Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

тўққизинчи
ва энг асосий хусусият халқаро муносабатлар 
системаси тузилмаси геосиѐсий конфигурацияси (шакли)нинг 
ўзгариши – “кўп қутблиликнинг” барҳам топиши ва марказида 
АҚШ турган “бир қутблилик”нинг юзага келишидан иборат. 
Агар 1945-1990 йилларда халқаро муносабатларда СССР ва 
АҚШ тегишли равишда бошчилик қилган социалистик ва 
капиталистик блоклар мамлакатлар, халқлар, бирлашмаларнинг 
ижтимоий тутумини, давлат тузилмаларининг мақсад ва 
вазифаларини белгилаб берган бўлса, эндиликда янги дунѐ 
тартиботида бу нисбат бузилди. Бугунги кунда жаҳон тараққиѐтига, 
давлатлараро 
муносабатларга, 
давлатларнинг 
мавжуд 
ва 
исталаѐтган воқелиги, мақсадлари ва вазифаларига, “инсон – 
жамият – давлат” муносабатларига АҚШ тимсолида бир қутбли 
ѐндашув очиқдан-очиқ намойиш этилмоқда. 
Шундай қилиб, ХХ асрда жаҳоннинг геосиѐсий тараққиѐти ва 
халқаро сиѐсатга “кўп қутблилик” негизида таъсир кўрсатишга 
асосланган халқаро муносабатлар системаси ҳозирги босқичда янги 
дунѐ тартиботига ўрин бўшатиб берди. 
АҚШ ва унинг иттифоқчилари 1991 йилдан бошлаб, янги 
геосиѐсий шароитда сайѐранинг муҳим геостратегик маконлари ва 
бошқа заҳиралари устидан назорат қилишнинг янада мукаммалроқ 
шакл ва воситаларини жорий этишга киришдилар. 
Глобаллашув, 
жаҳоннинг трансмиллийлашуви ва ижтимоий хулқ-атвор 
нормаларининг универсаллашуви, капиталистик ғоялар, фуқаролик 
жамияти, демократия ва инсон ҳуқуқлари тушунчаларининг 
умуминсоний қадриятлар сифатида аста-секин янада кенг 
ѐйилиши, 2001 йил 11 сентябрь воқеасидан кейин терроризмга 
қарши бутун жаҳонда кураш бошлангани, НАТОнинг аста-секин 
кенгайиши натижасида халқаро хавфсизликнинг янги услублари 
жорий этилиши
ва Ғарб мамлакатлари томонидан илгари сурилган 
бошқа ташаббуслар жаҳоннинг янги геосиѐсатига асос солди.
Моҳият эътибори билан, АҚШ ва унинг иттифоқчилари “янги 
дунѐ тартиботи” номи остида ҳали Версаль системаси томонидан 
қарор топтирилган қоидаларни яна геосиѐсатнинг кун тартибига 
киритиб, бу билан юз йиллар олдин Европа геосиѐсати классиклари 
томонидан илгари сурилган ғоялар ва қоидаларни (Евроосиѐ 


394 
қитъасига эга бўлиш, энегетика манбалари, нақлиѐт-транзит 
йўлларини, муҳим геостратегик ҳудудлар ва минтақаларни, 
бозорларни, ишлаб чиқариш заҳираларини назорат этиш ва 
ҳ.к.ларни) 
қўлланишга 
интилмоқдалар. 
Бу 
эса 
халқаро 
муносабатлар системасининг асосий субъектлари бўлган миллий 
давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг характерини тегишли 
равишда ўзгартирибгина қолмайди, балки уларнинг келажакдаги 
тараққиѐт йўлларини, ижтимоий формацияларини ҳам ўзгартиради 
ва шундай қилиб бутун жаҳон тарихи жараѐнига жиддий таъсир 
ўтказади. Бир томондан, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари, 
бошқа томондан – Хитой, Япония, Россия, Ҳиндистон ва 
геостратегик жиҳатдан фаол бўлган бошқа мамлакатлар ўз 
геосиѐсий, геостратегик ва геоиқтисодий манфаатларини тўлароқ ва 
хавфсиз таъминлаш, жаҳоннинг муҳим моддий ва маънавий 
заҳираларини, геостратегик маконларини эгаллаш ва ўз қўлида 
тутиб туриш мақсадида янги-янги геостратегик лойиҳаларни ишлаб 
чиқмоқдалар, кураш олиб бориш учун режалар ва иттифоқлар 
тузмоқдалар. 
Тадқиқотчилар янги геосиѐсий координатлар системасини 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish