INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE «ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE» ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY 2020 139
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба» «
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт »
Суғурта компанияларининг худудлардаги бўлинмаларида етарли малакага
эга бўлган мутахассисларнинг амалий жиҳатдан йўқлиги ҳам мамлакатимизда
суғурта яхши ривожланмаганлигининг сабабларидан биридир.
Мамлакатимиз ва ҳориждаги иш тажрибаларини солиштириш республика
юридик ва жисмоний шаҳсларига суғурта ҳимоясини тақдим этишнинг умумий
мантиғи ғарб мамлакатларидаги каби йўналишда ривожланаётганлигини
кўрсатмоқда. Асосий фарқ суғурта қонунчилиги базасини етарли даражада
ривожланмаганлигида,
мамлакатимиздаги
суғурта
полисларининг
мукаммаллиги ва мосланувчанлиги ҳамда суғурта бўйича ташвиқот ва
рекламанинг суст равишда олиб борилаётганлигидадир.
Мамлакатимиз суғурта бозорида суғурта компанияларининг худудлардаги
бўлинмаларни фаолияти керакли даражада самарали бўлмаганлигига
қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
1. Худудлардаги филиаллар томонидан янги суғурта турларини амалиётга
киритиш юзасидан таклифларнинг йўклиги ёки камлигидир. Янги суғурта
хизмати турлари ишлаб чиқишда суғурта компанияси томонидан суғурта
шартномаси тузиш учун суғурта қийматини, муддатини ва тарифларни
белгилашда қийинчиликлар мавжудлиги.
2. Мавжуд суғурта хизмати турлари бўйича суғурта тарифи сиёсатини
тўғри олиб борилишдаги қийинчиликлар мавжудлиги. Зарарни қоплашнинг
самарасиз тизимлари. Суғурта шартномаларини қузатиш тизимининг йўқлиги.
Деярли профессионал андеррайтингни йўқлиги.
3. Мижозларнинг суғуртага ишончини етарли эмаслиги ва суғурта
компанияларининг ташвиқот-тарғибот ишлаб боришга эътиборсизлиги. Бу
муаммо ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради. Ҳозирги пайтда аксарият
суғуртага сарфланган маблағ ортиқча харажат деб билинади. Мижозларни
суғуртага бўлган ишончини оширишда реклама муҳим ўрин эгаллайди. Реклама
орқали суғурталовчи нафақат ўзини таништиради, балки иқтисодий
кўрсаткичларини кўрсатиш орқали мижозларнинг ишончини орттиришга
эришилади. Бу эса суғуртанинг ривожланишига бир мунча таъсир кўрсатади.
4. Ходимлар ва корпоратив маданиятга эътиборсизлик. Суғурта
компаниясининг
минтақавий
бўлинмаси
самарадорлигини
оширишга
қаратилган мотивация тизимларининг йўқлиги. Мижозларга хизмат кўрсатиш
сифатини пасайтирган ҳолда суғурта мукофотларини тўплашнинг
секинлашиши суғурта компаниянинг обрўсининг пасайиши.
5. Меҳнат ресурсларидан нооқилона фойдаланиш: баъзи бўлинмаларнинг
ҳаддан ташқари иш билан юкланганлиги, бошқалари эса ҳаддан ташқари
бекорчи. Суғурта компания бошқаруви иккиламчи вазифалар билан юкланиши
ва натижада керакли қарорларни жуда секин қабул қилиш.
6. Раҳбариятнинг бўлинмалар ва умуман компания фаолиятининг
натижалари тўғрисида объектив маълумот йўқлиги. Компаниянинг ўзгарувчан