эттиради. 
Бу йўналиш тарафдорлари электоратнинг меҳрини қозониш 
учун юқорида кўрсатилган хусусиятларни бир “образ”га 
жамлайдилар, унда йўқ фазилатларни бор деб кўрсатадилар ва бу 
ишда кўпинча геосиѐсат категориялари, тамойиллари ва 
методларидан унумли фойдаланадилар. 


105 
Масалан, номзод сўзга чиққан вақтида минтақанинг ўзига хос 
жиҳатларига, аҳолисининг тарихий, географик, иқтисодий, этник 
қадриятлар асосида шаклланган психологик хусусиятларига 
тўхталиб, бу хусусиятларнинг ҳаммаси менда мавжуд, дея 
таъкидлайди. Бу эса, ўз навбатида, сайловчини номзодга янада 
яқинлаштиришга хизмат қилади.
Европанинг “ички” ва “татбиқий” геосиѐсатчилари оммавий 
ахборот воситалари, электрон сайлов технологиялари, Интернет 
глобал тизимини сайлов жараѐнида номзоднинг ғалаба қозонишини 
таъминлашгина эмас, балки давлат ва жамиятнинг келгуси 
ривожланиш 
йўлларини, 
халқнинг 
тарихий 
тақдирини 
белгилашнинг муҳим омили ҳам деб ҳисоблашади
1

Шундай қилиб, кўряпмизки, ҳозирги даврда Европада яратилган 
“ички”, 
“татбиқий”, 
“электорал” 
геосиѐсатнинг 
классик 
талассократия ва теллурократия доктриналарига ҳам, замонавий 
контитентализм, атлантизм ва мондиализмга ҳам деярли ўхшаш 
жойи йўқ. Бу оқимлар мутлақо янги геосиѐсий тушунчаларга 
асосланади ва татбиқий (амалий) илмий йўналишни таклиф этади. 
70-йилларда Европа геосиѐсатида 
“Янги ўнглар”
деб ном олган 
яна бир янги геосиѐсий назарий оқим пайдо бўлди. Француз олими 
Ален де Бенуа
ва бельгиялик геосиѐсатчи
Жан Тириар
бу 
йўналишнинг раҳбарлари эдилар. 
Бенуанинг фикрича, классик геосиѐсатнинг “давлат-миллат” 
тушунчаси тарихан ўз умрини яшаб бўлди ва жаҳон геосиѐсий 
харитасида ўз ўрнини “турли миллатлар ва гуруҳларни” 
бирлаштирадиган “Катта макон” категориясига бўшатиб берди. 
Бенуанинг айтишича, давлатларнинг бундан кейинги истиқболи 
турли халқлар ва миллатлар, этник бирликлардан ташкил топган 
улкан “Федерал империя”га тенг асосларда киришидадир. У “Ягона 
Европа – юзта миллий байроқ” моделини келажакдаги жаҳоний 
давлатни бунѐд этишнинг асосий формуласи, деб ҳисоблайди
2

Инглиз-америка атлантизм геосиѐсий ғоясига очиқ қарши 
чиқиши “янги ўнглар”нинг энг характерли хусусиятларидан 
биридир. Улар ягона Европа таркибида минтақавий бирлик 
шаклидаги 
ташкилотларнинг 
барпо 
этилишини 
рағбатлантирадилар, Америка геосиѐстчиларининг “мегаполис 
бирлик” формуласини рад қиладилар. “Янги ўнглар” “Ўрта 
1
Нартов Н.А. Ўша асар, 110-112-бетлар. 
2
Ўша жойда, 107-108-бетлар. 


106 
Европа”ни, яъни бирлашган Франция ва Германияни Ягона 
Европанинг асоси деб билардилар. 
“Дублиндан Владивостоккача Европа империяси” лойиҳаси 
“янги ўнглар”нинг атлантизмга қарши позициясининг энг муҳим 
ва энг изчил ифодаси бўлди. Бу лойиҳани Жан Тириар илгари 
сурди. Тириар АҚШнинг Европадаги гегемонлигига қарши ХХ 
асрнинг энг улкан лойиҳасини – “Катта Европа”ни барпо этишни 
таклиф этди. Тириар европаликларни Америкага қарамликдан 
халос этишнинг хийла оригинал йўлларини таклиф этиш билан 
бирга, Европа фуқаролиги ҳақида орзу қилаѐтган русларни шу йўл 
билан бахтиѐр қилиш мумкин, деб даъво қилди. 
“Янги ўнглар”нинг миллатчи-большевик қаноти атлантизмга 
қарши чиқишда Бенуа ва Тириардан ҳам ўтиб кетди. Улар АҚШ 
билан иттифоқ тузгандан кўра, Хитой ва Ҳиндистон билан 
стратегик иттифоқ тузган авлороқ, деган шиорни ўртага 
ташладилар. Бу ҳаракат тарафдорлари Америкага қарши “Биринчи 
навбатда Европа ва ҳатто Шарқ билан иттифоқ Ғарб билан 
иттифоқдан янада яхшироқдир” деган тезис остида фаолият олиб 
бордилар.
Айтилганлардан кўриниб турибдики, Бенуа ва Тириарнинг, 
шунингдек “ўнг миллатчиларнинг” шиорлари, маълум маънода, 
К.Ҳаусҳофернинг “Берлин – Москва – Токио” континентал 
геосиѐсий доктринасининг бироз замонавийлаштирилган ва 
гуманистлаштирилган вариантидир. 
Австрия 
олими 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish