Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


сайѐра ва жаҳон геосиѐсий тузилмасининг янги шакли



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

сайѐра ва жаҳон геосиѐсий тузилмасининг янги шакли 
майдонга келди
. Бу даврда геосиѐсий кучларнинг жойлашуви ҳам 
тубдан ўзгарди. Урушдан олдин йирик сиѐсий марказлар 


347 
ҳисобланган Германия, Австрия-Венгрия, Россия, Усмонийлар 
империялари парчаланди, уларнинг ҳокимияти остида бўлган 
халқлар, миллатлар ва айрим ҳудудлар янги статус олди. 
Биринчи Жаҳон урушининг иқтисодий, ҳарбий, молиявий ва 
бошқа натижаларига тўхталиб ўтирмай, жаҳон сиѐсати ва халқаро 
муносабатлар нуқтаи назаридан унинг қатор якунларига эътибор 
қаратиш лозим. Бу шунинг учун ҳам муҳимки, асосий геосиѐсий 
жараѐнлар ва умуман жаҳон сиѐсати 1918 йилдан Иккинчи Жаҳон 
уруши бошланган 1939 йилгача, энг аввало, мана шу якунлар 
асосида ривожланди. 
1. Жаҳонда миллий-давлат қарама-қаршилиги ва кураши 1917 
йилдан бошлаб синфий-мафкуравий қарама-қаршиликка айлангани, 
инсоният антагонистик зиддиятлар негизида бир-бирига қарши 
муросасиз иккита лагерга бўлиниб кетгани Иккинчи жаҳон 
урушининг муҳим якунларидан бири бўлди. Бу уруш келтириб 
чиқарган фалокатлар ва ижтимоий норозиликлар фақат 
Россиядагина эмас, балки бутун Европада, мустамлакаларда ҳам 
инқилобий вазият яратди. 
1917 йилда Россияда рўй берган социалистик инқилоб ғалабаси 
уруш тугамагани сабабли бошқа давлатларнинг диққатини у қадар 
жалб этмади. Шунинг учун ҳам Совет Россияси ва Германия
Австрия-Венгрия, Туркия ва Болгария ўртасида тузилган Брест 
сулҳ шартномаси муайян даражада уларнинг эътиборидан четда 
қолди. Бу сулҳ Россия учун нечоғли бефойда бўлишидан қатъий 
назар, бир неча давлатларнинг уни айни Совет давлати сифатида 
тан олишлари нуқтаи назаридан ҳам, Совет Россиясининг 
пролетариат диктатурасини қарор топтириши учун вақтдан ютиши 
жиҳатидан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Европа ва жаҳоннинг бошқа давлатлари фақат уруш тугагандан 
кейингина янги пайдо бўлган, “капитализмни ўзининг асосий 
душмани”, ўзини “капитализмнинг гўркови” деб эълон қилган
Совет Россиясининг бўлғуси таҳдидлари муносабати билан 
чинакамига бонг ура бошладилар. Энди айни рус инқилобининг 
ғалабаси Биринчи Жаҳон урушининг энг салбий оқибати бўлгани 
ҳаммага аѐн бўлганди. 
Уруш 
бошларида немислар томонидан эълон этилган 
“Немислар раҳбарлик қиладиган катта ва қудратли Марказий 
Европа, жаҳоннинг барча мустамлакаларини назорат қиладиган 
қудратли немис давлати” лойиҳалари энди Европага ҳам, жаҳонга 


348 
ҳам ҳеч қандай стратегик хавф туғдирмай қўйган эди. Эндиликда 
биргаликда яшашнинг умуминсоний қонунлари ва халқаро 
муносабатларнинг асосий тенденцияларини икки антагонистик 
система – капитализм ва социализм ўртасидаги геостратегик кураш 
белгилаб беришини барча тушуниб олган эди. 
Агар 1917 йилгача буюк давлатлар ўз ташқи сиѐсатида, жаҳон 
ҳукмронлиги йўлида олиб борган мустамлакачилик урушларида, 
сайѐранинг моддий бойликлари, табиий ва инсон заҳиралари учун 
қонли урушларда асосан геосиѐсий ва миллий манфаатларидан 
келиб чиққан бўлсалар, янги шароитда энди синфий ѐндашувни ҳам 
ҳисобга олишларига тўғри келди.
Моҳиятан, Рим папаларининг ўз вақтида барча кишиларни бир 
дин остида бирлаштиришга уринган сиѐсатини инсонларга синфий 
мансублиги (эксплуататорлар ва эксплуатация қилинувилар) нуқтаи 
назаридан қараган Совет Россияси (СССР) ўзига хос йўсинда давом 
эттирди. Барча мамлакатларнинг пролетариатини (капиталистик 
корхоналарнинг ишчиларини) эксплуатациядан озод этиш ва 
уларни жаҳон миқѐсида бирлаштириш, синфий асосдаги, миллий 
мансубликни ҳисобга олмайдиган, жаҳон геосиѐсий системасини ва 
конфигурациясини тубдан ўзгартиришни мақсад қилган янги 
типдаги давлатни бунѐд этиш ғоялари бутун капиталистик дунѐни 
даҳшатга солди. 
“Бутун дунѐ пролетарлари, бирлашингиз!” шиорини ўз ташқи 
сиѐсати ва геосиѐсий тамойилларига асос қилиб олган СССР дунѐга 
келган биринчи кунданоқ Европа ва жаҳонда пролетар инқилобини 
ѐйиш борасида фаолият бошлаб юборди. Бу Европа мамлакатлари 
ва АҚШни шунга мувофиқ равишда СССРга қаши яккалаш 
сиѐсатини ўтказишга ва жиддий тадбирлар кўришга мажбур қилди. 
Совет Россиясини яккалаб қўйиш Версаль системасининг 
асосий вазифаларидан бири сифатида эълон этилди. Россия 
Версалга, Вашингтонга ва сулҳ музокаралари олиб борилган бошқа 
жараѐнларга таклиф этилмади, аксинча, 1918-1922 йилларда унга 
қарши мамлакат ичида ҳам, хорижда ҳам умуммиллий кураш эълон 
қилинди. Жаҳон социал-демократлари Россияга қарши курашга 
кўтарилди, халқаро ишчи ташкилотлари тарқатилди ва манъ 
этилди. Россия фақат хорижий давлатлардангина эмас, балки 
ўзининг собиқ иттифоқчилари – ишчи ва социал-демократик 
ташкилотлардан ҳам ажратиб қўйилди.


349 
2. Биринчи Жаҳон урушининг асосий якунларидан ва Версаль 
системасининг фарқли жиҳатларидан бири – жаҳонда ва Европада 
анъанавий куч мувозанатининг ўзгариши, “буюк империяларнинг 
манфаатларининг тартибга солиниши”га асосланган халқаро 
муносабатлар системасига янги-янги давлатларнинг қўшилиши ва 
улар орасида “тенг ҳуқуқли муносабатлар” тамойилининг эълон 
этилиши бўлди. Олдинлари Германия, Австрия-Венгрия, Россия ва 
Усмонийлар империялари таркибига кирган мамлакатлар тузилган 
сулҳ шартномаларига мувофиқ мустақил давлат статуси билан 
Версаль системасига киритилди. Австрия, Венгрия, Польша, 
Югославия, Чехословакия, Болгария, Руминия, Греция, Эстония, 
Латвия, Литва ва бошқа мамлакатлар собиқ империялардан 
ажралиб чиқди ва мустақил давлатга айланди. Умуман, Версаль 
системасига 44 та давлат кирди. Бундан ташқари Версаль 
системасига кирмаган Украина, Беларусь, Озарбайжон, Грузия ҳам 
ўз мустақиллигини эълон қилди ва ўзини расман тан олдириш учун 
халқаро майдонда дипломатик фаолият бошлади. 
3. Янги жаҳон системасининг яратилиши Биринчи Жаҳон 
урушининг асосий якуни деб ҳисобланади. Давлатлараро ва умуман 
халқаро муносабатларда эндиликда 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish