Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Айтайлик, улар барча кемалар орасида келиб-келиб худди
шунисига яширинишга муваффақ бўлишган бўлсин. Бироқ,
уларни билмасликлари ҳам мумкин-ку. Кема қўнаётган пайтда,
ўз одамларингизни юборсангиз...
—
Э-э! Ўзингиз яхши биласиз: замонавий кемаларда иссиқ
жонни сезмаслик мумкин эмас.
—
Балки мумкиндир. Асбоблар, албатта, хато қилмайдилар,
бироқ одамлар тўғрисида бундай дея олмайман.
—
Бундай ўйласангиз, хато қиласиз.
Менга етиб келган
маълумотга кўра, шу дақиқада коинот тадқиқотчиси кириб олган
кема Саркка яқинлашяпти, Сквайр Файф эса бошқа Буюк
Сквайрларни чақириб мажлис қуряпти. Бундай қитъалараро
бўладиган мажлис Галактика кенгликларида юлдузлар қанчалик
сийрак учраса шунчалик камдан-кам уюштирилади. Бу
тасодифми? Жуда ғалати тасодиф!
—
Буларнинг ҳаммасини қандай билдингиз?
— “
Ҳаммаси” нима деганингиз?
—
Ҳаммасими? Айтайлик, коинот тадқиқотчисининг қандай
ва қачон беркинганини, Резидентнинг қандай қилиб таъқибдан
қочиб улгурганини. Сиз мени алдаяпсиз.
—
Қимматли Жунц!
—
Сиз ўз кишиларингизнинг мендан яширинча коинот
тадқиқотчисини кузатганликларини тан олдингиз. Сиз
тасодифлардан сақлаш учун мени зиён-заҳматсиз оҳистагина
четга чиқариш тадбирларини ҳам кўриб қўйдингиз.
—
Ўтган тун бўйи мен баъзи бир хуфияларим билан алоқада
бўлиб турдим...
—
Бу маълумотларни фақат Сарк ҳукумати
аъзоси билан
мулоқотга кириша оладиган кишигина қўлга киритиши мумкин.
—
Ҳа, албатта... Бир киши бор, у менинг энг зўр
хуфияларимдан. У Саркнинг Хавфсизлик Хизматида ишлайди.
Айтгандай, у ҳозир Резидентини бу ерга олиб келяпти.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
113
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Резидент ушланган деяётган эдингиз-ку.
—
Ҳа. Хавфсизлик Хизмати томонидан. Менинг хуфиям
Хавфсизликнинг ҳам хуфияси.
—
Энди нима қилмоқчисиз?
—
Ҳозирча билмайман. Резидентни олиб келайлик-чи, кейин
кўрамиз. Мен фақат бир нарсани аниқ биламан, у бекатга
қўнади. Бироқ, сквайрлар ҳам Резидентга орзиқиб кўз
тикиб
туришибди. Асосий масала — унинг кимга насиб қилишида!
Ўзга сайёралар элчихоналари бутун Галактикада хусусий
майдонларига эга бўлишга ҳақли эдилар. Амалда эса, фақат
Трантор элчихоналари бундай ҳуқуқдан
фойдалана олардилар.
Трантор элчихонаси майдони
тахминан бир миль квадратни
эгаллаган, бу ерни махсус кийимли, Трантор белгисини таққан
назоратчилар қўриқлардилар. Бу майдонга саркликлар фақат
таклифнома орқалигина кира олар, қуролланган
сарклик эса
қорасини ҳам кўрсатолмасди. Назоратчилар ортида бутун куч-
қудратларини бирлаштирган миллиондан ортиқ сайёралар
уюшмаси турарди. Элчихонага тақдид қилишга қеч кимнинг
юраги бетламасди.
У ҳатто Саркнинг
фазо бекатларини инкор этиб, Трантор
билан тўғридан-тўғри алоқа қиларди. “Сайёра фазоси” билан
“Озод фазо”ни чегаралаб
турувчи юз миля баландликка
Транторнинг “Она кема”си келиб турар, ундан ҳавода ҳам
учишга мўлжалланган, қанотли кичкина Гирокемалар
7
элчихона
ҳудудидаги майдонга келиб-кетиб турардилар. Хавф-хатар
хабари янграгач, ҳавога элчихонанинг қирувчи тайёралари
кўтарилди. Игнатўпнинг ёқимсиз тумшуғи осмонга қаратилди.
Энергетик ҳимоя экранлари кўтарилиб қўйилди.
—
Бошпана сўрайман! Қўнишга
рухсат бермасангиз, мени
7
Г и р о к е м а — айланма парракли кема.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
114