Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


жаҳонда уруш ва инқилобларнинг олдини олиш



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

жаҳонда уруш ва инқилобларнинг олдини олиш, 
яширин блоклар тузиш ва қарама-қаршиликларни тўхтатиш, 
эркин савдо ва эркин иқтисодий рақобат йўлидаги барча 
тўсиқларни олиб ташлаш, Европа ва жаҳоннинг етакчи 
давлатлари ўртасида кучларнинг геостратегик мувозанатини 
ўрнатиш
дан иборат эди.
АҚШ урушда ғолиб чиққан Англия ва Франциянинг бутунлай 
кучайиб кетишини ҳам, ютқизган Германиянинг мутлақо 
заифлашиб кетишини ҳам истамас эди. Вашингтон Европа 
мамлакатларининг кучини Совет Россиясининг кучайиб бораѐтган 
инқилобий 
таҳдидига 
қарши 
йўналтиришни, 
уларнинг 
биргаликдаги куч-ғайрати билан большевик инқилобини яксон 
қилиб ташлашни хоҳлар эди. АҚШнинг ўзи Англияни жаҳон 
денгизлари ва океанларидан сиқиб чиқариш, Франция, Германия, 
Италияни жаҳоннинг табиий заҳираларга бой манбалардан, қолган 
давлатларни – жаҳоннинг асосий мустамлакалари ва савдо 
марказларидан ажратиш йўлини тутди. Айни чоғда АҚШ 
Германиянинг тўла яксон этилишига йўл қўймасдан, келажакда 
ундан Англия ва Францияга қарши қурол сифатида фойдаланишни 
кўзда тутаѐтган эди. 
1918-1922 йилларда (Версалдан Вашингтонгача) ўтказилган 
музокаралар ва тузилган шартномаларда АҚШ, айтиш мумкинки, 
ўзининг “14 бандли” талабларини тўла амалга оширишга эришди ва 
устига устак АҚШ гегемонлигини таъминлаган давлатлараро 
халқаро ташкилот – 
Миллатлар Лигаси
ни барпо этди
1

Шундай қилиб, халқаро ва геосиѐсий муносабатларнинг 
“Версаль-Вашингтон системаси”
нинг яратилиши Биринчи Жаҳон 
урушининг якуни бўлди. Бу системанинг асосий стратегиясини 
аввалбошданоқ АҚШ белгилай бошлади. 
Ғолиб мамлакатлар Миллатлар Лигаси кўмагида Германия ва 
Совет Россияси орасида Франция ва Англияга қараб иш тутадиган 
1
Ўша вақтда АҚШ президенти В.Вильсон коллектив хавфсизлик ғоясини илгари суриб, Европада 1648 
йилдан шаклланган кучлар мувозанатининг Вестфаль системасини ўзгартириш мафкурачисига айланди. 
Вильсон Париж конференциясида ҳам, Миллатлар Лигасини тузиш ҳаракатининг бошлиғи сифатида ҳам 
барча ташкилий масалаларни айни шу нуқтаи назардан ҳал қилди.Миллатлар Лигасининг барпо этилиши 
жаҳонда халқаро муносабатлар системасининг шаклини ҳам, мазмунини ҳам тубдан ўзгартирди. Тўғри, 
АҚШ Сенати 1920 йилда ўз мамлакатининг Миллатлар Лигасига қўшилишига розилик бермади ва 1922 
йилда Вашингтон конференциясида Лига Уставининг баъзи моддаларига ўзгартишлар киритулгунга қадар 
бу ташкилотнинг жаҳондаги фаолияти, айтиш мумкинки, “музлатиб қўйилди”. 


354 
давлатлардан иборат “санитария йўлаги” вужудга келтирдилар. 
Шундай қилиб, қитъанинг иккита буюк давлати тўғридан-тўғри 
алоқа қилишдан маҳрум этилди ва бир-биридан буткул ажратиб
қўйилди. 
Ўрнатилган жаҳон тартиботи ва унинг геосиѐсий нормалари 
Совет Россияси, Хитой ва Германияга қарши қаратилган эди. Бироқ 
мазкур даврнинг ўзидаѐқ жаҳон ҳукмрон доиралари бу 
давлатларнинг геосиѐсий манфаатларини назарга олмаслик ҳар 
қандай геосиѐсий режани пучга чиқаради, деб тахмин қилган 
эдилар. СССР, Хитой, Германиянинг геосиѐсий манфаатларини 
ҳисобга олмаган жаҳон сиѐсий системаси ва геосиѐсий тартиботи 
узоқ муддат мавжуд бўлиб туриши мумкин эмасди. Шундай ҳам 
бўлди. Версаль конференциясида барпо этилган халқаро 
муносабатлар системасида, тинчлик ва хавфсизлик режимида 
биринчи кунларданоқ айрим зиддиятли ҳолатлар кўзга ташлана 
бошлади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish