Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Беловежск системаси 
деб атамоқдалар ва уни 
“янги дунѐ 
тартиботи”
сифатида тақдим этмоқдалар.
“Янги дунѐ тартиботи” геосиѐсий системаси 
ва 
унинг 
тузилмасининг 
ҳозирги 
иерархик
характеристикаси 
Бугунги геосиѐсатчиларнинг кўпчилиги жаҳоннинг ҳозирги 
геосиѐсий харитаси ва тузилмасига классик геосиѐсатда 
қўлланадиган парадигмалар (ўлчам ва баҳолаш қолиплари)ни 
татбиқ этиш мақбул кўрмайдилар. Ҳозирги вақтда сиѐсатшунослар 
жаҳон геосиѐсий тузилмасини қуйидагича тасаввур этишади:
1. Канада ва Мексика билан биргаликда АҚШ ҳамда унинг 
иттифоқчилари – Европа Иттифоқи мамлакатлари; 
2. Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиѐнинг 
бошқа ривожланган мамлакатлари; 
3. Россия ва советлардан кейинги маконда унинг таъсир 
доирасига кирувчи мамлакатлар ва православ-славян дунѐси 
мамлакатлари; 


395 
4. Ислом дунѐси ва унинг Туркия, Эрон, Саудия Арабистони, 
Покистон каби минтақавий раҳнамолари ва бошқа мамлакатлар; 
5. Африка қитъаси мамлакатлари ва уларнинг уюшмалари; 
6. Латин Америкаси мамлакатлари.
Моҳият эътибори билан, бу марказларнинг биронтаси бир хил 
эмас 
ва 
ҳар 
бир 
мамлакат 
ўз 
тузилмаси 
доирасида 
бошқаларникидан фарқли манфаатларга, геосиѐсий код ва 
координатларга, ҳарбий ва сиѐсий мақсадларга, ташқи дунѐ билан 
муносабатларнинг ўз мезонларига эга. 
Масалан, Жануби-Шарқий Осиѐнинг Хитой, Ҳиндистон, 
Япония ва бошқа мамлакатлари, гарчи бир геосиѐсий марказга 
киритилган бўлса-да, уларнинг ҳар бири бу минтақада ўзи гегемон 
бўлиши учун кураш олиб бормоқда. Ёки Ислом дунѐси деб 
номланган гуруҳдаги мамлакатларнинг геосиѐсий мавқеи ва 
мақсадлари тамоман бошқачадир. Бу гуруҳнинг Туркия, Эрон, 
Саудия Арабистони, Покистон каби мамлакатлари минтақа ва 
жаҳонда ўз ўйинини ўйнаѐтган геосиѐсий рақиблар сифатида 
майдонга чиқмоқда. Боз устига, АҚШ ва Европа Иттифоқи 
давлатлари ташқаридан геосиѐсий маънода жипсдай кўринса-да, 
улар орасида етарлича муаммолар мавжуд. 
Ҳозирги дунѐда АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Буюк Британия, 
Ҳиндистон, Япония ва ўз геосиѐсий, геоиқтисодий ва геостратегик 
характеристикасига кўра етакчи мавқеда турадиган, йўлбошчи 
давлат статусига интилаѐтган ва стратегик ўлчамларига кўра, бир-
бири ва жаҳоннинг бошқа мамлакатлари билан рақобатлашишга 
қодир давлатлар бутун жаҳон системаси аъзоларининг миллий 
манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга бевосита ѐки 
бавосита таъсир кўрсатмоқда. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганидек, 
бугунги кунда фақат АҚШ Ер юзида содир бўлаѐтган барча муҳим 
геосиѐсий ҳодисаларга, трансмиллий халқаро, минтақавий ва 
маҳаллий лойиҳаларга, зиддиятлар, давлатлараро ва минтақавий 
жараѐнларга аралашиш учун реал имкониятга эгадир. Шунинг учун 
ҳам АҚШ ҳозирги вақтда жаҳон гегемонлигига интилаѐтган ва 
бунинг учун ҳаммадан кўпроқ имкониятларга ва асосларга, жаҳон 
макони устидан назоратнинг реал механизмларига эга бўлган ягона 
мамлакат ҳисобланади.
Ҳозирги босқичда жаҳон давлатлари халқаро жараѐнларга 
таъсир кучига ва халқаро муносабатлардаги ролига кўра бир неча 
гуруҳга ажратилади: 


396 


Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish