INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
130
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
лозим. Иккинчидан, бундай шаҳар ҳокими табиатан нозик фаросатли бўлиб,
суҳбатдошининг сўзларини, фикрларини тез тушуниб, тез илғаб олиши, иш
соҳада умумий аҳвол қандайлигини равшан тасаввур қила олиши зарур.
Учинчидан, қувваи ҳофиза, у англаган, кўрган, эшитган, идрок этган
нарсаларни хотирасида тўла-тўкис сақлаб қолиши, барча тафсилотларини
унутмаслиги зарур. Тўртинчидан, у зеҳни ўткир, зукко бўлиб, ҳар қандай
нарсанинг билинар-билинмас аломатларини ва у аломатлар нимани
англатишини тез билиб, сезиб олиши зарур. Бешинчи, у фикрини равшан
тушунтира олиш мақсадида фасоҳатли (чиройли сўзлар билан) ифодалай олиши
зарур. Олтинчи, у (устозлардан) таълим олиши, билим, маърифатга ҳавасли
бўлиши, ўқиш, ўрганиш жараёнида сира чарчамайдиган, бунинг машаққатидан
қочмайдиган бўлиши зарур. Еттинчи, “таом ейишда, ичимликда, ... ўзини тия
оладиган бўлиши керак. Саккизинчи, у ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй
одамларни севадиган, ёлғонни ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган бўлиши зарур.
Тўққизинчи, у ўз қадрини билувчи ва номус-ориятли одам бўлиши,
пасткашликлардан юқори турувчи, туғма олиҳиммат бўлиши, улуғ, олий
ишларга интилиши зарур. Ўнинчи, бу дунё молларига, динор ва дирҳамларга
қизиқмайдиган (мол-дунё кетидан қувмайдиган) бўлиши зарур. Ўн биринчи,
“табиатан адолатпарвар бўлиб, одил, одамларни севадиган, истибдод ва жабр-
зулмни, мустабид ва золимларни ёмон кўрувчи, ўз одамларига ҳам, бегоналарга
ҳам ҳақиқат қилувчи, барчани адолатга чақирувчи, ноҳақ жабрланганларга
мадад берувчи, барчага яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликларни раво кўрувчи
бўлиши зарур. Ўн иккинчи, ўзи зарур деб ҳисоблаган чора-тадбирларни амалга
оширишда қатъиятли, саботли, журъатли, жасур бўлиши, қўрқоқлик ва
ҳадиксирашларга йўл қўймаслиги зарур деб кўрсатилади[2].
Юқорида санаб ўтилган ўн икки фазилатнинг барчаси бир одамда
жамланиши қийин эканлиги таъкидланади, “зеро, бундай туғма фазилатлар
соҳиби бўлган одамлар жуда кам учрайди ва улар нодир инсонлардир”. Бундай
ҳолларда айтилган ҳислатлардан 6 таси ёки 5 таси камол топса ҳам, “у ақл ва
заковатда беназирлиги туфайли фозиллар шаҳрига раҳбарлик қила олади”.
Мамлакатимизда яратилган миллий ғоя ва миллий мафкура заминида
халқимизнинг, ўзбек миллатининг кўп асрлик тарихи, маданияти, ижтимоий-
иқтисодий тараққиётидаги эришган ютуқлари, буюк аждодларимиз қолдириб
кетган бебаҳо маънавий қадриятларимиз ётади. Улар шу қадар серқирра ва
бойки, уларда фалсафий, диний, бадий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ғоялар,
таълимотлар жамулжамдир. Уларни ўрганар эканмиз қалбимиз ғурурга, фахр-
ифтихорга тўлади, шундай миллатга дахлдор эканлигимиздан чексиз қувнасан
киши. Миллий тарихимизга ўзининг ижоди ва фаолияти, қолдирган миллий
мероси билан ўчмас из қолдирган буюк бобокалонларимиздан бири Низомул-
мулкдир.
У давлатнинг деярли барча ишларини ўзи олиб боради ва юксак
ташкилотчилик маҳоратини кўрсатади. Ўз навбатида у мамлакатда фан ва
Do'stlaringiz bilan baham: |