INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
136
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
Оилани ривожланиши назарияси (Development approach) нуқтаи назари
асосида мазкур масалага назар солсак, эр-хотинларни “Мен” (эр) ва
“Мен”(хотин)ини – “Биз” (Оила) кўринишини олишгунга қадар кечадиган
жараёнлар, трансформация натижаси ҳисобланади. Мазкур қараш, маданий–
цивилизацион ёндашувнинг асосий принципларига амал қилгандай кўринсада,
унда шахснинг ижтимоий–маданийлашуви кузатилади. М.Х.Файзиева оила
барқарорлигига шахслараро муносабатларнинг таъсирини ўрганиб, ёшлар
томонидан оилада эркак бажарадиган ижтимоий ролларни ва аёл бажарадиган
вазифалари оилавий муҳит талаблари асосида бажарилиши муносабатларни
силлиқ кечишини таъминлайди деб муносабат билдирган [6.185]. Гарчи,
тадқиқотчи психологик мосликни назарда тутган бўлсада, “Биз” (Оила) деган
маданий бирликни вужудга келиши оила ҳаётини бирламчи маънавий асоси
ҳисобланади. Кўп оилаларда, айнан ана шу маънавий асоснинг вужудга
келмаганлиги, нафақат ота-оналарнинг, балки оила қурган ёшларни ҳам
ижтимоий тажрибадан фойдалана олмаганлигини кўрсатади [7.C.168]. Бу ўз
навбатида, бу тур оилаларга амалий кўмак кўрсатиш лозимлигини тақозо этади.
Оилаларда, шу жумладан ўзбек оилаларида ижтимоий-маданий жараёнлар
трансформацяси динамик мазмун касб этиб, хусусийдан → умумийга “кўчиш”
тарзида амал қилиб, миллий–маданий манфаатларимизни ҳимоя қилиш нуқтаи
назари билан қарасак, миллий маънавий тизимни ҳимоясини амалга ошириш
жиҳатидан, бошқаришни тақозо этади.
Масалага тизимли-функционал тарзда муносабатда бўлсак, бунда ўзаро
муносабатларни кескинлашуви, гуруҳий низоларни пайдо бўлиши, ўзининг
ижтимоий мажбуриятини бажара олмаслик, қариятларни эъзозмаслик кабилар
мужассамлашганлигини кузатиш мумкин. Ўзбек оиласининг эволюцияси
ижтимоий ролларнинг трансформациялашувига олиб келди, бу жамиятнинг
ижтимоий-касбий масалалари билан боғлиқ бўлиб, оиладаги эр-хотинларнинг
реал роли ўзгарди. Гарчи, айрим муаллифларни буни жамият ҳаётини
феминлашуви билан алоқадор деб кўрсатсалар-да[8.С.178-182], бизнингча, бу
оиладаги эр ёки хотинни ижтимоий ва касбий компетенциясининг даражаси
пастлиги билан боғлиқдир. Мазкур ҳолат, жамиятда ижтимоий тарнгликни
келиб чиқишига ҳам сабаб бўлмоқда. Боз устида, оилага меҳнат миграцияси,
урбанизация, индустриализация каби ҳодисалар ҳам таъсир кўрсатади.
Натижада, оилавий ҳаётнинг маънавий бирлиги, эр-хотинларнинг муносабат
маданияти, репродуктив хулқ ўзгариб бормоқда. Бунинг оқибатида “Эр-
хотинлик – Умурбод йўлдош (Ҳаётий шерик) – Ота-оналик – Қариндошлик -
Маҳалладошлик”
каби
ижтимоий-маданий
тизимни
парчаланиши
кузатилмоқда. Бу, ҳар бир оила аъзоси, яъни ота-оналар ўзлари учун, ўғиллар
(ака-укалар) ўзлари учун, қизлар (опа-сингиллар) ўзлари учун масъул, яшаш
тарзини белгилаб олишга ҳақли қабилидаги ҳаёт стратегисининг намунасида
ифодаланмоқда. Агарда, ХХ асрнинг охирларида ўзбек оилаларига, ака-
укачилик, опа-сингилчилик, қариндошлик каби маънавий масъуллик ва
Do'stlaringiz bilan baham: |