Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
икки дақиқадан сўнг уриб туширишади.
—
Сиз кимсиз?
—
Менга элчини чақиринг! — қисқа тўлқинли радио
шиғиллади ва яна асабий чинқироқ товуш янгради: — Бу ерда
ким бор? Бўлди, мен пастлаяпман! Бир сония ҳам кутолмайман
деяпман-ку!
Гирокема тиккасига одатдагидан анча юқори тезлик билан
пастга йўналди, чунки бошқарувчининг қўллари даҳшатдан
қалтирарди. Ўн дақиқалардан сўнг етиб келган Сарк
кемаларининг эскадрильяси икки соатча хавф солиб тургач,
қўриқчиликни бас қилди.
***
Улар овқатланардилар: яъни Эбл, Салим Жунц ва янги кимса
—
Сквайр Стин. Эбл ўзини бамайлихотир тутишга интилар,
Буюк Сквайрга нима учун бошпана зарур бўлиб қолгани
сабабини сўрашга истиҳола қиларди. Май ичишга ўтилгач,
ниҳоят Стиннинг ўзи гап бошлади.
—
Мен ўз қитъамни нега тарк этганимга ажабланмаяпсизми?
—
Ҳақиқатдан сира тушунмаяпман, — тасдиқлади Эбл, —
Нега Сквайр Стин Сарк кемаларидан қочишга мажбур бўлди?
—
Бугун қитъалараро мажлис ўтказилди.
—
Ростданми? — ясама ажабланди Эбл.
У мажлис тафсилотларини пинак бузмай тинглади.
—
У бизга йигирма тўрт соатлик муҳлат берди, —
ғазабланди, гапини якунлар экан Стин. — Бироқ, ҳали ўн олти
соат бор! Ҳа!
—
Демак, сиз Икссиз! — қичқириб юборди Жунц, у бутун
ҳикоя давомида бетоқатланиб ўтирганди. — Ҳа, ҳа, сиз —
Икссиз! Сиз қўлга тушишдан чўчиб, бу ерга учиб келгансиз. Бу
жуда зўр иш бўлибди! Эбл, мана сизга коинот тадқиқотчиси
www.ziyouz.com
kutubxonasi
115
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
тўғрисидаги гапнинг исботи. Биз уларни ўз одамимизни
қайтаришга мажбур қиламиз.
—
Тўхтанг! Етар! Ақлдан озибсиз? Бас қилинг! Гапиришга
қўясизми, йўқми... Жаноби олийлари, бу кишини ҳеч эслай
олмаяпман.
—
Сквайр, бу жаноб — доктор Салим Жунц бўладилар.
—
Менга қаранг, доктор Салим Жунц, мен умримда анави
сиз айтаётган эси пастни ёки коинот тадқиқотчисини
кўрмаганман, билмайман ҳам... Мен — Икс эмасман. Тўғриси!
Мени аҳмоқона ҳарф билан аташни бас қилсангиз, ғоят
миннатдор бўлардим. Наҳотки, сиз Файфнинг кулгили
уйдирмасига ишондингиз! У бизни аҳмоқ ва эси паст деб
ҳисоблайди. Ҳа! У эси пастлар ва коинот тадқиқотчилари
ҳақидаги бемаъни сафсатани тўқиб чиқарган. Агар, гўёки
ўнталаб назоратчиларни гумдон қилиб юрувчи флориналик
Файфнинг ясама малла соч кийиб олган жосуси бўлиб чиқса,
асло ажабланмайман. Гапнинг пўсткалласи: ҳеч қандай Икс йўқ,
бироқ Файф тўхтатилмаса, у эртагаёқ бутун субрадиони турли
фитналар ҳақидаги хабарларга тўлдириб ташлайди, сўнг
фавқулодда ҳолат жорий этишга чақиради ва, ниҳоят, ўзини
Доҳий деб эълон қилади. Мана, беш юз йилдирки, Саркда Доҳий
йўқ, лекин бу нарса Файфни тўхтатолмайди. У Асосий Қонун —
конституцияни ҳам менсимайди... Мажлис тугаши биланоқ, мен
ўзимнинг шахсий фазо бекатимни текширишни буюрдим, ва
биласизми, уни Файфнинг одамлари ишғол қилишга
улгуршибди. Бу қитъалар мухторияти қонунининг жуда қўпол
бузилишидир. Бу, ахир, пасткашлик эмасми? Бироқ, у — ярамас
айёр тулки бўлгани билан, унчалик ақлли эмас. У битта-
яримтамизнинг қочишимиздан чўчиб, фазо бекатларини
қўриқлашни буюрибди, аммо... Стин мийиғида жилмайиб,
ҳиринглади, унинг ҳаёлига гиробекатларни назорат қилиш
келмабди. У сайёрада асло қочишга жой йўқ, деб ўйлаган бўлса
www.ziyouz.com
kutubxonasi
116
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
керак. Трантор элчихонасини унутибди. Шундай қилиб, мен
ҳузурингиздаман.
—
Сиз оилангизни ташлаб келибсиз, — деди оҳиста Эбл. —
Файф сизга қарши ҳар қандай қуролни ишлатиши
мумкинлигини ўйламадингизми?
—
Ўйладим, бироқ мен барча севикли кишиларимни
гирокемага тиқа олмасдим. — Стин қизаргандек бўлди. — Файф
уларга тегишга жазм қила олмайди! Бундан ташқари, мен эртага
ўз қитъамга қайтаман.
—
Қандай қилиб? - сўради Эбл.
Сквайр бир зум унга саросима билан боқди-да, ингичка
лабларини очди:
—
Жаноби олийлари, мен иттифоқ тузишни таклиф қиламан.
Сиз, Трантор Сарк билан асло қизиқмайди, дея олмайсиз. Сиз,
Сарк конституциясининг ўзгариши Трантор аралашувига сабаб
бўлади, деб Файфга аниқ-таниқ айтсангиз ҳам керак.
Эбл узун-узун бармоқларини бирлаштирди-да, уларга
тикилиб қолди.
—
Сквайр Стин, сиз ҳақиқатан ҳам ўз кучларингизни
Трантор билан бирлаштиришни истаётганингизга ишона
олмайман.
Стиннинг енгил жилмайиш ифодалаган чеҳрасига бир
сониягина кучли нафрат кўланка солди.
—
Файфдан кўра Трантор дуруст! — хитоб қилди у.
—
Мен куч билан таҳдид солишни истамайман. Биз воқеалар
ривожини бир оз кутиб тура олмаймизми?
—
Йўқ, йўқ, — қичқираёзди Стин. — Бир кун хам кутиш
мумкин эмас. Агар, масалани ҳозир, тезда ҳал қилмасангиз,
кейин кеч бўлади. Вақт ўтиши билан унинг обрў сақлаб ортга
қайтиши қийинлашади. Ҳозир сиз менга ёрдам берсангиз,
қолган Буюк Сквайрлар бизга қўшилишади. Агар бир кунгина
ҳаялласак, Файфнинг ташвиқот машинаси ишлай бошлайди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
117
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Менга эса қочоқ деган тамға босилади.
—
Агар ундан биз коинот тадқиқотчиси билан
суҳбатлашишга рухсат сўрасак-чи?
—
Нима фойда? У икки хил ўйин бошлайди. У, бизга,
флориналик эси паст-коинот тадқиқотчисидир, дейди, сизга эса,
коинот тадқиқотчиси — бу флориналик эси паст деб жавоб
қилади. Сиз у кишини билмайсиз. У жуда даҳшатли одам!
Эбл мулоҳаза юрита бошлади. У бармоқлари билан столни
оҳиста урганча қандайдир қўшиқни аста хиргойи қиларди.
Ниҳоят, у сўз қотди:
—
Резидент бизнинг қўлимизга тушди. Хабарингиз борми?
—
Қанақа Резидент?
—
Назоратчилар билан бир саркликни ўлдирган кимсани
айтяпман.
—
А? Ростданми? Бутун Саркни ишғол қилишга
тайёрланаётган Файф учун бунинг қизиғи бор дейсизми?
—
Ҳа. Ҳамма гап Резидентнинг бизнинг қўлимизда
эканлигида эмас, балки уни қандай ушлаганимизда. Назаримда
Сквайр Файф гапларимга қулоқ тутади, тутган-да ҳам қўл
қовуштириб тутади.
Салим Жунц қария Эблни таниган чоғдан бери биринчи
марта унинг товушидаги совуққонлик камайганини ва қониқиш,
ҳаттоки шодлик оҳанглари пайдо бўлганини ҳис қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |