Бельгия:
Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда
кичкина бўлган Бельгия Африкада каттагина мустамлакага –
Конгога эга эди.
Италия:
Европанинг бошқа давлатларига қараганда анча заиф
бўлган Италия мазкур даврда Африканинг Мағриб мамлакатлари,
Сомали ва Ливиянинг бир қисми, Грециянинг Кичик Осиѐ соҳили
яқинидаги бир қанча оролларни ишғол қилиш билан чекланишга
мажбур бўлган эди.
АҚШ:
ХХ аср бошларида яна бир қудратли давлат - АҚШ
пайдо бўлди ва у вақт ўтиши билан жаҳон ва Европа миқѐсидаги
жараѐнларга борган сари тез-тез аралаша бошлади. АҚШ 1889
йилда Ҳаваи оролларини босиб олиш билан мустамлакачилик
ҳаракатига қўшилди. 1898 йилги испан-америка урушидан кейин
АҚШ Тинч океанида: Куба, Гуам, Кариб денгизида: Пуэрто-Рико,
Панама канали атрофидаги ерларни ўз таъсири остига олди.
Кейинчалик Англия, Португалия ва Испаниядан куч ишлатиш ѐки
сотиб олиш йўли билан Марказий Америка, Кариб ҳавзаси, Латин
Америкасининг каттагина қисмини ва, ниҳоят, 1917 йилда
Виржиния оролларининг бир қисмини қўлга киритди.
Япония:
Жануби-Шарқий Осиѐда энг катта мустамлака
мулклари айни шу давлатга тегишли эди. Мазкур даврда Япония
кўп йиллик кураш натижасида Курил оролларини қайтариб олди,
1894-1895 йиллардаги Япония-Хитой уруши натижасида Хитойдан
Тайван ва бир қанча оролларни тортиб олди, 1904-1905 йиллардаги
рус-япон урушидан кейин Сахалиннинг жанубий қисми ва Хитой
ҳудудининг бир қисми – Порт-Артур билан биргаликда Квантун
ярим оролини қўлга киритди. 1910 йилда Япония бутун Кореяни
амалда босиб олди.
Россия:
Ҳудуднинг катталигига кўра Россия жаҳонда иккинчи
ўринда турадиган империя эди. Гарчи бу империя Ер куррасидаги
қуруқликнинг олтидан бир қисмини эгаллаган бўлса-да, аҳолиси
сайѐра аҳолисининг атиги 8 фойизини ташкил этарди. Россиянинг
Европа қисми, Польша қироллиги, Финляндия князлиги, Сибирь
Россия таркибида эди.
Бундан ташқари Хитойнинг мағлубиятидан сўнг Россия
Шимолий Маньчжурия, Мўғулистон ва Тувани эгаллади.
Инглизлар билан кураш давомида Шимолий ва Марказий Осиѐ
ерлари (1907 йилдаги Англия-Россия битимига кўра), Эрон ва
Туркия билан урушлар натижасида Қора денгизнинг бир қанча
341
бандаргоҳлари, Жанубий Кавказ, шу жумладан Шимолий
Озарбайжон (1813 йилги Гулистон, 1828 йилги Туркманчой ва 1829
йилдаги Эдирна шартномаларига кўра), шунингдек Карелия ва
Болтиқбўйи ҳудудининг бир қисми Россияга ўтди.
ХХ аср бошида Европа яна бутун инсониятга таҳдид қиладиган
ихтилоф ва геосиѐсий зиддият ўчоғига айланди. Европада урушга
йўл очган Франция-Германия зиддияти жиддий кескинлашган бир
шароитда узоқ вақт жаҳон системасининг барқарорлигини ва
империялар ўртасида куч мувозанатини сақлашни таъминлаган
Вестфаль тузилмасига асосланган давлатларнинг тинч-тотув яшаши
қоидалари ожизлиги аѐн бўлиб қолди. Европанинг барча
мамлакатлари ва жаҳон мустамлакаларининг ҳудудий, моддий ва
инсон заҳиралари Европанинг бир-бирига қарама-қарши турган
йирик давлатлари қўлида тўпланганини ҳисобга олганда, муайян
маънода бутун жаҳон бўлғуси урушга тайѐргарлик кўрди. Кўп
йиллар мобайнида жаҳонни бошқарган, қўл учида ўйнатган ва
эндиликда герман империализмини жиловга солиш учун таъсирчан
чоралар тополмаган машъум “инглиз бармоғи” бундай вазиятда ўз
ҳарбий-иқтисодий қудратини кундан-кунга ошираѐтган ва дунѐни
қайтадан бўлиб олишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилаѐтган
Германия таҳдиди олдида кучсиз бўлиб қолди.
Кўриниб
турганидек,
ХХ
аср
халқаро
геосиѐсий
муносабатларнинг глобаллашуви, халқлар ва давлатлар ўртасидаги
алоқалар
ҳамда
ўзаро
боғлиқлиқнинг
кучайиши
билан
характерланади. Эндиликда буюк давлатлар ўз геосиѐсий
манфаатларини таъмин этаркан, қўшни давлатларнинг позициясини
ҳисобга олибгина қолмай, жаҳоннинг бошқа минтақалари, шу
жумладан
ўз
мустамлакалари
ҳисобланган
ҳудудлардаги
фаолиятини ҳам келишиб олишга мажбур эдилар.
Мустамлакачилик
ҳаракатининг
кучайиши
Европа
империялари орасидаги куч мувозанати моделини жиддий
синовдан ўтишга мажбур қилди. Ўтган даврга қиѐслаганда ХIX аср
охирларида жаҳон мустамлака учун курашнинг ўз кўламига кўра
янги босқичига қадам қўйди. Мустамлакалар учун курашда
Европанинг етакчи давлатлари – Буюк Британия, Франция,
Германия ва Италия ўртасидаги зиддиятлар охирги нуқтасига
бориб етди. Бунинг устига бу кураш жаҳоннинг бошқа буюк
давлатлари – АҚШ, Россия, Япония, Австрия-Венгрия, Усмонийлар
империясини ҳам бавосита ўз қучоғига тортди.
342
Бу даврда геосиѐсий муносабатлар мураккаблашди, давлатлар
ўртасидаги сиѐсий, иқтисодий, диний ва маданий алоқалар борган
сари нифоқли характер касб эта бошлади. Жаҳон сиѐсатини
белгилаб бераѐтган йирик давлатларнинг этнодемографик таркиби
мустамлака халқлари ҳисобига янада мураккаблашди, аҳолисининг
миллий, диний, ижтимоий тузилиши ўзгарди.
Статистик
маълумотларга қараганда, бу даврда жаҳон
аҳолисининг сони анча кўпайди ва 1900 йилда 1,630 миллион
кишига етди. Агар жаҳон аҳолисининг сони I – XVI асрларда (яъни
15 асрда) атиги 2,5 баравар кўпайган бўлса, XVI –XIX асрларда (уч
асрда) 9,6 марта кўпайди.
1900 йилда жаҳон аҳолисидан 290 миллион киши Европада
(Россияни ҳисобга олмаганда), 948 миллиони – Осиѐда, 180
миллиони – Африкада, 6,8 миллиони – Австралия ва Океанияда
яшади. Жаҳон аҳолиси мамлакатлар бўйича қуйидагича
тақсимланганди: Хитой – 475 миллион, Жанубий Осиѐ
мамлакатлари – 290 миллион, Россия – 130 миллион, АҚШ – 76
миллион, Япония – 45 миллион, Германия – 43 миллион, Франция –
41 миллион, Индонезия – 38 миллион, Англия – 37 миллион киши.
Капитализмнинг тараққийси ва юқори босқич – империализмга
ўтиши билан буюк давлатлар ўртасида жаҳон маконларини эгаллаш
учун кураш янада кескинлашиб, очиқ характерга эга бўлди. Ҳарбий
кучни ишлатиш, ишғол этиш, ғайрииқтисодий мажбурлаш,
мустамлакаларни босиб олиш ва муҳофаза қилиш, маҳаллий
аҳолини эзиш империялар томонидан ўтказилаѐтган жаҳон
сиѐсатининг характерли хусусияти ва одатий ҳол бўлиб қолди.
Империяларнинг чегаралари аста-секин Европадан бошқа
қитъаларга ўтиб, босиб олинган мустамлакалар, ишғол этилган
ҳудудларни ўзлаштириш ҳисобига кенгайди, маҳаллий аҳоли
зўрлаш йўли билан “янги цивилизация”га жалб этилди. “Орқада
қолган халқлар”нинг турмуш тарзи, маиший ҳаѐти, ижтимоий-
иқтисодий тузуми зўрлаб ўзгартирилди, мажбурий йўсинда
“маданий халқлар ва давлатлар” системасига уйғунлаштирилди.
ХХ аср бошларида Англия, Франция, Германия, Италия,
Россия, Япония ва АҚШ каби буюк давлатлар саноат, иқтисодий,
маданий, илмий-техника ривожининг асосий марказлари ва
ҳаракатга келтирувчи кучлари эди. Айни шу даврда жаҳон
давлатлари орасида табақалашув жараѐни тезлашди – жаҳон бой ва
камбағал давлатларга ажралди. Энг кучли давлатлар жаҳоннинг
343
кенг ҳудудларини ишғол қилиб, уларни ўз мустамлакасига
айлантирдилар, Ер куррасининг табиий бойликлари ва инсон
заҳираларини эгаллаб олдилар.
Моҳият эътибори билан давлатларнинг иқтисодий қудрати ва
миллий даромади энди уларга тегишли ҳудудларга бевосита боғлиқ
бўлиб қолди. Шу боисдан, табиийки, табиий заҳираларга бой
ҳудудларни эгаллаш учун кураш тобора кескинлаша борди.
XIX аср охирида биринчи тўқнашувлар юз берди – Кариб
денгизи ҳавзасини эгаллаш учун 1898 йилда Испания ва АҚШ
ўртасида, бир йилдан кейин Жанубий Африкадаги олтин конларини
қўлга киритиш учун инглиз-бур урушлари бўлиб ўтди.
Империячилик даъволари ва янги мустамлакаларни қўлга
киритиш ҳаракатлари шу даражага бориб етдики, Вестфаль
шартномаси ва у томонидан яратилган халқаро муносабатлар
системаси энди давлатлараро муносабатларни бошқара олмай
қолди.
Империализмнинг
иқтисодий
манфаатлари
барча
тўсиқларни, шу жумладан сиѐсий ва дипломатик омилларни бир
четга улоқтириб ташлади.
Бу даврда қуйидаги таъсир доиралари:
- Ўрта Осиѐ, Кавказ, Форс кўрфази, Болқон, Узоқ Шарқ ва
Қора денгиз ҳавзаси учун Англия ва Россия;
-
Болтиқбўйи, Шарқий ва Марказий Европа, Ўртаер денгизи
учун Германия, Франция ва Англия;
-
Узоқ Шарқ, Тинч океани ва Осиѐ учун АҚШ, Россия ва
Англия;
-
Кариб денгизи ҳавзаси, Филиппин учун АҚШ ва Испания;
-
Узоқ Шарқ ва бошқа ҳудудлар учун Россия ва Япония
ўртасида жиддий кураш борди.
Бу давлатларнинг ҳар бири бошқа давлатлар билан сепарат
музокаралар олиб борди ва махфий битимлар тузди, ўз
рақибларини заифлаштириш ва сиқиб чиқариш учун турли
йўлларга бош урди.
XIX аср охири – XX аср бошларида Европанинг етакчи
давлатлари ҳарбий блоклар яратишга киришдилар ва энди бир-бири
билан урушишга очиқдан-очиқ тайѐргарлик кўра бошладилар. Бир
томондан – Россия, Франция ва Англия, иккинчи томондан –
Германия, Австрия ва Италия ўз ҳарбий ва иқтисодий қудратини
бирлаштиришга интила бошлади.
344
Осиѐ-Тинч океани
ҳавзаси ва Узоқ Шарққа тегишли
масалаларга оид манфаатлар борасида АҚШ ва Япония ҳам
вужудга келган блоклар билан у ѐки бу музокараларга қўшилиб
турди. Айни шу давлатлар Европа давлатларининг Европа, Осиѐ ва
Тинч океани ҳавзасидаги мустамлакаларни аста-секин ўз таъсир
доирасига олди. Масалан, ўша вақтлари кучсизланиб ва
мустамлакаларини бошқаришга қодир бўлмай қолган Испаниядан
АҚШ Филиппин, Кариб денгизи ҳавзаси, Кагаян ороллари, Зулу ва
Сибуту архипелагини, Германия – Каролина, Мариан ороллари ва
Палау оролини тортиб олди. 1905 йилда Тинч океани ва Узоқ
Шарқда Россияни мағлуб қилган Япония Кореяни Россиянинг
таъсир доирасидан чиқарди, ундан Прот-Артур, Ляодун ярим
ороли, Жанубий Сахалинни тортиб олди.
XIX аср охирида Жанубий Африкадаги олтин ва олмосга бой
конларни назорат қилиш устида Англия ва ўша даврда бу
мамлакатга раҳбарлик қилган Бур ҳукумати ўртасида уруш
бошланди. 250 минг кишилик инглиз армияси 1902 йилда бурларни
мағлуб қилди ва Жанубий Африкани Буюк Британия манфаатлари
доирасига қўшиб олди. Бироз вақтдан кейин Германия, Франция ва
Россиянинг босимига тоб беролмаган Англия бу ишга АҚШни ҳам
қўшишга мажбур бўлди ва кўрсатган ѐрдами учун АҚШга Панама
каналини қуриш (бу канал қурилиши 1903 йилда бошланиб, 1914
йилда тугалланган) ва канал битгандан кейин унинг устидан
назорат қилиш ҳуқуқини беришга мажбур бўлди.
1898 йилда Хитойда мустамлакачиликка қарши кўтарилган
қўзғолонни бостириш масаласи ўша вақтдаги етакчи давлатлар –
АҚШ, Россия, Англия, Франция, Германия ва Япония ўртасида
дипломатик зиддиятга олиб келди. Бу уларнинг ҳар бирининг
Хитойда ўз манфаатлари борлиги билан боғлиқ эди. Аҳолисининг
кўплиги, арзон ишчи кучи ва қулай бозорларга эгалиги туфайли
Хитой ривожланаѐтган капиталистик давлатлар учун жуда катта
аҳамиятга молик эди. Бу давлатларнинг барчаси Хитой аҳолисини
жазолаш ва бу ерда чет элликларнинг манфаатларини ҳимоя этиш
борасида якдил эдилар. Лекин бу операцияни ким ўтказади,
Хитойга кимнинг қуролли кучлари юборилади деган масалада
сиѐсий манфаатлар тўқнаш келди. Геосиѐсий, географик ва ҳудудий
нуқтаи назардан Россия ва Япониянинг қуролли кучлари Хитойдаги
қўзғолонни бостиришда қўлланиши энг мақбул эди. Бироқ бу
вазифани бажариш кейинчалик Россияга (Германия унинг
345
иттифоқчиси эди) ѐки Японияга (уни асосан Англия қўллаб-
қувватлаѐтган эди) фойда келтиришини ҳисобга олган бошқа
давлатлар бу ғояни қувватламадилар. Уларнинг фикрича, бу
минтақада Россия ѐки Япония таъсирининг кенгайиши хавфи
мавжуд эди. Шунинг учун 1899 йилда АҚШ Европанинг етакчи
давлатларига нота йўллаб, барча давлатларга “Хитойни очиқ деб
эълон қилиш”ни ва бу мамлакатда “тартиб ўрнатиш”да барча
манфаатдор мамлакатларнинг иштирок этишини талаб қилди.
Натижада Хитойга немис фельдмаршали Вальдерзен қўмондонлиги
остида халқаро ҳарбий корпус юборилди. Бу корпус барча йирик
давлатларнинг аскарларидан таркиб топган эди.
Шундай қилиб, ХХ аср бошларида жаҳоннинг етакчи
давлатлари орасидаги манфаатлар тўқнашуви борган сари
кескинлашди ва шу даражага бориб етдики, Вестфаль системаси бу
кескинликни юмшатишга қодир бўлмай қолди. Натижада
шаклланган икки ҳарбий блок орасида янги коллектив зиддият, шу
жумладан қуролли тўқнашув чиқиши муқаррар бўлиб қолди.
Биринчи
Жаҳон
урушининг
бошланиши
халқаро
муносабатларнинг 260 йилдан кўпроқ вақт мобайнида ҳукм сурган
ва 1815 йилги Вена битими билан баъзи ўзгартиришлар киритилган
Вестфаль системасини йўқ қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |