Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

 
2. 
Психолог-маслаҳатчининг касбий фаолияти хусусиятлари 
Психолог-маслаҳатчи мижоз билан шундай ўзаро таъсир ўрната олиши 
зарурки, унинг натижасида мижоз ҳатти-ҳаракатнинг янги усулларини, янги 
кечинмалар, янги фикрлар, ҳаѐтини давом эттириш учун янги мақсадлар ҳосил 
қила олсин. Бунда психолог ўз назарий мўлжалларидан қатъий назар иш 
жараѐнида ҳаѐт, ҳаѐт мазмуни, инсоннинг ундаги ўрни, қадриятлар, 
индивидуаллик каби тушунчаларни қўллайди. 
Психологик маслаҳат амалиѐтига бўлган бир неча ѐндошувлар мавжуд 
бўлиб, улар ўзига хос йўналишга эга. Улар: 

Психоанализ (З.Фрейд); 

Индивидуал психология (А.Адлер); 

Аналитик психология (К.Юнг); 

Транзакт анализ (Э.Берн); 


107 

Бихевиорал йўналиш (ижтимоий ўзлаштириш). 

Когнитив терапия; 

Гуманистик йўналиш – гештальттерапия (Р.Перлз); 

Гуруҳий терапия (К.Роджерс); 

Логотерапия (В.Франкл); 

Психодрама (Морено). 
Психолог-маслаҳатчининг касбий фаолияти у мижозга таклиф этган 
тавсиялари учун мижоз олдида унинг масъулияти билан ифодаланади. 
-
Психолог-маслаҳатчининг касбий фаолияти маънавий-ахлоқий ва 
юридик асосларга мувофиқликка таяниши керак. 
-
Психолог-маслаҳатчининг фаолияти мижознинг интеллектуал ва 
шахсий ривожланиши ѐълида ҳар қандай чекланишларни олиб ташлашни 
кўзда тутувчи инсонпарварлик мақсадларига эришишга қаратилган. 
-
Психолог-маслаҳатчи ўз ишини мижоз шахсини қадр қимматини 
сўзсиз ҳурмат қилиш ва дахлсизлиги асосида ташкил этади. Психолог-
маслаҳатчи инсон ҳуқуқлари декларатсияси билан белгиланган инсон ҳуқуқи 
асосларини ҳурмат қилади. 
-
Мижозлар билан ишлашда психолог-маслаҳатчи ҳалоллик ва очиқлик 
тамойилларига амал қилади. Шу билан бирга у мижозга маслаҳат ва 
тавсияларни берганда пухта ўйлаши ва эҳтиѐт бўлиши керак. 
-
Психолог-маслаҳатчи мижоз ҳуқуқлари бузилишини сезганда ўз 
касбий бирлашмалари аъзолари, ҳамкасбларига хабар бериш, мижозлар билан 
инсонпарварлик муносабатлари бузилаѐтгани ҳолатларини айтиши керак. 
-
Психолог-маслаҳатчи мижозларга керакли маълумоти, малакаси, 
билимлари ва ихтисоси мавжуд бўлган хизматларни кўрсатиши мумкин. 
-
Ўз ишида психолог-маслаҳатчи фақат замонавий умумфан 
стандартларига жавоб берадиган синовдан ўтган методикаларни қўллаши керак. 
-
Ўзининг билимлари ва малакаларини доимий равишда юксак
даражасини таъминлаб туриш психолог-маслаҳатчининг мажбурий таркибий 
қисми ҳисобланади. 
-
Илмий тажрибаларга тўла жавоб бермайдиган етарлича синовдан 
ўтмаган психологик методлар ва тавсияларни қўллашга мажбур бўлганида 
психолог-маслаҳатчи бу ҳақида ўз мижозларини огоҳлантириши ва ўз 
хулосаларида жуда эҳтиѐт бўлишлари керак. 
Психологик маслаҳат деб бунга муҳтож бўлганларга маслаҳат ва 
тавсиялар сифатида мутахассис психолог томонидан бевосита кўрсатиладиган 
психологик ѐрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган амалий психологиянинг 
алоҳида соҳасига айтилади. Улар психолог томонидан мижоз ҳаѐтида дуч 
келган муаммони дастлаб ўрганиб чиқиш ва шахсий суҳбат асосида берилади. 


108 
Кўпинча психологик маслаҳат олдиндан белгиланган соатда, бунинг учун 
махсус жиҳозланган хонада, одатда бегона одамлардан ҳоли ва яккама-якка, 
юзма-юз ўтказилади.
Психолог-маслаҳатчи томонидан мижозга бериладиган маслаҳат ва 
таклифлар кўп ҳолларда улардан мустақил фойдаланиб, мижоз психолог-
маслаҳатчи ѐрдамисиз ўз муаммосини ўзи тўла ҳал эта олишига қаратилган 
бўлади.
Психологик маслаҳат – бу психик соғлом одам ўзининг ҳаѐтида юзага 
келадиган барча психологик муаммоларни ҳал эта олишига асосланган 
одамларга амалий психологик ѐрдам кўрсатиш амалиѐтидир. Лекин мижоз ҳар 
доим ҳам унинг муаммоси моҳияти нимадан иборат эканлигини, ўзининг кучи 
ва имкониятларига таяниб, уни қандай қилиб ҳал этишни аниқ билмайди ва 
тушунмайди. Профессионал тайѐрланган психолог-маслаҳатчи мана шу бўйича 
унга ѐрдам кўрсатиши керак. Психологик маслаҳатнинг асосий вазифаси 
шундан иборат. Маслаҳат бериш давомида психолог одатда қисқа вақт ичида 
мижоз муаммосини амалий ҳал этиш усулини топиш ва аниқ ифода этиш учун 
қаратилган мижоз билан махсус иш услублари ва унга таъсир кўрсатиш 
методларини қўллайди, шу билан бирга ушбу ечим мижоз амалга ошириши 
учун тушунарли ва мумкин бўладиган қилиб амалга оширилади.
Психолог-маслаҳатчининг мижоз билан учрашуви кўпинча бир-икки 
учрашув билан чекланмайди. Кўпчилик ҳолларда мижоз билан уч марта ва 
ундан кўп учрашиб анча узоқ муддат давомида маслаҳат бериб бориш талаб 
этилади. Бундай узоқ муддатли маслаҳатларнинг зарурлиги қуйидаги одатий 
ҳолларда юзага келади:
Мижознинг муаммоси шундай мураккаб бўлади-ки, бир-икки соат 
давомида уни тушуниб олиш деярли мумкин эмас. Мижознинг бир эмас, балки 
бир неча муаммолари мавжуд, уларнинг ҳар бирини ҳал этиш алоҳида 
маслаҳатни талаб этади. 
Таклиф этилаѐтган муаммонинг ечими мижоз томонидан дарҳол ва тўла 
мустақил амалга оширилиши мумкин эмас ва маслаҳатчи томонидан қўшимча 
ѐрдам кўрсатишни талаб этади. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish