INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
135
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
5. тадқиқот давомида жамланган эмпирик маълумотларни ижтимоий-
фалсафий таҳлилини амалга ошириш;
6.
ўзбек
оилаларида
кечаётган
ижтимоий-маданий
жараёнлар
трансформацясини динамикасини белгилаш (прогнозини амалга ошириш)
лозим бўлади.
Агарда, масалага шу тарздаги алгоритм асосида ёндашилса, танланган
тадқиқот мавзуси учун керакли маълумотларни олиш имконияти таъминланади.
Уларни қиёсий таҳлили эса, зарур хулосаларга келиш, манзилли тавсиялар
ишлаб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Трансформация тушунчаси лотин тилидан (transformatio)[5.С.600] олинган
бўлиб, қайтатдан вужудга келиш, яратиш, ўзгариш деган маъноларни
англатади. Оилаларда ижтимоий-маданий жараёнлар трансформацияси деганда,
экзо ва эндо омилларнинг таъсири асосида, оилавий ҳаёт доирасида вужудга
келадиган ҳамда ўзаро муносабатлар кўринишида кечадиган ижтимоий ва
маданий алоқалар шакли ва мазмунини бойтишини, характер динамикасидаги
маданий ўзгаришни тушуниш лозим.
Бугун, жамиятимизда бошқа оилалар қатори ўзбек оилалари қуйидаги
ижтимоий-маданий хусусиятлари билан характерланади:
ёшларни бўлажак турмуш ўртоқларни танлаш имкониятини мавжудлиги;
ёшларни никоҳгача бўлган даврга қадар маданий муносабатлар
даражасида суҳбат қуриш;
совчилик институтини формал тус олиши;
оила ва никоҳ маросимларида анъанавийлик ва замонавийликни
(авруполашувни) мужассамлашганлиги;
оила ва оилавий ролларни бажариш ҳақида реал тасаввурга эга бўлиш;
оилавий муносабатларни тартибга солишда ёшларни ўзларини фаол
иштирок этиши;
оилада эр ва хотинни функционал мажбуриятларни бажариш тартиби ва
тарзини келишиб олиш;
оилани яшаш жойини келишув асосида белгилиб олиш;
оиладаги фарзандларни дунёга келишини келишиб олиш ва улар сонини
белгилаш;
оилаивй тадбирларни ёшларнинг талаби ва келишуви асосида ўтказиш;
оилавий режаларни турмуш ўртоқларни ўзаро тузиши;
ижтимоий ва иқтисодий муаммоларга тез тез дуч келиши;
фарзанд тарбиясига доир анъанавий ёндашувларни йўқлиги;
оилавий ҳаёт тарзида ворисликни амал қилмаслиги;
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш давомида ота ва оналарнинг оилавий
ҳаёт тажрибасини етишмаётганлиги;
ёшлар шахсий қадриятлар тизимида маркетинликни (иқтисодий
манфаатни) ифодаланиши кабилар шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |