Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

янги жаҳон воқелиги
деб атамоқдалар. 
Ҳозирги жаҳон системаси геосиѐсий тенденциялари қаторида 
фан-техника ва электрон тараққиѐтнинг ҳозирги сакраши 
натижасида сайѐра геосиѐсий харитаси оғишмай “торайиб” ва 
виртуаллашиб бораѐтганини
 биринчи навбатда
қайд қилиш даркор. 
Жаҳоннинг глобаллашуви, техник тараққиѐт ва электрон 
технологиялар, уларнинг ҳарбий, ахборот, геостратегик соҳаларга 
татбиқ этилиши сайѐра ҳаѐтининг барча соҳаларини қамраб олгани 
маконнинг анъанавий геосиѐсий конфигурациясини тубдан 
ўзгартирди ва жаҳоннинг исталган бир нуқтасига геосиѐсий 
аралашув имконини хийла осонлаштирди. 
Жаҳон харитасида Ғарб – Шарқ, Шимол – Жанубнинг 
геосиѐсий қарама-қаршилиги глобал макон даражасидан маҳаллий 
ва чекка ҳудудлар даражасига ўтганини жаҳон системасининг 
иккинчи
асосий тенденцияси деб ҳисоблаш мумкин. Агар бу 
қарама-қаршилик тўғрисида фақат глобал даражада сўзлаш мумкин 
бўлса, эндиликда, масалан, Ғарбда Европа Иттифоқига кирган ва 
кирмаган мамлакатлар, АҚШни қўллаѐтган ва қўлламаѐтган катта, 
етакчи ва кичик давлатлар ўртасидаги қарама-қаршилик кўзга 
ташланяпти. Ёки бу системага кирувчи АҚШ ва ЕИ мамлакатлари 
ўртасидаги фикрий тафовут аста-секин зиддият даражасига 
кўтарилмоқда. Ёки Шарқда Хитой – Япония, Евроосиѐда Россия – 
Хитой ѐки АҚШ – Россия, НАТО – Россия, Жанубий Кавказ ва 
Марказий Осиѐда Россия – Европа – Туркия қарама-қаршиликлари 


404 
ва бошқалар аста-секин геосиѐсий тузилманинг янги воқелигига 
айланмоқда.
Ҳозирги жаҳон системаси геосиѐсий ривожининг 
учинчи
асосий 
тенденцияси Ғарб цивилизациясининг жўшқин ривожланиш 
моделларини Жануби-Шарқий Осиѐда конфуцийчи-буддавий, 
ислом оламида – ислом цивилизациясига аста-секин, борган сари 
очиқ шаклда қарама-қарши қўйишдан иборат. Тадқиқотчиларнинг 
ҳисоблашича, яқин ўн йил ичида Жануби-Шарқий Осиѐнинг Хитой, 
Япония, Тайван каби давлатларининг жаҳон ахборот маконига, 
геосиѐсий йўллар ва инсониятга таъсир механизмлари АҚШ ва 
унинг Ғарбдаги иттифоқчилариникидан ҳеч қандай кам бўлмайди. 
Бу мамлакатларда миллий ва диний дунѐқарашнинг, аҳоли орасида 
аксиламерика ва аксилғарб кайфиятларининг кучайиши, тегишли 
равишда, бутун жаҳонда тарғиб этилаѐтган панамерика ва 
паневропа ғоялари билан борган сари кўпроқ тўқнашувига олиб 
келади. 
Ҳозирги 
геосиѐсий муносабатларнинг
 
тўртинчи 
асосий 
тенденцияси халқаро хавфсизлик, глобал ва маҳаллий терроризмга 
қарши кураш талабларининг жаҳон сиѐсати даражасига 
кўтарилгани билан характерланади. Бу жараѐннинг асосий 
характерли хусусияти шундан иборатки, жаҳонда АҚШ 
бошчилигида ягона антитеррор коалицияси барпо этилмоқда ва 
ўтмишда қайси ҳарбий ва сиѐсий блокка мансуб бўлганидан қатъий 
назар, давлатлар бу курашдаги иштироки мезонига кўра гуруҳларга 
бўлинмоқда. Агар бир гуруҳ АҚШ бошчилигида терроризмга 
қарши курашда олдинги жабҳадан ўрин олган бўлса, бошқаларини 
“террорни қўллайдиган мамлакатлар” сирасига киритишади ва улар 
бу жаҳоншумул курашда нишонга айланадилар. 
Глобаллашувнинг кенг ѐйилиши, унинг аста-секин жаҳон 
ҳамжамияти ҳаѐтининг барча соҳаларига кириб бориши – бугунги
жаҳон системаси ва геосиѐсий тузилмасининг
бешинчи
асосий 
тенденциясидир.Тадқиқотчилар жаҳондаги бугунги геосиѐсий 
ўзгаришларни учта асосий омил асосида тушунтирадилар. Булар: 
1. XXI аср бошидан глобаллашув бутун жаҳонни қамраб олди ва 
“миллат-давлат-фуқаро” тамойилига асосланган тузилмани аста-
секин сиқиб чиқармоқда; 
2. Давлатлараро интеграциянинг ижтимоий буюртма ва 
инсониятнинг талаби сифатида халқаро кун тартибига қўйилиши, 
унинг миллий чегаралардан чиқиши, иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий, 


405 
маданий ҳаѐтнинг барча соҳаларини қамраб олиши ва унга ортга 
қайтмайдиган тус берилиши; 
3. Жаҳон сиѐсатининг трансмиллийлашиши, демократия, 
фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг 
халқаро муносабатлар, халқаро ҳуқуқ ва халқаро хулқ-атвор 
асосига қўйилиши ва ҳукуматлараро, ноҳукумат ташкилотлари 
томонидан бу нормаларнинг миллий давлат тузилмалари 
монополиясидан 
чиқарилиши, 
янги 
акторлар 
ҳисобига 
давлатларнинг суверен ҳуқуқларининг чекланиши. 
Бу ҳар уччала омил нисбатан мустақил амал қилишига қарамай, 
улар ҳозирги жаҳон сиѐсати ва халқаро муносабатларнинг 
трансформацияси умумий тенденциялари доирасида бир-бирини 
тўлдиради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish