Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

“барқарор ривожланиш модели”
деб ном 
олган 
халқаро 
концепция 
жаҳон 
иқтисодий 
ҳаѐтини 
глобаллаштириш ва янги геоиқтисодий сиѐсатни амалга оширишга 
татбиқ этиладиган муҳим моделлардан биридир.
Мазкур модел табиий ва инсон заҳираларидан оқилона 
фойдаланишда, атроф муҳит ва экология масалаларини ҳисобга 
олишда ягона стандартларни ѐйишга хизмат қилади. Лекин 
“барқарор ривожланиш модели”, моҳиятан, жаҳон иқтисодиѐтини 
глобал бошқариш мақсадида денгиз цивилизацияси яратган ва 
фойдаланаѐтган жаҳон геоиқтисодиѐтининг навбатдаги бошқарув 
концепцияси ва дастуридир холос. Албатта, бу модел учинчи 
мамлакатлар учун ҳам муайян аҳамият касб этади. Хусусан, агар 
сайѐрада 3 миллиард киши яшашнинг энг оддий шароитларидан 
ҳам маҳрум эканини, бу дастур бутун жаҳон аҳолисининг турмуши 
учун муҳим эҳтиѐжларни таъминлашни кўзда тутишини ҳисобга 
оладиган бўлсак, дастурнинг аҳамияти янада тушунарлироқ бўлади. 
Дастур сайѐрадаги инсонларнинг кўпчилигининг яхши ҳаѐтни 
таъминлаш учун интилишларига шароит яратиб беришни кўзда 
тутади.
Барқарор 
иқтисодий 
ривожланиш 
моделининг 
асосий 
тамойиллари инсониятнинг барқарорлиги ва ривожини таъминлаш, 


410 
ҳозирги ва келажак авлодлар ўртасида табиат ва иқтисодий 
заҳиралардан фойдаланишда мувозанатни таъминлаш, биосфера ва 
табиий заҳираларни қўриқлаш, барча кишиларнинг энг оддий 
эҳтиѐжларини қондириш ва уларнинг янада яхшироқ турмушга 
интилишларини қўллаб-қувватлаш, Ер экосистемаси имкониятлари 
билан аҳоли ўсиш суръатларини мувофиқлаштириш ва шу 
кабилардан иборат. 
Мазкур моделнинг асосий камчилиги шундан иборатки, глобал 
иқтисодиѐтга раҳбарлик қилаѐтган ва катта моддий ва молиявий 
имкониятларга эга бўлган трансмиллий корпорациялар ва халқаро 
молиявий марказлар ўз фаолиятини сайѐранинг имкониятларига 
мувофиқлаштириш, тараққиѐтнинг глобал талаблари билан атроф 
муҳит ўртасида соғлом мувозанат ўрнатиш ўрнига табиатни 
ўзлаштиришдан келадиган даромадларни чўнтакка уряпти, юзага 
келадиган муаммоларга етарлича эътибор бермаяпти. 
Ривожланган, муҳим молиявий ва технологик имкониятларга 
эга бўлган давлатлар ва уларга қарашли улкан трансмиллий 
компаниялар глобаллаштиришнинг асосий ҳаракатлантирувчи 
кучидир. Улар орасида АҚШ, Япония, Буюк Британия, Франция, 
Германия, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган давлатлар 
алоҳида ажралиб туради. 
Тадқиқотчилар жаҳон геосиѐсий харитасида глобаллаштириш 
ҳаракатини учта асосий иқтисодий маконга кўра гуруҳларга 
бўладилар:
-
Шимолий 
Атлантика, 
Тинч 
океани 
ва 
Жанубий 
макроиқтисодий макон; 
-
Юксак статусга эга бўлган эркин зоналар (бу маконда давлат 
бошқаруви доирасидан четда турадиган молиявий-банк ва 
бошқа 
трансмиллий 
корпорациялар 
кўпроқ 
фаолият 
кўрсатади); 
-
Кўпроқ криминал иқтисодиѐтга эга трансмиллий минтақалар 
(бу маконда йиллик айланмаси 400-500 миллиард долларни 
ташкил этадиган улкан наркотик ишлаб чиқарувчилар ва 
наркобаронлар ўз географик “учбурчаги”ни яратган).
Глобаллаштиришда 
иштирок 
этаѐтган 
давлатлар 
ва 
бирлашмаларнинг бошида АҚШ ва Япония турибди. Умуман, 
улардан ташқари бу жараѐнда Германия, Франция, Буюк Британия, 
Италия, Канада, шунингдек “Жанубнинг катта еттилиги” 


411 
ҳисобланадиган Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Индонезия, Мексика, 
Жанубий Корея ва Таиланд ҳам ажаралиб туради. 
Агар ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида Шимолий Американинг 
ривожланган мамлакатларининг ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмидаги ҳиссаси 53 фойиздан 46 фойишга тушган бўлса, Осиѐ-
Тинч океани ҳавзаси мамлакатлари ўз ҳиссасини 19 фойиздан 28 
фойизга етказди, ривожланаѐтган мамлакатларнинг ҳиссаси 35 
фойиздан 48 фойизга кўтарилди. Хитой жаҳон маҳсулот ишлаб 
чиқаришидаги ҳиссасини 8 фойиздан 15 фойизга олиб чиқди. Бу 
глобаллашув ўз ички тараққиѐт қоидаларига мувофиқ, ишлаб 
чиқариш ва инвестицияларни анча мақбулроқ мамлакат ва 
минтақаларга кўчираѐтганини яна бир марта исботлайди. Бугунги 
кунда жаҳон глобаллашув фаолиятининг анъанавий марказлари 
Нью-Йорк, Токио, Лондондан аста-секин Гонконг, Сингапур, 
Истанбул ва Москвага кўчмоқда. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish