Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Версаль системасига
амал 
қилиниши лозим эди. Бу системанинг асосий тамойиллари ва 
шартлари 1919 йил 28 июнда Версаль саройида қабул қилинди
1
.
Версаль системасининг характерли хусусиятларидан бири 
шунда эдики, у Европа ва жаҳонда большевиклар таъсирини 
сусайтириш, коммунистик ғояларни тарғиб қилаѐтган СССР билан 
курашни аъзо давлатлар олдига (Миллатлар Лигасининг аъзоси 
бўлган давлатлар кўзда тутилади) асосий мақсад сифатида қўйди. 
Версаль 
системаси қатнашчилари 1921-1922 йилларда 
Вашингтонда тўпланишди ва 44 давлатнинг розилигини олган 
ҳолда Миллатлар Лигасини барпо этиб, бу давлатлараро
ташкилотга муайян ваколатлар беришди. Бу эса давлатлараро 
1
Сулҳ шартномаси ва унга илова қилинган битта баѐнномадан иборат бўлган бу асос ҳужжат Европада ва 
жаҳонда юзага келган реал аҳвол ва кучлар нисбатини тасдиқлаб бериш билан бирга, урушдан кейинги 
ҳудудлар, чегаралар, мамлакатларнинг ҳарбий аҳволи ва ҳарбий кучларини, улар устидан назорат 
механизмларини, бу ишларда етакчи давлатларнинг ролини аниқлаб берди. Версаль шартномасини ишлаб 
чиқиш ва қабул қилишда тўрт гуруҳга бўлинган 44 давлат қатнашди: 1) етакчи давлатлар – АҚШ, Англия, 
Франция, Италия ва Япония; 2) Версалда ҳуқуқий томонидан вакил этилган давлатлар – Бельгия, Бразилия, 
Ҳиндистон, Греция, Хитой, Польша, Боливия, Уругвай; 3) уруш давомида Германия билан дипломатик 
муносабатларини узган давлатлар – Эквадор, Перу, Уругвай; 4) бетараф давлатлар. Германиянинг собиқ 
иттифоқчилари билан 1919-1922 йилларда Сен-Жермен, Трианон, Нейн, Севр ва Вашингтонда имзоланган 
бошқа шартномалар ва битимлар Версаль сулҳ шартномаси қоидаларини тўлдирди ва уларнинг ҳаммаси 
биргаликда жаҳонда шаклланган сиѐсий, иқтисодий, давлатлараро ва бошқа муносабатларни йўлга 
соладиган ягона Версаль системасини ташкил этди. 


350 
муносабатларда янги воқелик бўлди. Ўша вақтда Миллатлар 
Лигасининг Устави қабул қилинди, Бош Ассамблея бунѐд этилди, 
Бош котиб ва Котибият сайланди. Бундан ташқари Миллатлар 
Лигасининг Кенгашига АҚШ, Англия, Франция, Италия ва 
Япониядан иборат беш доимий аъзо сайланди. 
1921-1922 йилларда Вашингтон конференциясида Миллатлар 
Лигаси аъзоси бўлган давлатлар 
сайѐрада тинчлик ва хавфсизликни 
ҳимоя қилиш, бошқа давлатлар ҳудудига ташқаридан бостириб 
киришга йўл қўйилмаслиги, ўзга ҳудудларни босиб олишни 
истаѐтган мамлакатларга қарши санкцияларни қўллаш, баҳсли 
масалаларни музокара йўли билан ҳал этиш, ўзаро фойдали 
ҳамкорлик режимини барпо этиш
каби ҳозирги замон учун зарбдор 
бўлган халқаро нормаларни биринчи марта ишлаб чиқдилар. 
Версаль 
системаси кўпгина зиддиятлар мавжудлигига, 
давлатлар ўртасида ҳуқуқларнинг тенг эмаслиги ва субъектив 
тамойилларга асосланишига қармай, ўша вақтгача бўлган шунга 
ўхшаш системалар орасида энг мукаммали бўлди. Гарчи бу 
системасига урушда ютқизган Германия ва инқилоб туфайли жаҳон 
ҳамжамиятидан яккалаб қўйилган СССР киритилмаган бўлса-да, 
умуман Версаль системаси халқаро майдонда бирга яшашнинг 
маданий нормаларини ўрнатиш йўлида жиддий босқич бўлди. 
4. Гарчи Европада кучлар нисбати Франция ва Англия 
фойдасига тўла ўзгарган бўлса-да, бу қитъадаги ҳамда мазкур 
мамлакатларнинг 
жаҳондаги 
мустамлака 
ҳудудларидаги 
ҳодисаларга АҚШ тобора кўпроқ аралашадиган бўлиб қолди. 
Жаҳон ҳодисалари марказида қудратли давлат сифатида АҚШнинг 
пайдо бўлиши, халқаро муносабатларда кучлар нисбатининг 
ўзгаришида унинг ҳал қилувчи омилга айланиши Биринчи Жаҳон 
урушининг яна бир якуни бўлди. 
Версалдан кейин Европа ва жаҳонда янги давлатлараро 
муносабатларни шакллантиришда 1918 йилга келиб жуда 
кучсизлинган Россия ҳам эмас, катта ҳарбий ва иқтисодий 
йўқотишларга гирифтор бўлган Англия ва Франция ҳам эмас, 
айниқса, урушда ютқизган Германия, Австрия, Туркия ва бошқа 
давлатлар ҳам эмас, балки аста-секин ўз геосиѐсий мавқеини 
мустаҳкамлаб бораѐтган айни АҚШ катта роль ўйнай бошлади.
АҚШ ХХ аср бошларидан жаҳон давлатига айланди ва халқаро 
муносабатлар системасида алоҳида ўрин эгаллади. Хусусан, бу 
даврда мустамлакачи империяларнинг жиддий инқироз ва 


351 
муаммоларга дучор бўлиши, мустамлакалар ва метрополиялар 
орасидаги муносабатларнинг кескинлашуви бу давлатга ўз 
манфаатларини таъминлаш ва содир бўлаѐтган ҳодисаларга турли 
усуллар билан таъсир кўрсатиш имконини яратди. Тўғри, гарчи 
Биринчи Жаҳон уруши арафасида жаҳонга ҳукмронлик қилиш учун 
курашда ҳали АҚШ бошқа йирик давлатларга қарши турадиган 
даражада етарли кучга эга бўлмаган эса-да, у Россияни Узоқ 
Шарқдан ва Тинч океанидан, Испанияни Кариб денгизидан, 
Германия ва Францияни Африкадан сиқиб чиқариш учун тегишли 
чоралар кўрди. 
Биринчи Жаҳон уруши бошланган вақтда АҚШнинг Европа 
давлатларидан 3 миллиард доллар қарзи бор эди. Уруш давомида 
АҚШ бу қарзини узибгина қолмади, балки Антанта ҳарбий 
харажатларининг анчагина қисмини кўтариб, бу блок аъзоларини 
14 миллиард доллар қарздор ҳам қилиб қўйди. Бундан ташқари, 
уруш давомида АҚШ жаҳон иқтисодиѐтининг етакчи марказига 
айланди ва тўрт йил мобайнида 27,3 миллиард даромад олди. 
Иқтисодий қудрати ошиб борган сари АҚШ Европа ва жаҳон 
сиѐсий жараѐнларига фаолроқ аралаша бошлади. 1917 йил апрелда 
Антанта томонида урушга киришдан олдин АҚШ ўз банклари 
воситасида ҳар иккала блокка молиявий ѐрдам кўрсатди ва қарзлар 
бериб турди. АҚШ Антанта томонида туриб урушга кирганидан 
кейин ҳам бошқа томон билан алоқаларини узиб қўйгани йўқ. 
Франция ва Англиядан фарқли ўлароқ, АҚШ уруш охирида 
Германия ва унинг иттифоқчиларини бутунлай сафдан чиқаришга 
уринмади, уларга тегишли ҳудудлар ва моддий заҳиралардан 
каттароқ ҳисса олиш учун курашга қўшилмади. Аксинча, Қўшма 
Штатлар ютқизган томонни бутунлай яксон бўлишдан, Европа ва 
жаҳон сиѐсий ҳаѐтидан чиқиб кетиш хавфидан асраб қолди ва шу 
билан тинчликсевар, меҳрибон, яхши ҳакам номига эга бўлиб, 
кейинги йилларга мўлжалланган геосиѐсий қадамлар ташлай 
бошлади. Вашингтон Биринчи Жаҳон уруши Европа ва жаҳондаги 
зиддиятларни ўртадан кўтармаганини, аксинча, уларни янада 
чуқурлаштирганини яхши билар эди. Шунинг учун ҳам АҚШга ҳеч 
кимни хафа қилмаслик, “бетараф, адолатли ва кучли ҳакам” номига 
эга бўлиш ва ўзининг кейинги фаолиятида бундан фойдаланиб 
қолиш лозим эди. 
Айни чоғда АҚШ қатор муаммоларга тўқнаш келди, чунки 
Европа ва жаҳоннинг бошқа давлатларининг мустамлакалар ва 


352 
гегемонлик учун курашига, давлатлараро сепарат алоқаларига у 
бироз кейин қўшилди. ХХ аср бошида жаҳоннинг етакчи 
давлатлари бўлган Англия, Франция, Германия, Италия, Россия, 
Япония ўз геостратегик манфаатлари ва мақсадлари, ташқи сиѐсий 
вазифалари, мустамлакачилик курашини очиқ шаклда ҳам, сепарат 
музокаралар ва махфий шартномалар йўли билан ҳам амалга 
оширар эдилар. Баъзан бу давлатлар парда орқасидан ҳаракат 
қилар, рақиб томондаги у ѐки бу давлат билан ўз иттифоқчилари 
ҳисобланган мамлакатларга қарши яширин, сепарат шартномалар 
тузар эдилар. Мунофиқлик, сотқинлик, махфий тил бириктириш 
геосиѐсий хулқ-атвор нормасига айланиб қолди деса ҳам 
бўлаверарди. Совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин большевик 
ҳукумати 1918 йилда рус императорининг чет давлатлар билан 
тузган яширин ва сепарат шартномаларини эълон қилди. Уларнинг 
мазмуни бутун дунѐни ҳайратга солди. 
Биринчи жаҳон урушининг тақдири ҳал бўлгани энди ҳаммага 
аѐн бўлиб қолган 1918 йилда АҚШ ўтмишдаги яширин ва сепарат 
шартномалар яна такрорланишидан чўчиб, ташаббусни ўз қўлига 
олиш учун жиддий саъй-ҳаракат қилди. АҚШ президенти 
Вильсоннинг 1918 йилда Биринчи Жаҳон уруши якунларига оид 
нутқи ва илгари сурган таклифларини Вашингтоннинг ана шундай 
ҳаракатларидан бири деса бўлади. Бу таклифлар 14 банддан иборат 
бўлиб, АҚШга тарафлар орасида маневр қилиш имконини берарди. 
Масалан, бандлардан бирида бундан кейин давлатлар ўртасидаги 
музокаралар очиқ ўтказилиши ва ҳеч қандай халқаро шартнома 
яширин имзоланмаслиги кераклиги кўрсатилган эди. Ёки ҳар 
қандай шароитда савдо кемачилиги ва халқаро тижоратга моне 
бўладиган тўсиқларни олиб ташлаш, шунингдек Россия, Бельгия, 
Франция, Италияга олдин уларга қарашли бўлган ҳудудларни 
қайтариш талаби ҳам шундай таклифлардан эди. 
АҚШ президентининг бу либерал таклифлари ўша вақтда жаҳон 
сиѐсати 
ва 
геосиѐсий 
марказларида 
АҚШ 
мавқеининг 
мустаҳкамланишига, айрим мамлакатларнинг у томонга ўтишига, 
бу вақтга келиб жаҳон савдосининг марказига айланган АҚШ 
билан савдода эркин шароитлар яратиб беришига хизмат қилди ва, 
ниҳоят, сепарат, яширин музокараларга тўсиқ қўйди. 
Англия ва Франция манфаатларини таъминлашнинг айрим 
масалаларини улар билан келишишга муваффақ бўлган айни АҚШ 
урушдан кейин Европа ва халқаро геосиѐсат стратегиясини 


353 
белгилашда ўз амрини ўтказа бошлади. Вашингтоннинг 
таклифларидан кўриниб турганидек, бу стратегиянинг асосий 
моҳияти – 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish