Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
дея номланган халқаро 
тузилма барпо этилганини эълон этдилар ва унинг Уставини 
имзоладилар. 
БМТ 
Уставининг 
имзоланиши 
халқаро 
муносабатлар 
системасини яратиш ва ривожлантириш тарихида янги босқичнинг 
ибтидоси бўлди. Халқаро муносабатлар тарихида биринчи марта 
айни БМТ Уставида халқларнинг тенглиги, ўз тақдирини ўзи 
белгилаши, давлатларнинг ички ишларига аралашишга йўл 
қўйилмаслиги, зиддиятли масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш ва 
ҳ.к. асос қоидалар ва тамойиллар ўз аксини топди. Уставда 
БМТнинг мақсадлари, ҳуқуқлари, унинг олдида турган вазифалар 
ва уларни бажариш механизмлари баѐн этилди. 
Шундай 
қилиб, 
халқаро 
муносабатлар 
системасини 
шакллантиришнинг 
1648 
йилги 
Вестфаль 
шартномасидан 
бошланган тарихи Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ялта-Потсдам 
сулҳ битимларини тузиш ва БМТни ташкил этиш, қисқа вақт ичида 
бу ташкилотга амалда жаҳоннинг барча мамлакатларининг аъзо 
бўлиб кириши билан якунланди 
Халқаро муносабатларнинг 1945 йилда бошланган ва 1991 
йилда СССРнинг қулаши, социалистик лагернинг парчаланиши 
билан ниҳоясига етган бу босқичининг асосий муаммоси –жаҳонда 
гегемон бўлиш учун СССР ва АҚШ ўртасида авж олган 
мафкуравий кураш ва қуролланиш пойгаси эди. Бу қарама-
қаршиликда жаҳон давлатлари ва халқларининг қарийб учдан икки 
қисми иштирок этди. Ҳар икки томон уруш вақтида ва урушдан 
кейин ўз зиммаларига олган мажбуриятларни, тинч-тотув яшашга 
эришиш, коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ва 
битимларни жуда тез унутди ва буза бошлади. 
Иккинчи Жаҳон уруши унга жалб этилган давлатлар ва 
халқларнинг ҳаммасига катта моддий, маънавий ва инсон 
талафотлари билан натижаланган оғир зарба берди. Уруш даҳшатли 
излар қолдирди – шаҳар ва қишлоқларни вайронага айлантирди, 
моддий-маданий объектларни яксон этди, ўн миллионлаб 
кишиларнинг ѐстиғини қуритди. Инсоният бундан кейинги чиқиши 
мумкин бўлган уруш ва замонавий қуролни ишлатиш янада 
даҳшатли ва оғир оқибатларга олиб келишини энди жуда яққол 
тасаввур қилди. Бироқ буларнинг ҳаммаси СССР ва АҚШнинг 


366 
жаҳонга ҳукмронлик интилишларини ва мафкуравий даъволарини 
тўхтата олмади. 
Уруш йилларида тобора кўпроқ ишлаб чиқарилган кўпдан-кўп 
оғир ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, йиғилиб қолган танклар 
ва самолѐтлар йўқ қилингани ѐки қисқартирилгани йўқ, аксинча, 
янги-янги ўлим системаларини кашф этиш, оммавий қирғин 
қуролларининг янада хавфлироқ турларини яратиш борасида 
чинакам мусобақа бошланди.
Яқиндагина гитлерчиларга қарши коалицияда иттифоқчи 
бўлган СССР ва АҚШ кейинги йилларда ўзаро муносабатларида 
бир-бирига ишонмасликларини намойиш қилиб, кўп ўтмай 
ашаддий душманга айланди. Бу қарама-қаршиликка Европа ва 
жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ҳам жалб этилгани энг хавфлиси 
бўлди. 
СССР ва социализмнинг обрўси ва таъсири жаҳон миқѐсида 
кучайиб бораѐтгани АҚШни дарҳол бунга қарши отланишга ва 
ошиғич чоралар кўришга мажбур қилди. Ўттиз йиллик 
яккаланишдан кейин СССРнинг халқаро майдонда катта обрў-
эътибор қозонгани ва, айтиш мумкинки, “жаҳон социалистик 
инқилоблари”га раҳбарлик қилаѐтгани АҚШни жиддий танловга ва 
қизғин рақобат истиқболига рўбарў қилди. Гарчи СССР урушдан 
иқтисодий жиҳатдан кучсизланиб чиққан бўлса-да, шунга қарамай, 
унинг иқтисодиѐти тўлалигича ҳарбий изга солинган эди. Ўз 
навбатида, АҚШ ҳам уруш охирида энг қудратли ҳарбий, 
иқтисодий ва молиявий имкониятларга эга бўлган мамлакатга 
айланди. 1945 йилда атом бомбасига эга бўлганидан кейин АҚШ, 
айтиш мумкинки, геосиѐсий ўлчамларига кўра, жаҳонда гегемон 
давлат бўлиб қолди. 
Кўриниб турибдики, жаҳон танлаш қаршисида қолди: у ѐ 
инсонларнинг тенглиги, эсон-омонлик ва тинчлик шароитида яшаш 
орзуларини, давлатларнинг бир-бири билан тинчлик ва ҳамкорлик 
муҳитида фаолият кўрсатиши имконларини ўртага ташлаѐтган 
СССРнинг социализм йўлини танлаши, ѐки халқлар ва давлатларга 
реал иқтисодий ва молиявий ѐрдам, эркин танлов имкониятларини 
ваъда қилаѐтган ва буни амалга оширишга тайѐр турган АҚШнинг 
қўллаб-қувватлаши ва ҳимоясидан фойдаланиши керак эди. Агар 
АҚШ ўзининг машҳур 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish