Исайя Боумен
(1878-1950)
давом эттирди
1
.
Боумен ўзининг “Янги дунѐ” (1921) китобида Вильсоннинг “Ўн
тўрт модда” таклифидан келиб чиққан ҳолда
либерал
байналмилалчилик
доктринасини таърифлаб берди, инсоният
тарихида босқинчиликка чек қўйишга чақирди ва либерал
муносабатлар, эркин тижорат ва иқтисодий мусобақа даври
келганини баѐн этди. Унинг асосий ғояларидан бири АҚШни
яккаланиш концепциясидан воз кечтириш заруриятига асосланар
эди. У АҚШни Европа ва бутун жаҳонга очилишга, Европа, Осиѐ,
Тинч ва Атлантика океанлари соҳилида жойлашган барча давлатлар
билан ҳар томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатишга ва
бошқа шу сингари либерал фаолиятга ундади.
Рузвельт Вильсон ва Боуменнинг либерал ташқи сиѐсат
назариясини қабул қилди ва уни амалга оширишга киришди. 1933
йилда СССРнинг тан олиниши ва у билан дипломатик
муносабатлар ўрнатилиши ҳам ана шу либерал ташқи сиѐсат ва
президент Рузвельтнинг иродасининг натижаси бўлди.
Рузвельт геосиѐсий доктринаси
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларини
кучайтириш йўли билан жаҳон океанларига чиқишга эришиш,
қуруқликдаги ва денгиз соҳилидаги бошқа йирик давлатлар яқинида
ҳарбий ва савдо базаларини барпо этишга ҳамда бу ҳудудларда
АҚШнинг таъсирини кучайтиришга
асосланган эди.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз мамлакатининг
ҳарбий-
географик ва геостратегик жойлашуви
хусусиятларини ҳисобга
олган Рузвельт мамлакатни ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлиги
ҳақида эмас (ўша вақтда америкаликлар тўрт томондан денгиз ва
океанлар томонидан ўралган АҚШ ҳудудига ҳужум бўлиши
эҳтимолини ҳатто хаѐлларига ҳам келтирмас эдилар), балки бошқа
ҳудудларда денгиз базаларини бунѐд этиш, жаҳоннинг энг муҳим
минтақаларида
ҳарбий
иштирокининг
таъминланиши
ва
кенгайтирилиши воситасида АҚШ таъсирини таъминлаш устида
кўпроқ бош қотирган.
1
Бу олим 1917-1950 йилларда АҚШ Ташқи алоқалар кенгашининг директори эди. У президент
Вильсоннинг “Ўн тўрт модда” таклифнинг муаллифларидан бири, шунингдек АҚШнинг барча
президентларига етакчи маслаҳатчиси бўлган.
96
“Монро доктринаси”
1
асосида
Шимолий ва Жанубий Американи
бирлаштиришни, Латин Америкаси мамлакатлари билан яхши
қўшничилик муносабатлари ўрнатишни, Ғарбий ярим куррада
АҚШ таъсирини кучайтиришни Рузвельт ўз мамлакатининг
асосий геосиѐсий мақсади
деб ҳисоблаган.
Гарчи Рузвельтнинг СССРни тан олиши ва у билан бирга
антигитлерчи
коалицияга
қўшилиши,
шунингдек
Ялта
конференциясида СССРга Шарқий Европа масаласида ѐн бериши
туфайли рақибларининг унга ҳужум қилишига баҳона бўлган
бўлса-да, шунга қарамай, АҚШнинг Ғарбий Европага таъсирини
сақлаб қолиш ва кенгайтириш (ленд-лиз дастури доирасида)
борасида ўйнаган роли унга катта шуҳрат келтирди. Унинг даврида
бошланган ва кейинги президентлар давом эттирган
Атлантизм
геосиѐсий концепцияси
АҚШни жаҳоннинг энг кучли давлатига
айлантирибгина қолмай, балки уни бутун капиталистик дунѐ
манфаатларининг ифодачисига ҳам айлантирди.
Рузвельт,
моҳият эътибори билан, Америка геосиѐсий
стратегиясининг 1933-1945 йиллардаги асосий йўналишларини
белгилаб берди. Боуменнинг
либерал ташқи сиѐсат
ни тан олиш,
анъанавий америка яккаланишидан чиқиш ва мамлакатни жаҳоний
давлатга айлантириш бу йўлнинг йўналишларидан бири бўлди.
Ҳозирги техника тараққиѐти даврида фақат Мэҳэн таклиф этган
ҳарбий-денгиз қучи билангина жаҳонда мустаҳкамланиб қолиш
мумкин эмаслигини англаган ҳолда
ҳарбий авиация
ни яратиш
борасида жиддий одимлар отиш яна бир йўналиш эди.
Америка геосиѐсатини ишлаб чиқишда Рузвельт Боумендан
ташқари Г.Уайджерт, Г.Страус-Хюппе, В.Стефансон, О.Латимор,
Д.Уилси ва бошқаларнинг назарий ва амалий ишларидан ҳам
фойдаланган.
Рузвельт ўзининг янги геосиѐсий йўлида, моҳият эътибори
билан, 1930-1940 йилларнинг атоқли стратеги, Йелл университети
халқаро муносабатлар институтининг директори Н.Спайкменнинг
Римланд назариясидан ҳам фойдаланган. Хусусан, Спайкменнинг
1942 йилда ѐзган ва жаҳон сиѐсатида Американинг роли масаласига
бағишланган
“Жаҳон сиѐсатида Америка стратегияси: АҚШ ва
1
Монро доктринаси – бу геостратегик режа АҚШ президенти Монронинг 1823 йил 2 декабрда Конгрессга
йўллаган мактубида ўз ифодасини топган. Мазкур доктринага мувофиқ жаҳон меридианлар бўйлаб Европа
ва АҚШнинг таъсир доираларига бўлинади. Муаллифнинг фикрига кўра, АҚШ қитъада ҳам, жаҳонда ҳам
европаликларнинг ишларига аралашмаслиги, бунинг эвазига европаликлар ғарбий ярим курранинг ишларига
аралашмасликлари лозим эди.
97
кучлар мувозанати”
ҳамда 1944 йилда нашр эттирган
“Жаҳон
географияси”
асарлари уруш вақтида ва урушдан кейин
Рузвельтнинг ҳам, унинг ўрнига 1945 йилда президент этиб
сайланган Г.Трумэннинг фаолиятида ҳам назарий асос бўлиб
хизмат қилди.
Урушдан кейин юзага келадиган вазиятни таҳлил этган Рузвельт
Германиянинг мағлубиятидан сўнгра АҚШ ва СССР ўртасида
зиддият муаммоси келиб чиқишини олдиндан кўра олди. Шунинг
учун ҳам урушдан кейин Германия ва Япониянинг ҳарбий
қудратини сақлаб қолишни, СССР ва Хитойнинг эҳтимол тутилган
иттифоқига қарши улардан фойдаланишни, урушдан сўнг
Бирлашган Европани АҚШ назорати остида идора қилишни ва
бошқа геосиѐсий вазифаларни у мамлакатнинг келгусидаги
геостратегик фаолияти асоси сифатида илгари сурган эди.
98
Do'stlaringiz bilan baham: |