ҒОЛИБЛАР
Ҳамма ҳайкалдек қотиб қолганди.
Кейин Стиннинг чинқироқ кулгиси эшитилди.
—
Жуда тўғри, — хаҳолашга ўтди Стин. — Мен доимо шу
ҳақда гапирганман. Файф бу флориналикни ёллаган. Мана,
Файфнинг асл қиёфасини кўриб турибсиз, унинг мақсади...
—
Бу ғирт туҳмат!
Бу хитобни Файф эмас, Резидент айтди. У ўрнидан дик этиб
туриб кетди. Кўзлари ёнарди.
—
Нима туҳмат? — сўради Эбл.
Теренс каловланиб, бир муддат унга қараб турди-да, тез-тез
нафас оларкан, жавоб берди:
—
Сквайрнинг гаплари. Ҳеч қандай сарклик менга пул
тўлаётгани йўқ.
—
Қизнинг гаплари-чи? Улар ҳам туҳматми?
—
Йўқ. Валона тўғри айтди. Руҳият зондини мен қўлладим.
Менга бундай қарама, Лона! Мен Рикка зиён-заҳмат етказмоқчи
эмасдим. Мен бундай бўлишини ҳеч қачон истамаганман.
—
Ҳаммаси уюштирилган, — норозилик билдирди Файф. —
Эбл, мен сизнинг ниятингизни, аниқ билмайман, лекин мана бу
www.ziyouz.com
kutubxonasi
139
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
шахснинг жиноятлари рўйхатига яна янгисини қўшиш мумкин
эмас. Ҳаммага маълумки, фақат Буюк Сквайргина керакли
билим ва имкониятларга эга бўла олади. Стин, балки сиз, йўқ
айбни бўйнига олиш усули билан ёллаган одамингизни қутқариб
қолмоқчидирсиз?
—
Бу масалада мен ҳеч кимдан, ҳатто Трантордан ҳам пул
олмайман, — деди Резидент. — Агар бутун воқеани эшитгингиз
келса, мен айтиб бераман. Мен учун Сарк нима-ю, Трантор
нима?! Ҳаммаси жонга тегди! Майли, ҳеч бўлмаса кўнглимни
бўшатаман. — У Файфга ишора қиларкан, гапида давом этди. —
Мана бу киши — Буюк Сквайр Файфнинг айтиши бўйича, бир
жиноятчининг қилган ишларини бажаришга, фақат Буюк
Сквайрдагина етарли билим ва имконият мавжуд экан. У бунга
чин дилдан ишонади. Бироқ, унинг бир ўзи нима ҳам қиларди?
Барча саркликлар қўшилиб ҳам ҳеч нарса қилолмайдилар. Улар
бошқарув
ишларида
қатнашмайдилар.
Мамлакатни
флориналиклар бошқарадилар! Флорина Фуқаролик хизмати
бошқаради! Барча қоғозбозлик ишлари флориналиклар бўйнида.
Қоғозлар эса, маълумки, Саркни бошқарадилар. Албатта,
кўпчилик флориналиклар муте бўлиб қолишган, бироқ агар
истасак, лаънати сквайрлар тумшуғининг тагида қандай
ишларни амалга оширишимиз мумкинлигини биласизми? Мана,
менинг ишларимга назар ташланг.
Бир йил аввал мен вақтинчалик фазо бекатида ҳаракат
бошлиғи эдим. Бу ҳақда қоғозларда қайд этилган. Расмий
томондан ҳаракат бошлиғи сарклик бўлгани учун, озроқ қоғоз
титкилашингизга тўғри келади. Лекин у расмий бошлиқ бўлгани
билан, барча иш менинг зиммамда эди. Менинг номимни фақат
"Флориналик ходимлар" деб аталмиш алоҳида бўлимдан
топасиз. Ҳеч бир сарклик у ерга нигоҳ ташлашни ўзига эп
кўрмайди.
ЮКТБнинг маҳаллий ходимлари коинот тадқиқотчисининг
www.ziyouz.com
kutubxonasi
140
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
хабарномасини юбориб, унинг кемасини “Тез ёрдам” билан
кутиб олишни таклиф қилганларида, бу ахборот менга келиб
тушган. Флорина ҳалокати ҳақида эшитиш ҳар куни ҳам насиб
қилавермайди, шундай эмасми? Шунинг учун, мен коинот
тадқиқотчиси билан шаҳар ташқарисидаги кичкина бекатда
учрашишга келишдим. Бунинг ҳеч қийин жойи йўқ эди. Саркни
ҳаракатга келтирувчи барча мурват ва дастаклар менинг
қўлимда эди.
Мен коинот тадқиқотчисини кутиб олиб, уни ЮКТБдан ҳам,
Саркдан ҳам беркитдим. Ундан барча ахборотни қўлимдан
келганча сиқиб олдим ва уларни Флорина учун ва Саркка қарши
ишлатишга қарор қилдим. Файф беихтиёр савол берди:
—
Биринчи хатларни сиз юборганмидингиз?
—
Буюк Сквайр, — хотиржам давом этди Теренс, —
биринчи хатларни мен жўнатганман. Мен кирт майдонларининг
катта қисмига эга бўлсам, Транторга ўз шартларимни қўйиб,
саркликларни ўз сайёрамиздан ҳайдаб чиқара оламан, деб
ўйлагандим.
—
Сиз ақлдан озибсиз?
—
Балки. Ҳар ҳолда бундан ҳеч нарса чиқмади. Коинот
тадқиқотчисига ўзимни Файф деб таништирдим. Чунки, у
сайёрадаги энг катта одам Файф эканлигини билар ва мени шу
киши деб таниса очиқ-ойдин гапириши маълум эди.
Афсуски, унинг сабр-тоқати меникидан ҳам кам экан. У
ЮКТБ ходими билан учраштирасан, деб туриб олди. Мен уни
тинчлантира олмай руҳият зондини ишлатишга мажбур бўлдим.
Руҳият зондини амаллаб топдим. Унинг қандай ишлатилишини
касалхоналарда кўрган эдим. Бу соҳадаги билимим жуда саёз
эди. Бахтга қарши, шундай бўлиб чиқди. Мен зондни унинг онги
юқори қатламларидаги қўрқув ва хавотирлик ҳиссини олиб
ташлашга мўлжаллаб мосладим. Бу жуда оддий операция эди.
Нима бўлганини ҳалигача тушунмайман. Эҳтимол, қўрқув ва
www.ziyouz.com
kutubxonasi
141
Do'stlaringiz bilan baham: |