INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
134
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи
зарур”[3.43].
Аслида, “жамиятнинг, давлатнинг,
инсоннинг келажаги оиладан
бошланади”[4.133]. Бугунги кунда, инсонга қаратилган таҳдидлар сонининг
ошиб бораётганлиги, оила институтини мустаҳкамлашни тақозо этади.
Маънавият, инсониятга хос тушунча бўлиб, ахлоқий-руҳий қадрият сифатида
миллатнинг, ҳар бир шахснинг ички олами, ақл-заковати, дунёқарашини, барча
инсоний фазилатларни ўзида мужассам этади. Инсон шахсининг маънавий
маданияти, унинг таркибий қисмлари, жумладан
оила аъзоларининг этник
мансублиги, таркиби, турмуш ўртоқларининг тажрибалари, оиланинг яшаш
жойи ва ҳудуди, оила аъзоларининг маълумот савияси, болаларнинг сони
(мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги), турмуш ўртоқларининг қандай
оилада
камол топганлиги, оила қургунга қадар танишиш муддати, қариндошликка
эгалик-эга эмаслик оилалардаги маънавий-руҳий муҳит, оила аъзоларининг
касбий жиҳатлари каби қатор масалалар ижобий ҳал этиш кун тартибида турган
вазифалардандир.
Шунинг
учун,
оилани
тадқиқ
этишда
оилавий
муносабатларнинг характери алоҳида инобатга олиниши лозим.
Чунки бу
омиллар, объектни тадқиқ этиш жараёнида у ёки бу тарзда намоён бўладики, бу
тадқиқотларнинг ишончли ва асослилигини кўрсатади. Шу билан бирга,
танланган тадқиқот услублари тадқиқот доирасида белгилаб олинган
вазифаларнинг кўлами, тадқиқотчининг мавзу бўйича қай даражада илмий–
амалий малакага эга эканлиги, ижтимоий сўров маданиятини қай даражада
ўзлаштириб, унга риоя этиши ва респондентларнинг сўровда қатнашиш
маданияти, яъни саволларга очиқ,
самимий жавоб бериши, мавжуд
муаммоларни бошқа муаммолар билан рўкач қилиб кўрсатиш каби омилларга
ҳам боғлиқдир. Олинган натижалардан келиб чиқадиган хулосалар, тавсия
этиладиган
тадбирларни жорий этилиши, керакли дастурларни ишлаб чиқиш
каби ҳолатларга ҳам таъсир ўтказиши мумкин.
Оилавий муносабатлар трансформацияси масалаларини ижтимоий-
фалсафий жиҳатдан тадқиқ қилиш орқали жамиятни барқарор ривожланишига
салбий таъсир кўрсатадиган кўпгина муаммоларни белгилаш ва уларни ечиш
имконияти вужудга келади. Бунинг учун қуйидаги вазифаларни бажариш
мақсадга мувофиқдир:
1. оила ҳаёти, яъни унда кечадиган ижтимоий-маданий жараёнлар ҳақида
маълумотларни тўплаш;
2. умумий демографик маълумотларни тўплаб таҳлил «чиғириғи»дан
ўтказиш;
3. ўзбек оилаларидаги маънавий муҳитни ва оилавий муносабатлар
маданиятини жорий ҳолатини ўрганиш;
4. оила аъзоларининг хулқ-атвор
намунасини, уларнинг шахсий-маданий
хусусиятларини аниқлаш;