INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020
102
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт»
ва устундир ва у иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши талабларига тўлиқ
жавоб берадиган янги илмий соҳанинг асоси – меҳнат сифатини бошқариш
эканлигини таъкидлайди.
“Персонални комплекс баҳолаш: Меҳнат сифатини бошқаришга
муҳандислик ёндашуви” китоби муаллифи барча амалиёт ва назариётчилар каби
мамлакатларнинг келажаги кўп жиҳатдан корхоналарнинг асосий капиталини –
одамлардан самарали фойдаланишга боғлиқ эканлигини айтиб ўтади. Ушбу
ишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ишлаб чиқилган дастурий ва услубий
мажмуаларни ва уларни энергетика, ядро саноатида ва бошқа соҳаларда қўллаш
натижаларини тавсифлайди.
Свергун О., Пасс Ю., Дякова Д., А.Новиковаларнинг (12) “HR–амалиёт.
Персонални бошқариш. Ҳақиқатда у қандай” асарида ходимларни бошқариш
соҳасидаги бир қатор муаллифлик усуллари ва уларни қўллаш ва амалга
ошириш бўйича ўзига хос кўникмаларни шакллантиришга ёндашувлар
тасвирланган. Китобда таклиф қилинган ечимлар вариантлари компаниянинг
бизнес мақсадларига эришиш учун инсон ресурсларидан оқилона фойдаланишга
қаратилган. Бу ишда асосан ходимларни бошқариш хизматига, ходимларни
бошқариш соҳасидаги ғоялар ва вазифаларни бажарувчиси сифатида алоҳида
эътибор берилган. Китоб муаллифлари таъкидлашича, “персонални бошқариш –
бу нозик масала, бу ерда ҳеч қачон ягона тўғри ечим бўлмайди ва аниқ битта
тўғри йўл йўқ” деган хулосага келишади.
Персонални бошқаришнинг назарий асосларининг қисқача мазмунини акс
эттиришда Л.И.Лукичеванинг “Персонални бошқариш” [7] қўлланмаси диққатга
сазовордир. Ушбу ишнинг ўзига хос хусусияти олинган назарий билимлардан,
жамоада ишлаш кўникмаларидан, персонал билан боғлиқ муаммоларни ҳал
қилиш ва танлашда мустақиллик ва ҳаққонийликни ҳисобга олган ҳолда амалий
машғулотлар ва ўйинларни ўтказиш методологиясидир.
Кибанова А.Я., Дуракова И.Бларнинг [5] “Ташкилот персоналини
бошқариш” қўлланмаси умумийликдан хусусийликка тамойили асосида
тайёрланган. Бу ташкилотнинг персоналини бошқаришнинг маҳаллий
йўналишлари, фаолиятнинг ушбу соҳасини амалга ошириш учун услубий
асосларни, технологияларни ўрганишга қаратилган.
Қўлланмада ташкилотнинг ривожланиш стратегияси билан боғлиқ ҳолда
ишчиларни меҳнатга жалб қилишнинг асосий мақсадлари, роли ва аҳамияти,
ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда танлаш ва ёллашнинг
шаклланишининг асосий тамойиллари ва тушунчаларини ўрганади, ходимларни
баҳолаш технологиясини белгилайди, кадрлар сиёсатининг роли, мақсади ва
мазмунини, шунингдек уни шакллантириш тажрибасини, эҳтиёжини очиб
берилади. Муаллифлар ташкилотда ишлайдиган ходимлар билан ишлашнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |