Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Маршалл режаси”
доирасида “Европа 
мамлакатларининг вайрон этилган иқтисодиѐтини тиклаш” 
мақсадида Ғарбий Европага катта миқдорда грант бериш ғоясини 


367 
амалга оширишга киришгани ҳисобга олинса, Европа қандай 
масъулиятли танлов олдида қолгани аѐн бўлади. 
Франция, Германия ва Япония каби мамлакатларнинг етакчи 
давлат статусидан маҳрум бўлиши ҳамда, аксинча, СССР ва 
АҚШнинг йўлбошчи мақомига кўтарилиши СССР ва АҚШ 
ўртасидаги қарама-қаршилик ва “совуқ уруш”ни келтириб чиқарган 
сабаблардан бири бўлди. Гарчи ўтмишда етакчи бўлган юқоридаги 
мамлакатларнинг халқаро муносабатлар системасига олдинги 
таъсир кучини йўқотишлари АҚШга мақбул бўлса-да, СССРнинг 
янги мавқеи унга мутлақо ѐқмас эди. АҚШ СССР урушда ғолиб 
чиққанми, ютқизганми – бу билан асло ҳисоблашмасдан, унга 
худди Буюк Британия, Франция, Германия, Япония, Хитой каби 
муносабатда бўлар, ва иккинчи қутбнинг бошида СССРнинг 
туриши, халқаро муносбатларда ўзининг алоҳида позициясини 
намоѐн қилиши, АҚШнинг мавқеи ва унинг ѐнидаги бошқа катта 
давлатларнинг ҳаракатларига рози эмаслиги АҚШнинг ғашини 
келтирар эди. АҚШ жалб этувчи ғояларини ва Европани немис 
фашистлари ишғолидан озод этгандан кейин қозонган “ижобий 
имижи”ни истисно этганда, СССРнинг йўлбошчи сифатида 
чиқишга ҳеч қандай асоси йўқ, деб ҳисоблар эди. Ўша вақтда,1945 
йилга келиб, АҚШ ҳарбий, иқтисодий, молиявий ва меҳнат 
заҳираларига кўра, жаҳоннинг энг кучли ва қудратли улкан давлати 
эди. Бу мамлакатнинг геосиѐсатчилари 
жаҳон сиѐсати ва халқаро 
муносабатлар мазмунини, инсониятнинг ва давлатлараро 
алоқаларнинг ривожи йўлларини айни АҚШ ўзи хоҳлаганча 
белгилаши 
ғоясини инсоният онгига сингдиришга ҳаракат 
қилаѐтган эдилар. АҚШнинг бу статусни қўлга киритишига ва 
унинг хоҳиш-истакларига моне бўладиган, у ҳимоя қилаѐтган 
капиталистик дунѐга ва эркин рақобатга асосланган жаҳон 
иқтисодиѐтига қарши тура оладиган ягона мамлакат – СССР эди. 
Шунинг учун ҳам АҚШ ўзининг ва иттифоқчиларининг моддий, 
маънавий ва мафкуравий ресурсларини СССРга қарши курашга 
сафарбар қилди, мафкуравий кураш ва “совуқ уруш” бошлади. Ўз 
навбатида, СССР ҳам ўзининг ва бошқа социалистик 
мамлакатларнинг сиѐсий, иқтисодий ва мафкуравий ресурсларини 
ишга солди ва 1945 йилдан бошлаб бутун жаҳонда 
аксилкапиталистик ва аксиламерика фаолиятини кучайтирди. 
АҚШнинг уруш йилларида атом қуролини яратиши, Японияга 
ташлаши ва жаҳон гегемонлиги даъвосига эришиш учун бу 


368 
қуролдан мафкуравий восита сифатида фойдаланиши СССР ва 
АҚШ 
ўртасидаги 
қарама-қаршиликни 
кескинлаштирган 
омиллардан яна бири бўлди. АҚШ ҳукумати бу катта илмий 
кашфиѐтни ўз халқи ва башариятнинг тараққиѐтига йўналтириш 
эмас, биргаликда яшашнинг маданий нормаларини, коллектив 
хавфсизлик қоидаларини бузган, жаҳонда тинчлик ўрнатилишига 
тўсиқ бўлаѐтган давлатларга босим ўтказиш воситаси сифатида 
эмас, балки жаҳонга ҳукмрон бўлиш даъволарини амалга ошириш, 
СССРнинг жаҳонга таъсирини сусайтириш воситаси сифатида кўз-
кўз қила бошлади. Бу эса СССРни шунга мос жавоб қадамлари 
ташлашга мажбур қилди. Бу эса инсоният бошига янги-янги 
хатарлар солиши турган гап эди. 
1946 йилдан бошлаб СССР – АҚШ қарама-қаршилиги кучайди 
– томонларнинг ҳар бири келишиб олинган коллектив 
хавфсизликнинг урушдан кейинги нормалари, тамойиллари ва 
шартларини ўз манфаатлари доирасида бир ѐқлама тарзда қўллана 
бошлади. АҚШ атом қуролига эгалиги, иқтисодий ва молиявий 
устунликларидан фойдаланиб, Ғарбий Европа мамлакатларини ўз 
атрофида бирлаштирди, жаҳонни социализм ва СССР таҳдидидан 
қутқариш миссиясини ўз зиммасига олди. Ўз навбатида, СССР ҳам 
капитализга қарши кураш ва жаҳон пролетар инқилобини амалга 
ошириш 
миссиясини 
ўз 
гарданига 
олди, 
тараққиѐтнинг 
социалистик йўлига эндигина ўтган мамлакатларнинг “қаршилик 
ҳаракати”га раҳбарлик қила бошлади. Шундай қилиб, 1941-1945 
йилларда иттифоқчи бўлган СССР, АҚШ, Буюк Британия, Франция 
ва бошқа давлатлар энди бир-бирига рақиб сифатида чиқа 
бошладилар. Европанинг ўзида ҳам, ўша вақтгача Буюк Британия, 
Франция, АҚШ, Германия, Япония ва СССРнинг таъсири остида 
бўлган Осиѐ, Африка, Латин Америкаси давлатлари ва халқлари 
ҳудудларида ҳам трансмиллий мафкуравий кураш ва “совуқ уруш” 
бошланди. 
1945 йилда АҚШда Рузвельт ўрнига Трумэн президент бўлди. 
Унинг геосиѐсий доктринаси доирасида СССРга ва унинг 
Европадаги таъсирига қарши кураш янада кучайди. АҚШ 1947 
йилда “Маршалл режаси” доирасида ўз таъсир доираси остидаги 
Европа мамлакатларига ѐрдамни кучайтирди ва СССРни мураккаб 
танлов олдига қўйди. СССР ѐ АҚШнинг молиявий устунлигига, 
демак унинг гегемонлик ролига рози бўлиши, ѐки жаҳоннинг 
қолган мамлакатларини жалб этган ҳолда унга қарши блок барпо 


369 
қилиб, қарама-қарши туриш йўлини танлаши даркор эди. Ўша 
вақтда СССР айни иккинчи йўлни танлади ва шундай қилиб, 
мафкуравий зиддият янада кучайди. “Маршалл режаси” доирасида 
таклиф қилинган АҚШнинг молиявий-иқтисодий ѐрдамидан совет 
ҳукуматининг ўзи воз кечди ва тараққиѐтнинг социалистик йўлини 
танлаган Польша, Руминия, Чехословакия, Югославия ва 
Венгрияни ҳам бу ѐрдамни рад этишга мажбур қилди. Шундай 
қилиб, 1947 йилда Европада икки система орасида “совуқ уруш” 
мутлақо очиқ равишда бошланиб кетди. 
1948 йил мартда Германия устидан назорат қилиш учун 
иттифоқчилар (СССР, АҚШ, Буюк Британия, Франция) томонидан 
барпо этилган тўрт томонлама кузатув комиссияси тарқатиб 
юборилди. Бундан олдинроқ АҚШ, Буюк Британия ва Франция 
Германия ҳудудининг ўз ишғоли остида бўлган зоналарини 
бирлаштирган эдилар. 1949 йилда шу асосда Германия Федератив 
Республикаси ташкил этилди. Ўша йили унинг Конституцияси 
қабул қилинади. СССР ҳам шунга мувофиқ равишда ўз “ишғол 
зонаси”да Германия Демократик Республикасини барпо этди ва 
уни бошқариш системасини таъсис қилди. Берлин ва Германия, 
улардан кейин бутун Европа қарши туриш минтақаларига бўлинди. 
Ундан кейин СССР бутун жаҳонга ўз атом бомбасини 
яратганини ва биринчи марта синаб кўрганини (1949) эълон қилди. 
Совет Иттифоқининг ўз ядро қуролини яратгани жаҳон 
жамоатчилигини келажакдаги таҳлика, оммавий қирғин қуролига 
эга бўлган иккита мафкуравий қутб ўртасида чиқиши мумкин 
бўлган урушнинг оқибатлари тўғрисида жиддий ўйлашга мажбур 
қилди.
Ҳали СССР атом қуроли яратмасдан олдин, 1945 йилда БМТ 
ҳузурида ядро энергияси устидан назорат ўрнатиш бўйича 
Хавфсизлик Кенгаши аъзоси бўлган барча давлатларнинг 
вакилларидан иборат махсус комиссия ташкил этилган эди. Аммо 
бу тузилма, айтиш мумкинки, ҳеч қандай амалий иш қила олмади. 
Лекин АҚШнинг ядро монополисига барҳам берилди дегунча, 
СССРнинг “атомдан фақат тинчлик мақсадларида фойдаланиш” 
тўғрисидаги талабларини эслаб қолишди, ваҳоланки бу талабларни 
кўриб чиқиш ўша вақтгача турли баҳоналар билан кечиктириб 
келинаѐтган эди. Бироқ томонлар, одатдагидек, БМТ сессиялари ва 
мажлисларини бир-бирини ўзаро айблаш йўлига солиб юборишди, 
қуролланиш, айниқса, оммавий қирғин қуроли пойгасининг олдини 


370 
олиш, ўзаро ишончсизликка барҳам бериш учун ҳеч қандай 
таъсирчан чоралар кўришни хоҳламадилар. Аслида, бу йилларда 
АҚШ Шимолий Атлантика блоки (НАТО)ни, СССР бўлса – 
социалистик мамлакатларнинг ҳарбий блоки – Варшава 
Шартномаси Ташкилоти (ВШТ)ни барпо этиш юзасидан махфий 
иш олиб бораѐтган эди. 
Бироқ БМТ тинч-тотув яшаш, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя 
этиш, умумий тинчликни биргаликда ҳимоя қилиш, коллектив 
хавфсизлик соҳасида томонларнинг ўзаро ишончсизлигига аста-
секин барҳам беришга эришди, зиддиятларнинг очиқ тўқнашувга 
айланишига йўл қўймади. Фақат 1945-1954 йилларда халқаро 
хавфсизлик ва қарама-қарши қутбларда турган мамлакатларнинг 
халқаро ҳуқуқини ҳурмат қилиш масалалари бу ташкилотнинг 
ўнлаб сессиялари, мажлисларида кун тартибига қўйилди ва бунда 
муҳим натижаларга эришилди. Бу эса, ўз навбатида, Иккинчи 
Жаҳон урушидан кейин юзага келган кескинликни юмшатишга, 
оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқариш ва умуман 
қуролланишнинг олдини олишга анча ѐрдам берди. 
Халқаро муносабатлар системасининг мавжудлигини исбот 
этган ва бу системада БМТнинг аҳамиятини намойиш қилган бир 
муҳим воқеа 1954 йилда содир бўлди. БМТ Бош ассамблеясининг 
IX сессиясида иккита муҳим ҳужжат: 
1) Барча турдаги қуроллар ва қуролли кучларни ўзаро 
қисқартириш, ишлатишни чеклаш ва тартибга солиш бўйича қарор; 
2) Қуролларни қисқартириш, атом, нейтрон ва бошқа оммавий 
қирғин қуролларини ишлатишни тақиқлаш ҳақида Халқаро 
Конвеция қабул қилинди. 
Бош Ассамблея урушдан кейин биринчи марта БМТ аъзоси 
бўлган ҳамма мамлакатлар номидан жаҳонда қуролланиш 
пойгасини тўхтатиш, қуролли кучлар ва қуролларни қисқартириш, 
оммавий қирғин қуролларини тақиқлаш, бу жараѐнлар ва мазкур 
талабларга риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатишни кўзда 
тутган қарорни қабул қилди. Қарорда келгусида бу масалалар 
юзасидан махсус халқаро конвенцияни ва халқаро назоратнинг 
самарали механизмини ишлаб чиқишнинг аҳамияти алоҳида қайд 
қилинган эди. 
Бироқ БМТнинг бу қадамлари АҚШ ва СССР ўртасида тобора 
кескинлашиб бораѐтган курашни тўхтата олмади. Бу кураш халқаро 
муносабатларнинг етакчи йўналишига айланган эди. Гап шундаки, 


371 
бу мамлакатларнинг иккаласини ҳам коллектив ѐки индивидуал 
хавфсизлик масаласи умуман ташвишлантирмаѐтган эди. Гап ким 
кимни енгади, жаҳонга ким – социалистик ғоялар билан 
қуролланган СССРми ѐки капиталистик йўлдан бораѐтган АҚШ 
ҳоким бўладими, деган масала устида эди. Қўшма Штатлар 
СССРни урушдан олдинги чегаралари доирасига сиқиб киритишга 
интилаѐтган, Шарқий Европада социализм йўлини танлаган 
ҳукуматлар ва ҳаракатларни бўғиб ташлашга, Европа ва жаҳонда 
социализмнинг ѐйилишининг олдини олишга ҳаракат қилаѐтган 
эди. Ўз навбатида, СССР ҳам АҚШ ва бутун капиталистик 
системани заифлаштиришга, социалистик йўлни танлаган 
давлатлар сонини кўпайтиришга, улар устидан ўз таъсирини 
кучайтиришга ва бу давлатларнинг географиясини аста-секин 
кенгайтиришга интилаѐтган эди. 
Ҳар иккала давлат Европада турли ҳарбий, сиѐсий ва иқтисодий 
блоклар тузиш ва бу блокларга имкон борича кўпроқ давлатларни 
қўшиб олиш йўлига ўтди. АҚШ “Трумэн доктринаси”
1
, “Маршалл 
режаси”
2
ва бошқа лойиҳаларни илгари суриб, Европада кенг 
ѐйилган 
мустақиллик 
учун 
кураш 
ва 
миллий-озодлик 
ҳаракатларини бўғиш, илгари Буюк Британия таъсири остида 
бўлган мамлакатларнинг СССР тарафига ўтишига тўсқинлик 
қилишга ҳаракат қилди. Ўз навбатида, СССР ҳам Европа халқлари 
ва давлатларини олдин ўзлари қарам бўлган мамлакатлари 
таъсиридан чиқишга, ўз тараққиѐт йўлини танлаб олишга гиж-
гижлади, уларни социализм йўлига жалб қилди ва бунинг учун 
барча керакли ѐрдамини аямади. 
Ғарбий Европанинг қатор етакчи давлатлари 1947 йилда 
АҚШнинг “Маршалл режаси”га, 1948 йилда – Буюк Британия 
томонидан таклиф этилган “Ғарб Иттифоқи” деб номланган 
ҳарбий-сиѐсий иттифоққа қўшилди. 1948 йил 17 мартда Франция, 
Бельгия, Голландия, Буюк Британия ва Люксембург Брюсселда 
“Шимолий Атлантика пакти” шартномасини 50 йил муддатга 
имзоладилар ва коллектив хавфсизлик системасини яратдилар. 
Ундан кейин АҚШнинг ташаббуси билан 1949 йил 4 апрелда 
Вашингтонда 12 давлат – АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, 
1
Бу режа Европа давлатларини, шу жумладан Туркия ва Грецияни СССР таъсиридан ҳарбий йўл билан 
қутқаришни кўзда тутар эди. 
2
Маршалл режаси урушда вайрон этилган иқтисодиѐтини тиклаб олишлари учун Европа давлатларига 
молиявий ѐрдам кўрсатишга йўналтирилган ва иқтисодий йўл билан уларни АҚШга қарам қилиш мақсадини 
кўзлаган. 


372 
Канада, Бельгия, Голландия, Португалия, Дания, Норвегия, 
Исландия ва Люксембург “Шимолий Атлантика блоки” (НАТО)ни 
барпо этиш ҳақидаги шартномани имзолади. 1952 йилда бу 
шартномага Туркия ва Греция, 1955 йилда ГФР, кейинроқ Ғарбий 
Европанинг бошқа давлатлари қўшилди. Гарчи АҚШ ва унинг 
НАТОдаги иттифоқчилари бу блок халқаро ҳуқуқ нормаларига 
мувофиқ ташкил этилган, БМТ Уставида кўзда тутилган коллектив 
тинчлик ва хавфсизликни қарор топтиришга кўмаклашади десалар 
ҳам, СССР ва унинг тарафдорлари бу қадамга қаттиқ қарши 
чиқдилар, уларнинг тегишли жавоб чораси ўзини узоқ куттирмади.
1947 йилда СССР ва унинг социалистик блоки “Маршалл 
режаси”ни рад қилганларидан кейин ўзларининг альтернатив 
режасини – “Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши” номли 
ташкилотини тузиб, социалистик тараққиѐт йўлини танлаган 
халқлар ва давлатларга кўмаклашиш мақсадида иқтисодий 
қувватларини бирлаштиришга қарор қилдилар. 1949 йил 25 январда 
Москвада Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши тузилганлиги эълон 
қилинди ва СССР, Болгария, Венгрия, Польша, Руминия, 
Чехословакия, Германия Демократик Республикаси бу ташкилотга 
аъзо бўлиб кирди. Бунга жавобан Ғарб мамлакатлари СССРга 
нисбатан қўллаѐтган сиѐсий ва иқтисодий қамал сиѐсатини Шарқий 
Европа социалистик блокининг барча мамлакатларига татбиқ эта 
бошладилар. Бироз кейин Мўғулистон, Вьетнам ва Куба ҳам Ўзаро 
Иқтисодий Ёрдам Кенгашига аъзо бўлиб кирди. Шундай қилиб, 
Ғарбдан ажратиб қўйилган Шарқий Европа мамлакатлари фақат 
ўзаро ва СССР билан савдо-иқтисодий муносабатлари доирасида 
қолдилар. Бу, бир томондан, социалистик лагерь ўртасида 
интеграцияни кучайтирди, иккинчи томондан бўлса, Ғарб 
мамлакатларининг 1949 йил 5 майда Европа Кенгаши деб аталган 
тузилмани барпо этиши ва унинг доирасида ўзаро ички алоқаларни 
мустаҳкамлашига сабабчи бўлди. Бу тузилмага дастлаб 10 давлат – 
Буюк Британия, Бельгия, Дания, Ирландия, Италия, Люксембург, 
Голландия, Норвегия, Франция ва Швеция, бироз кейинроқ Греция, 
Туркия, Австрия, Исландия, ГФР, Испания, Португалия, 
Швейцария аъзо бўлиб кирди. АҚШ ва Ғарб мамлакатларининг 
НАТОни тузиши, ўз навбатида, СССРни унга жавобан “Варшава 
Шартномаси Ташкилоти”ни барпо этишга (1955) мажбур қилди. Бу 
блокга СССР, Польша, Болгария, Венгрия, ГДР, Руминия ва 
Чехословакия кирди. 


373 
Шундай қилиб, НАТО АҚШ қўшинларининг Ғарбий Европада, 
Варшава Шартномаси Ташкилоти бўлса, СССР армиясининг 
Шарқий Европада жойлаштирилишини қонунлаштирди. Буларнинг 
ҳаммаси бу икки давлатнинг Европада ҳарбий қарама-қаршилигини 
янада кучайтирди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish