“Совуқ уруш” даврида геосиѐсий
муносабатлар
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин БМТнинг ташкил этилиши,
гарчи халқаро муносабатлар системасини тартибга солиш,
биргаликда яшашнинг маданий нормаларини қарор топтиришда
жиддий омил бўлган эса-да, СССР ва АҚШ бошчилик қилаѐтган
икки система – социализм ва капитализм ўртасида “ким кимни”
тамойили асосида олиб борилаѐтган, кейинчалик сиѐсий
адабиѐтларда “совуқ уруш” деб ном олган курашни тўхтата олмади.
Айни чоғда 1950-1990 йилларда халқаро муносабатларнинг бутун
мураккаблигига қарамай, маҳаллий ҳарбий тўқнашувларни истисно
этганда, глобал уруш чиқмагани бу даврнинг ижобий томони
бўлди. БМТ ва унинг Хавфсизлик Кенгашининг фаолияти, баҳсли
масалаларнинг музокаралар ва оператив аралашув йўли билан ҳал
этилиши бунинг асосий сабаби эди.
1950-1953 йилларда Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида
чиққан уруш ва тегишли равишда АҚШ ҳамда Хитой ва СССР
ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви халқаро муносабатлар
системасининг асосий кафолати сифатида БМТни жиддий синовга
дучор этган биринчи ҳодиса бўлди. Бироқ БМТнинг жиддий хатти-
ҳаракатлари ва аралашуви билан зиддият ҳал қилинди.
Бундан ташқари, БМТ фаолиятининг бошланиши, халқаро
муносабатлар
системасини
тартибга
солувчи
ҳуқуқий
нормаларнинг мавжудлиги урушдан кейин айрим халқлар ва
давлатларга мустамлака зулмидан қутулиб, мустақиллик йўлига
ўтишлари
учун
қулай
шароитлар
яратди.
Тўғри,
мустамлакачиликдан қутулган давлатлар ва халқлар шу заҳотиѐқ у
ѐки бу мафкуравий лагернинг таъсири остига тушар ва халқаро
муносабатларда ѐ СССРдан, ѐки АҚШдан паноҳ излар эдилар.
Лекин, бу камчиликларга қарамай, халқаро система умуман
самарали фаолият кўрсатди ва халқаро муносабатларнинг очиқ
тўқнашувга ўсиб чиқишига йўл бермади.
374
Жаҳонда иқтисодий, сиѐсий, ҳарбий блокларнинг яратилиши ва
бу блоклар воситасида геосиѐсий курашни “капитализм” ѐки
“социализм” фойдасига ҳал қилиш сиѐсатини ўтказиш жараѐнининг
кучайиши “совуқ уруш” даврининг асосий характерли хусусияти
бўлди. Шак-шубҳасиз, НАТО ва Варшава Шартномаси Ташкилоти
бу блоклар орасида энг муҳимлари эди. Ҳар икки томон, гарчи бир-
бири билан очиқ қуролли тўқнашувдан чекинса-да, ўзаро кескин
иқтисодий, мафкуравий ва сиѐсий уруш олиб борди.
Осиѐ, Африка ва Латин Америкасининг БМТ, СССР ва
АҚШнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашидан фойдаланган
халқлари мустамлака режимларидан қутулиб, ўз мустақил
давлатларини барпо этиш босқичига ўтгани бу даврнинг яна бир
характерли белгиси бўлди. Шу чоққача Европа давлатлари, Япония,
Хитой ва АҚШнинг мустамлакалари ҳисобланган бу халқлар ўз
мустақиллигига эришдилар. Индонезия, Бирма, Ҳиндистон,
Покистон, Бангладеш, Филиппин, Непал, Вьетнам, Лаос,
Камбоджа, Таиланд, Сурия, Ливан, Миср, Ироқ, Яман, Иордания,
Ливия, Судан, Тунис, Марокаш, Гана, Гвинея, Того, Камерун,
Мали, Мадагаскар, Чад, Марказий Африка республикаси, Конго,
Габон, Кения, Уганда, Эфиопия, Сомали, Куба ва бошқалар ана
шундай “янги” давлатлардан эди.
Умуман мустамлака режимлардан озод бўлиш тарихини
тадқиқотчилар беш асосий босқичга бўлишади:
- Биринчи босқич (XVIII аср охири - XXаср боши)да
мустамлака зулмидан қутулиш учун кураш жараѐни
Шимолий Америка ва Буюк Британия, Латин Америкаси
мамлакатлари ва Испания ҳамда Португалия ўртасида юз
берди. Американинг 18 давлати 1880 йилда ўз мустақиллигига
эришди,
Бу
мазкур
даврнинг
биринчи
кўрсаткичи
ҳисобланади.
-
Иккинчи босқич (1914-1918 йиллар)да – Канада, Австралия,
Янги Зеландия ва Жанубий Африка Иттифоқи Буюк
Британияни ўз сувенитетларини тан олишга мажбур қилишди.
Ҳиндистоннинг қисман суверенитетга эришиши ва бу
ҳуқуқни Буюк Британиянинг тан олиши бу даврнинг энг
муҳим ҳодисаси бўлди. Умуман бу босқичда жаҳоннинг 30
янги давлати мустамлака бўйинтуруғини улоқтирди.
375
-
Учинчи босқич (1939-1945 йиллар)да Европа ва Осиѐнинг яна
25 давлати баъзи империяларнинг парчаланиши натижасида
мустақилликка эришди.
-
Тўртинчи босқич (1960-1980 йиллар)да жаҳон мустамлака
системасининг инқирози натижасида сайѐрада мустақил
давлатлар сони яна 90 мамлакатга кўпайди ва 176 тага етди.
-
Бешинчи ва ҳозирча охирги босқичда (1990 йилдан кейин)
СССР ва бошқа социалистик давлатларнинг парчаланиши
натижасида халқаро муносабатлар системасига яна 28 янги
геосиѐсий актор қўшилди ва бундай давлатларнинг сони 204га
етди.
1950-1970 йилларда мустақиллика эришган мамлакатлар БМТга
мустақил субъект сифатида кирди. Албатта, бу давлатларнинг
БМТга қабул қилиниши халқаро муносабатлар системаси
чегараларининг ва БМТнинг фаолияти доирасининг кенгайишига
ҳам, уларнинг биргаликда яшашларининг маданий нормалари
такомиллашишига ҳам катта туртки берди.
Бошқа томондан, БМТ мавжудлигининг ўзи империяларнинг
қулаши, давлатларнинг мустақилликка эришиши жараѐнлари
нисбатан енгил, шиддатли қаршиликларсиз ва қон тўкмасдан содир
этилишига кўмаклашди. БМТнинг халқаро ҳуқуқ системаси,
Хавфсизлик Кенгашининг мавжудлиги, бу ташкилотда ваколатли
бўлган давлатларнинг манфаатлари турлича экани, шунингдек
халқаро сиѐсатнинг кўп қутблилиги Европанинг Франция, Буюк
Британия, Голландия, Испания, Португалия каби давлатларини
жиддий қаршилик кўрсатмаган ҳолда ўз мустамлакаларидан воз
кечишга мажбур қилди. Бу вақтгача, айтиш мумкинки, Осиѐ,
Африка ва Латин Америкасининг тўртдан уч қисми мазкур
давлатларнинг мустамлакаси эди.
АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари билан бирга СССР,
Хитой каби давлатларнинг БМТ да ваколатга, вето ҳуқуқига эга
бўлиши ҳам Осиѐ, Африка, Латин Америкаси мамлакатларининг
мустамлака зулмидан қон тўкмасдан озод бўлишларига жиддий
ѐрдам берди.
Шак-шубҳасиз, эндигина мустақилликка эришган давлатларни
ўз томонига тортиш, уларга ўз таъсирини кучайтириш, халқаро
муносабатларда уларнинг қўллаб-қувватлашига эришиш учун
СССР ва АҚШ жиддий қадамлар ташладилар. Аммо ҳар қандай
ҳолда ҳам жаҳон сиѐсти ва янги барпо этилган давлатларга таъсир
376
ўтказиш имкониятлари борасида ҳар икки томон ўртасида муайян
мувозанат юзага келди. Бу эса ҳар иккала томоннинг ҳам халқаро
муносабатларда мутлақ гегемон бўлиши, халқаро ҳамжамиятга ўз
иродасини куч билан ўтказишига йўл қўймади. Бундай вазият, бир
томондан, эндигина мусақиллик йўлига кирган давлатларга ижобий
таъсир кўрсатди, уларнинг келгуси тараққиѐт йўлини ўзлари
танлаши имкониятини орттирди, бошқа томондан бўлса, истар-
истамас коллектив тинчлик, хавфсизликка хизмат қилди,
зиддиятларнинг очиқ тўқнашув ва урушга айланишига тўсиқ бўлди.
Кўряпмизки,
урушдан кейинги йигирма йил халқаро
муносабатларда ҳарбий-сиѐсий блокларнинг барпо этилиши билан
бирга, шунингдек мустамлакачиликнинг барбод бўлиши, халқаро
муносабатлар субъектлари сонининг кўпайиши ва янги пайдо
бўлган баъзи давлатларнинг жаҳон сиѐстидан тамомила фарқли йўл
ўтказиши билан характерланади. Урушдан кейинги йиллардаги
қарама-қаршилик ва қутблашишнинг кескинлашишига жавобан
бетараф давлатлар блокининг учинчи қутб ва альтернатива
сифатида шаклланишини бу даврнинг муҳим ҳодисаларидан бири
деб ҳисоблаш мумкин.
1950-1960 йилларда халқаро ҳаѐтда янги қутб – “бетараф
давлатлар” блоки пайдо бўлди. АҚШ ва СССР ўртасидаги зиддият
кескинлашаѐтган бир шароитда бу мутлақо янги феномен эди.
Бундай институтнинг пайдо бўлиши мустақилликка эришган
давлатларга тараққиѐтнинг альтернатив йўлини танлаш, “совуқ
уруш” олиб бораѐтган томонларга қўшилмаслик, жаҳонда
кескинлашиб бораѐтган қарама-қаршиликдан четда туриш ва
халқаро муносабатлар системасини тинч ҳамкорлик йўлига буриш
имконини берди.
“На Ғарб, на Шарқ” бетарафлик сиѐсий ҳаракатини инглиз
мустамлакачилигидан озод бўлган Ҳиндистоннинг раҳбари Ж.Неру
биринчи бўлиб бошлаб берди. Кейин бу ҳаракатга Миср,
Югославия, Индонезия, Бирма, Цейлон ва яна 20 давлат қўшилди.
Бу давлатлар 1955 йилда Осиѐ ва Африка мамлакатларининг
конференциясини чақиришди ва “қўшилмаган давлатлар”нинг
қўшма Баѐнотини қабул қилишди. Шундай қилиб, бу давлатлар 50-
йиллардан бошлаб БМТ таркибида ўз бетараф қутбини барпо
этишди ва халқаро муносабатларда мустақил куч сифатида
майдонга чиқишди. “Қўшилмаган” гуруҳнинг пайдо бўлиши ХХ
асрнинг 50-70-йилларида мустақилликка эришган давлатларга
377
танлаш имконини берди, СССР ва АҚШнинг қарама-қарши туриши
шароитида
фаолият
юритишини
енгиллаштирди,
халқаро
муносабатлар системасида қандайдир блокка қўшилмаган ҳолда
иштирок этиши учун йўл очиб берди.
1945 йилда Ироқ, Сурия, Ливан, Иордания, Саудия Арабистони,
Миср ва Яман Араб давлатлари лигасини тузиб, мустақил давлат
тузишга киришди. СССР бу ҳаракатни қўллаб-қувватлади. 60–70-
йилларда Жазоир, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Мавритания, Марокаш,
Тунис, Сомали, Судан, Араб Амирликлари ва мустақилликка
эришган, лекин АҚШ, Франция ва Англия кўмагида давлат
қурилишини бошлаган бошқа мамлакатлар Лигага аъзо бўлиб
кирди.
Ўша даврда Фаластинни бирлаштириш ва бу ерда мустақил
давлат барпо этишга муваффақ бўлинмади. СССР ва АҚШнинг бу
минтақадаги тутуми анча фарқ қиларди. 1947 йилда бу ишга БМТ
аралашди ва Фаластин икки қисмга – араб ва яҳудий қисмларига
бўлинди. Шу тариқа Яқин Шарқ муаммоси – Фаластин – Исроил
қарама-қаршилигига
асос
солинди.
1967
йилда
Исроил
Фаластиннинг иккинчи қисми ерларини босиб олди ва Миср, Сурия
ва Иордания билан урушга киришди. Албатта, бу зиддиятлар
ортида Ғарб ва Шарқнинг манфаатлари тўқнашаѐтгани турарди.
Араблар ва яҳудийлар бу тўқнашувларда фақат қурол вазифасини
ўтадилар холос.
СССР учун ҳам, АҚШ учун ҳам араб дунѐси катта иқтисодий,
сиѐсий ва геосиѐсий аҳамиятга эга эди. Ислом инфратузилмаси ва
цивилизациясининг маркази – Яқин Шарқ доим минтақавий ва
глобал сиѐсатнинг муҳим омили бўлиб келган. Бу мамлакатларнинг
яқинлиги, уларга таъсир ўтказиш имконияти, нуфуз қозониш
блоклар ўртасидаги курашда катта аҳамият касб этарди. Бундан
ташқари, бу минтақанинг нефть конларига бойлиги, денгиз ва
океанларга чиқиш йўллари борлиги, қулай географик ҳолати ва
инсон заҳиралари анча кўплиги Ғарбни ҳам, Шарқни ҳам бефарқ
қолдириши мумкин эмасди.
Агар СССР бу минтақада, умуман мустамлака режимидан озод
бўлган Яқин ва Ўрта Шарқда социализмни кўзлайдиган
ҳукуматларни барпо этиш ва шу йўл билан уларни ўз таъсир
доирасига олишга ҳаракат қилган бўлса, АҚШ бу мамлакатларда
монархия ва уруғ-қабилачилик ҳокимиятини қўллаб-қувватлади.
Қўшма Штатлар бу минтақада ўз сиѐсатини Исроил, Саудия
378
Арабистони, Миср, Қувайт ва Эрон воситасида амалга оширди.
Ироқ, Сурия, Иордания, Ливан ва Ливия СССРнинг асосий
иттифоқчилари бўлди.
Ўша йиллари қуролланиш пойгасининг авж олгани, оммавий
қирғин қуролларининг янги-янги турлари ишлаб чиқарилгани,
ракета ва атом технологияларининг ҳарбий соҳага татбиқ
этилганини Шарқ – Ғарб қарама-қаршилиги ва блоклараро халқаро
муносабатлар системасининг муҳим омиллари бўлди, деб ҳисоблаш
мумкин. ХХ асрнинг 60–80-йилларида бу инсониятни энг кўп
ташвишлантирган омиллар бўлди. Шунинг учун ҳам айрим
минтақалардаги зиддиятларга, кичикроқ мамлакатлар ўртасидаги
урушларга қараганда бу масала халқаро муносабатларнинг асосий
муаммоси сифатида доим БМТнинг кун тартибида турди,
коллектив хавфсизликни таъминлаш йўналишида муҳокама
қилинди.
АҚШ 1973 йилда ўз қўшинларини Вьетнамдан олиб чиқиб
кетганидан ва Ҳинди-хитой ярим оролида тинчлик ўрнатилгандан
сўнг, СССР ва АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик
бўйича умумевропа Кенгаши (ЕХҲК)га тайѐргарлик кўриши ва
ўтказиши халқаро муносабатлар системасини шакллантириш ва
ривожлантириш тарихида энг муҳим ҳодиса бўлди.
Варшава
Шартномаси ташкилоти ҳали 1966 йилдаѐқ
давлатлараро ҳамкорлик масалаларини Европа даражасида
муҳокама қилиб олиш учун Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик
бўйича умумевропа Кенгашини ўтказиш таклифини илгари сурган
эди. Ўша вақтдан бери турли даражадаги музокаралар қарийб 9 йил
давом этди ва фақат 1975 йилга келибгина Европанинг 33 давлати
ва АҚШ ҳамда Канаданинг Хельсинки якунловчи актини имзолаши
билан ниҳоясига етди.
СССР ва унинг иттифоқчилари умумевропа конференциясини
чақирар эканлар, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европада қарор
топган геосиѐсий вазиятни, Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШ
билан муносабатларини кўриб чиқиш, икки қутбдаги лагерлар
ўртасидаги мафкуравий курашни ўз фойдасига ўзгартириш,
Европада социализмнинг таъсирини кучайтириш мақсадини
кўзлаган эдилар. Бу конференцияни чақиришга розилик берган
АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари, ўз навбатида, бу анжуманда
СССР ва Шарқий Европада инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари
поймол этилаѐтгани, тоталитар режимларнинг салбий кўринишлари
379
ва шафқатсиз мафкуравий бошқаруви масалаларини кўпиртириш
йўли билан Европа жамоатчилиги фикрини ўз томонига оғдириш
режасини тузган эдилар. 1973 йил 3 июлда Хельсинкида 35 давлат
ташқи ишлар вазирлари иштирокида ЕХҲКнинг биринчи мажлиси
бўлиб ўтди ва беш кун давом этди. Бу мажлисда СССР томонидан
таклиф этилган “Европада хавфсизлик ва давлатлараро
муносабатларнинг тамойиллари” лойиҳаси муҳокама этилди, лекин
бу масала юзасидан, барибир, қарор қабул қилинмади. Ўша
йилнинг 18 сентябрида Женевада бошланган иккинчи мажлис
айрим танаффуслар билан кейинги йилнинг 21 июлига қадар давом
этди. Давлат бошлиқларининг муҳокамасига ҳавола қилиш кўзда
тутилган турли масалалар ишчи гуруҳларда тайѐрланди.
ЕХҲКнинг якунловчи мажлиси 1975 йил 30 июнда Финляндия
пойтахти Хельсинкида бўлиб ўтди. Атрофлича муҳокамалардан
сўнг Хельсинки Якунловчи акти деб номланган асосий ҳужжат
имзоланди. Бу ҳужжат халқаро муносабатлар системасининг
ривожига қўшилган муҳим ҳисса ҳисобланади. Европанинг 33
давлати, АҚШ ва Канада Якунловчи актни имзолар эканлар, келиб
чиқадиган барча масалаларни БМТ мавжудлигининг 30 йили ичида
биринчи марта “совуқ уруш” даврида Европа ва жаҳонда,
шунингдек
давлатлараро
муносабатларда
содир
бўлган
ўзгаришларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда Иккинчи
Жаҳон уруши якунларини акс эттирадиган Ялта-Потсдам
системасига, шунингдек коллектив хавфсизлик ва ҳамкорликка
риоя қилиш асосида ҳал қилиш зарур, деб эълон қилдилар.
БМТ Уставидан кейин Хельсинки Якунловчи акти халқаро
муносабатлар системасини ривожлантирадиган энг муҳим халқаро-
ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Якунловчи актда ҳамма учун
мажбурий бўлган 10 асосий тамойил эълон этилди. Булар:
Do'stlaringiz bilan baham: |