9.3. Жаҳон сиѐсий маконининг глобаллашуви
ва суверен давлат ҳуқуқлари: мондиализм ва
моноцентризм
Жаҳоннинг
иқтисодий, маданий ва ахборот ҳаѐтидаги
интеграция жараѐнларининг сайѐра сиѐсий ҳаѐтида ҳам содир
419
бўлиши – ҳозирги жаҳон системаси геосиѐсий тузилмаси ва
характеристикасига таъсир кўрсатувчи тенденциялардан биридир.
Жаҳон сиѐсий глобаллашувининг асосини:
-
миллий-давлат институтларининг ички компетенцияси ва
халқаро ҳуқуқларига, бу компетенциялар ва ҳуқуқларни
амалга ошириш механизмларига янгича ѐндашув;
-
халқаро сиѐсатни режалаштириш ва амалга оширишга
давлатлардан ташқари, бу масалаларга бевосита алоқадор
ноҳукумат акторларини жалб этиш;
-
сайѐра сиѐсий интеграциясининг кучайиши ташкил этади.
Жаҳонда сиѐсий глобаллашув, биринчи навбатда, халқаро
ҳукуматлараро (ХҲТ) ва ноҳукумат ташкилотларининг (НҲТ)
яратилиши ва ижтимоий, сиѐсий, маънавий ва ахборот
бошқарувининг баъзи масалаларини улар ихтиѐрига бериш, бу
ташкилотлар воситасида демократик бошқарув стандартларини
мамлакатларнинг ички ҳаѐтига ѐйиш ва ҳ.к.лар билан
характерланади.
Ўтган асрнинг 70–80-йилларидан бошлаб АҚШ ва Ғарб
давлатларининг ҳомийлиги остида жаҳонда минглаб ХҲТ ва
НҲТлар барпо этилди, уларнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтда иштирок
этишлари учун шароитлар яратилди. БМТ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши,
Европа Иттифоқи, НАТО, Жаҳон Савдо Ташкилоти, Халқаро
Валюта Жамғармаси, Жаҳон Банки, ОПЕК ва бошқа шунга ўхшаш
халқаро ва минтақавий миқѐсдаги – Ислом Конференцияси
Ташкилоти, МДҲ, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Осиѐ Тинч
океани Иқтисодий ҳамкорлик Ташкилоти, АСЕАН, Шимолий
Америка эркин савдо шартномаси сингари ташкилотлар билан
бирга, уларнинг ҳомийлиги остидаги кўпдан-кўп халқаро,
минтақавий ва миллий НҲТлар ҳозирги халқаро сиѐсатга фаол
аралашмоқдалар, сайѐра ҳаѐтини ташкил этиш ва бошқаришда
иштирок этмоқдалар.
Жаҳоннинг ҳар бир давлати ўз фаолиятида асосий ХҲТ ва
НҲТларга аъзо бўлиш йўли билан ва улар доирасида ўз ички ва
ташқи сиѐсатини универсаллаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Жаҳоннинг сиѐсий интеграциялашуви алоҳида минтақалар –
Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиѐ, Евроосиѐ ичида,
айниқса, жадал амалга оширилмоқда.
Бундан
ташқари, жаҳоннинг саккизта йирик давлат
бошлиқларининг ҳар йилги учрашувлари, халқаро сиѐсий
420
ташкилотларнинг саммитлари, айрим-айрим мамлакатларнинг
сиѐсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқалар
жаҳон сиѐсий ҳаѐтини глобаллаштиришга жиддий таъсир
қилмоқда.
Сиѐсий глобаллашув шароитида сиѐсий бошқарувда ғарб норма
ва
стандартлари,
ижтимоий-сиѐсий
қадриятларини
универсаллаштириш, уларни аста-секин жаҳонга ѐйиш, давлатлар,
миллатлар ва маданиятлар ўртасидаги миллий қирраларни йўқ
қилиш, жаҳонни бирлаштириш ва уни ягона марказдан бошқариш
тенденцилари борган сари кўпроқ намоѐн бўлаѐтир.
Гарчи тадқиқотчилар илмий адабиѐтларда
Do'stlaringiz bilan baham: |