Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


  Психологик маслаҳатда қўлланиладиган асосий методлар



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

3. 
Психологик маслаҳатда қўлланиладиган асосий методлар
Психологик маслаҳатнинг асосий методи – интервьюдир. Психолог 
маслаҳатчи мижоз талабномаси асосида ишлайди. Интервью мижоз 
талабномасининг, вазиятнинг ўзига хослигини таҳлил қилишнинг махсус усули 
бўлиб, унинг мақсади мижоз учун ҳатти-ҳаракатнинг альтернатив 
вариантларини юзага келтиришдан иборат. 


109 
Мижоз муаммосини тадқиқ қилиш мутахассис томонидан қуйидаги 
усуллардан фойдаланиш натижасида олиб борилади: суҳбат, интервью, 
психологик тестлар. 
Суҳбат, мутахассис томонидан мақсадга ѐъналтирилган ҳолда ташкил 
қилинганда, бутун психокоррексия жараѐнини олиб боришни асосий усули 
ҳисобланади. Бунда «мижоз-мутахассис» мулоқоти жараѐнида олинган аниқ 
маълумотлар асосида тадқиқотчини қизиқтираѐтган боғлиқлик аниқланади. 
Психологик (руҳий) маслаҳатлашув турли босқичларда қўлланилади. 
Суҳбатнинг специфик тури сифатида интервью фарқланади.
 
 
 
 
 
Эркин интервью суҳбат мавзуси ва шаклига боғлиқ эмас ва зарур 
маълумот олишда мижоз билан ҳамкорлик қилишга мўлжалланган. Унинг 
ютуқларига мижоз ва унинг муаммолари ҳақида тўлиқ маълумот олиш 
имкониятини беришида, мижознинг бевосита ўзини тутиши иш доирасидаги 
реаксияларини мутахассис кузатиш имконига эга бўлиши, камчилигига эга – 
жуда катта вақт оралиғини киритиш мумкин. 
Стандартлашган интервью шаклан анкетага яқин, бироқ жавоб 
шакллантиришда мижознинг имкониятларига кенгроқдир. 
Муаммони тушуниш учун маслаҳатлашув жараѐнининг бошидаѐқ ушбу 
методдан фойдаланиш жуда фойдалидир. 
Интервью ўтказишга одам махсус равишда тайѐргарлик кўриши керак, 
чунки у одамдан қатор муҳим сифатларнинг бўлишини талаб қилади. Шунинг 
учун ҳам ижтимоий психологияда "ролли ўйинлар" методи ѐрдамида психолог 
ѐки социологлар махсус тайѐргарлик курсидан ўтадилар. 
Интервью – оғзаки сўров орқали ижтимоий-психологик 
маълумотлар олиш усулидир.


110 
Интервью (интервиеw − суҳбат) − бу ижтимоий психология методи 
бўлиб, қўйилган саволларга берилган жавоб тариқасида ахборотларни тўплаш 
усули.
Суҳбат методидан тўғри фойдаланиш ва ундан кутиладиган 
натижага эришиш суҳбат ўтказиш учун пухта тайѐрланишга боғлиқдир.
Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан 
бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Такрорланган сўзлар, "ғализ" 
иборалар 
нутқнинг 
тезлиги, 
фикрнинг 
мавҳумлиги, 
зерикарлилиги, 
муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир хил 
шаклда эмаслиги синалувчида ошкораликнинг етишмаслиги, ийманиш, уялиш 
ҳолатларини юзага чиқариб, атрофлича маълумотлар олишни қийинлаштиради 
ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга тўғри келади.
Амалиѐтчи психолог ишида қўлланиладиган интервью бошқа 
методлардан нимаси билан фарқланади? Аввалом бор, интервью доимо 
индивидуаллашган бўлиб, у психолог билан мижознинг ўзаро таъсири 
предметини тузишга қаратилган бўлади. Ўзаро таъсир предмети – мижознинг 
ички дунѐси. У баѐн этиладиган модалликлар психолог билан мижоз 
ўртасидаги ўзаро таъсир мавзусини ташкил этади. Масалан, мавзу сифатида 
мижознинг кечинмалари ѐки унинг алоҳида ҳатти-ҳаракатлари ҳам чиқиши 
мумкин. 
Интервью жараѐни турли мавзуларни муҳокама қилишда мижознинг 
ички дунѐсига бўлган ўз муносабатларини ўзгартиришга қаратилади. 
Интервью мавзуси мижоз томонидан муайян тарзда, қатъий индивидуал 
ҳаѐтий контекстда илгари сурилади. Айни бир мавзунинг ўзи, масалан, ота-
онасининг компетентсизлиги турли контекстда: нотўлиқ оила, такрорий никоҳ 
ва бошқа контекстда берилиши мумкин. Бунда психолог интервью давомида 


111 
ўзининг шахсий проекцияларини доимо назорат қилиши лозим. Бу 
интервьюнинг подтексти сифатида ифодаланиши мумкин. 
Интервью мижознинг актуал ва потенциал имкониятларини намоѐн 
қилишга қаратилган, махсус топшириқлар ѐки саволлар ѐрдамида унга таъсир 
этишни кўзда тутади.
Интервью жараѐнининг қуйидаги беш қадамли модели фарқланади: 
-
Интервьюнинг 1- босқичи – ўзаро бир-бирини тушунишга эришиш 
босқичи. 
-
Интервьюнинг 2- босқичи – мавзу моҳияти бўйича маълумот тўплаш 
босқичи. Бунда муаммо аниқланади, мижоз потенциал имкониятларининг 
идентефикацияси ҳақидаги масала ҳал этилади, психолог томонидан 
мижознинг мақсади тушунилади. 
-
Интервьюнинг 3- босқичи. Бу кутилаѐтган натижани аниқлаш босқичи 
бўлиб, психолог мижозга ўз идеалини аниқлаб олишига кўмаклашади. 
Шунингдек, кутилаѐтган натижага эришилгач, нима рўй бериши муҳокама 
қилинади. 
-
Интервьюнинг 4- босқичи. Бу босқичда альтернатив (муқобил) 
қарорлар ишлаб чиқилади. Психолог ва мижоз муаммони ҳал қилишнинг турли 
вариантлари устида ишлайдилар, мижоз шахси динамикасини ўрганадилар. 
Одатда бу босқич узоқ вақтга чўзилади. Бунда психолог шуни ҳам ҳисобга 
олиши зарурки, у учун тўғри деб қабул қилинувчи қарор, мижоз томонидан 
нотўғридек идрок қилиниши мумкин. 
-
Интервьюнинг 5- босқичи – умумлаштириш, амалий ҳаракатларга ўтиш 
босқичи. Психолог бу босқичда мижознинг интервью вазиятидан ташқаридаги 
кундалик ҳаѐтидаги ҳиссиѐт, фикр, ҳаракатларини ўзгартириш устида ишлайди. 
Шундай қилиб, интервьюнинг муваффақияти, самарадорлигини 
белгиловчи энг муҳим кўрсаткич мижознинг ўзгаргани, унинг ―Мен 
бошқачаман‖ деган мазмундаги кечинмаларидир. 
Маслаҳат ишлари индивидуал ѐки гуруҳий шаклда олиб борилиши 
мумкин.

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish