Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Андре 
Зигфрид 
таклиф этган “электорал геосиѐсат” назариясига ўхшайди. 
Ўша вақтда Зигфрид у ѐки бу ҳудудда яшайдиган аҳолининг сиѐсий 
рағбати ѐки нафратини ўрганиш учун геосиѐсатдан махсус 
методика сифатида фойдаланишни таклиф қилган эди. У геосиѐсий 
ѐки иқтисодий минтақалар мавжуд бўлгани сингари, сиѐсий 
минтақалар ҳам бўлади, деб ѐзган эди. Бу минтақалардаги сиѐсий 
иқлим табиий шароитлар билан эмас, балки сиѐсий партияларнинг 
обрў-эътибори доираси билан аниқланади. Геосиѐсий тадқиқотлар 
воситасида сиѐсий иқлимни худди табиий иқлим каби ўрганиш 
мумкин. У минтақавий фикрдан фарқли ўлароқ, глобал ижтимоий 


104 
фикр узоқ вақт мобайнида доимий бўлиб қолади, деб ҳисоблаган 
эди. 
Тадқиқотчи ижтимоий фикрнинг барқаролиги ѐки динамик 
ўзгарувчанлиги тоғ ва текис ерлардаги шамолнинг тезлигига эмас, 
балки у ѐки бу сиѐсий арбоб аҳолининг моддий ва маънавий 
манфаатларини, конкрет сайловчининг эҳтиѐжларини нечоғлик 
ифода этишига боғлиқдир, дея қайд қилган эди. Шак-шубҳасизки, 
кўпгина омиллар, жумладан оммавий ахборот воситалари 
электоратнинг манфаатлари ва эҳтиѐжлари шаклланишига таъсир 
ўтказади. 
Лакост ҳам бу фикрни тасдиқлаган, лекин у ўз геосиѐсий 
концепциясига ахборот жамияти фаолият кўрсатишининг янги 
қоидаларини қўшган. У ижтимоий фикрни шакллантиришда ақл 
устунлик қиладиган оқилона ѐндашув эмас, у ѐки бу персонажга 
қалб, ҳис-туйғу билан таъсир кўрсатиш катта аҳамиятга эга 
бўлишига асосланган. Лакостнинг: “Қалбинг амрига кўра овоз бер!” 
(аниқроғи: Қалб бўлса бас, ақлнинг кераги йўқ”) деган машҳур 
“электорал даъват”
ғояси ана шундан келиб чиққан. Лакост бу 
даъватни амалга ошириш учун мутахассислар-имижмейкерлар 
ишлайди, деб ѐзган. Уларнинг асосий вазифаси – номзод, 
сиѐсатчининг ҳақиқий образини эмас, балки гоҳо унинг реал 
қиѐфасидан анча узоқ бўлган “имижи”ни кўрсатишдан иборат. 
Лакост 
концепциясида 
номзоднинг 
сиѐсий 
кампанияси 
имижмейкерлари ва ташкилотчиларининг яна бир муҳим вазифаси 
– рақибга нисбатан “қанчалик ѐмон бўлса – шунчалик яхши” 
тамойилидан келиб чиққан ҳолда рақибнинг ўта салбий образини 
тақдим этишдан иборат, деб кўрсатилган. Ижтимоий фикрни ўз 
томонига оғдириб олишда оммавий ахборот воситалари, айниқса, 
телевидение ва радио катта роль ўйнайди. Европанинг замонавий 
татбиқий 
геосиѐсатчилари 
орасида 
оммавий 
ахборот 
воситаларининг сайловчиларнинг позициясига таъсири тўғрисида 
кўпдан-кўп концепциялар мавжуд. Улардан бири 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish