Назорат саволлари
1. Психологнинг психокоррекцион ишлари моҳияти нимадан иборат?
2. Психологик диагностика ва коррекция бирлиги деганда нима
тушунилади?
3. Коррекциянинг қандай турлари фарқланади?
4. Коррекцион дастурлар ва уларнинг турлари?
5. П с и х о к о р р е к ц и о н д а с т у р л а р н и т у з и ш г а қ ў й и л а д и г а н
талаблар қандай?
6.Индивидуал психокоррекция босқичлари нималардан иборат?
7. Гуруҳий психокоррекциянинг ўзига хослиги?
8. Кичик мактаб ѐшида психологик коррекциянинг асосий вазифалари ва
уларни амалга ошириш шакллари қандай?
Фойдаланилган адабиѐтлар
1.
Абрамова Г.С. Практическая психология. Москва, «Академический
проект», Москва, 2001.
2.
Акимова М.К., К.М.Гуревич. Психологическая диагностика.
Москва, 2005.
3.
Бурменская Г.В.,Карабанова О.А., Лидерс А.Г. Возрастно-
психологическое консультирование. Москва, МГУ, 1990.
4.
Дубровина И.В. Практическая психология образования.
Санкт-Петербург, Питер, 2004.
5.
Маленова А.Ю. Введение в профессию в схемах и таблицах. Омск,
Изд-во ОмГУ,2004.
103
5-мавзу. Психологик маслаҳат ишлари
РЕЖА
1.
Психологик маслаҳат ишларининг мақсад ва вазифалари.
2.
Психолог-маслаҳатчининг касбий фаолияти хусусиятлари.
Психологик маслаҳатда қўлланиладиган асосий методлар
Таянч иборалар:
психологик маслаҳат, индивидуал ва гуруҳий
маслаҳат, интервью методи.
1.
Психологик маслаҳат ишларининг мақсад ва вазифалари
Амалий психолог иш фаолиятининг асосий йўналишларидан бири –
психологик маслаҳатдир. Психологик ѐрдам кўрсатиш соҳасининг барча
турларида бўлганидек, психолог маслаҳат ишларини олиб бораѐтганида
назарий, ташкилий принциплардан фойдаланади.
Маслаҳат ишларини амалга оширишга бўлган турли-туман назарий ва
амалий ѐндошувлар учун энг муҳими психологнинг индивидуал ва маданий
эмпатияси, кузатувчанлиги, унинг шахсга ва ижтимоий муҳитга берадиган
баҳоси ҳамда ижобий ўсиш ва тараққиѐт методларини қўллаш ҳисобланади.
Психологик маслаҳатнинг мақсади – келажак ҳиссига эга бўлган, онгли
равишда ҳаракат қиладиган, хулқ-атворнинг турли стратегияларини ишлаб
чиқишга ва юзага келган вазиятни турли нуқтаи-назардан таҳлил қила олишга
қобил бўлган маданиятли- маҳсулдор шахсдир, яъни маслаҳат бериш амалий
психологиянинг асосий йўналишларидан бири сифатида қуйидаги мақсадлар
асосида амалга оширилади:
1.
Юзага келган муаммони тезда ҳал етишда мижозга ѐрдам бериш.
Оператив муаммоларни ҳал етишда оғзаки маслаҳат шаклидаги психологик
ѐрдам жуда муҳимдир. Боланинг ўз ота-онаси билан ўзаро муносабатларда
жиддий низолар юзага келиши, ва уларни вақтида ҳал этилмаганлиги бола
жисмоний ва психик саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин.
2.
Ҳаѐтий маслаҳат керак бўлган масалаларни ҳал этишда психологик
ѐрдам кўрсатиш. Масалан, мижоз учун қулай кун тартибини танлаб олиш,
турли ишларни бажаришда вақтни тўғри тақсимлаши борасида маслаҳат бериш.
3.
Узоқ вақт мобайнида доимий психотерапевтик таъсир кўрсатиш
керак бўлган, лекин баъзи сабабларга кўра бунга имконият бўлмаган ҳолатда
вақтинчалик ѐрдам кўрсатиш. Масалан, кутилмаганда депрессия ҳолати юзага
келишда.
Психолог- маслаҳатчининг асосий вазифаси нормал, психик жиҳатдан
соғлом бўлган мижоз учун маданий имкониятлар даражасида ва унга мос ҳолда
ҳатти-ҳаракатни амалга оширишга ѐрдам берувчи онгли ва ижодий усуллар
104
билан (бир қолипда бўлмаган) ҳаракат қилиш учун шароитлар яратишдан
иборат.
Психологик маслаҳат амалий психологнинг касбий фаолиятини муҳим
йўналишларига тегишли. Психологик маслаҳатнинг асосий вазифасини
қуйидагича аниқлаш мумкин. Мижоз ўзининг ҳаѐтий қийинчиликларга
ташқаридан назар ташлай оладиган шароитни яратиш, хулқ-атворни мақбул
бўлмаган усулларини англаш ва ўзаро муносабатлар ўрнатиш ҳамда унга янги
эмоционал ва шахсий тажриба орттиришга ѐрдам берувчи адекват хатти-
ҳаракатларни ҳосил қилиш. Бундан асосий мақсад инсонни юқори дараада
ўзини ўзи англаган шахсий мустақил тарзда танланган ҳаѐтий стратегиясини
амалга оширишга қодир бўлган ўз тақдири учун жавобгарликни бўйнига
олишга тайѐр етук шахс сифатида шаклланишида унга психологик ѐрдам
кўрсатиш ҳисоланади. Психологик маслаҳат психотерапиядан шартли равишда
ажратилади чунки маслаҳат жараѐнида кўпинча психотерапевтик методлар ва
усуллар қўлланилади. Шундай бўлса ҳам психотерапияга нисбатан психологик
маслаҳат бирмунча юзаки характерга эга деб ҳисобланади.
Психологик маслаҳатдаги турли ѐндашувлар методологияси замонавий
психологиянинг асосий изланишлари психоаналитик, бихевиоризм ѐки
экзистенциал-гуманистиклардан бирига уларнинг алоқадорлигига кўра
аниқланади. Ўз навбатида психоаналитик назариясига асосланувчи психолог
маслаҳатчи мижознинг руҳий ҳаѐтини уч хил нуқтаи-назардан талқин қилади:
-динамик (турли психик кучлар низоси ва ўзаро таъсир натижаси
сифатида);
-иқтисодий (унинг энергетик тавсифномаси йиғиндиси сифатида);
-топик (психиканинг тузилмавий тузилиши нуқтаи назаридан).
Шу ўринда психоаналитик маслаҳатчи мижозга ички низоларнинг
табиати ва сабабларини англашга ѐрдам бериши унинг ―Мен‖ ини
кучайтиришни ва уни ―Олий Мен‖ ва ―У‖ дан бирмунча мустақил бўлишини
таъминлашни ўзининг асосий вазифаси деб билади. Бунинг учун у мижоз билан
ишчи иттифоққа эришиши у билан унинг қаршиликлари ва муносабатини
ўрганиб чиқиши, номақбул хилма хил механизмлари ҳаракатини бартараф
қилиши зарур ҳамда турли хил комплексларни намоѐн бўлишини англаш
мумкин. психоанатиликага йўналган маслаҳатнинг аксарит техникалаини асоси
сифатида ―эркин ассоциация‖ кўриб чиқилади.
Бихивеоризм ѐндашуви тарафдори бўлган маслаҳатчи энг аввало
мижознинг хулқ-атвори устида иш олиб боради. Унинг вазифаси наниқ кўп
маъноли сўзлар орқали ифодаланган психологик муаммони объектив кузатиш
имкони мавжуд бўлган хулқ-атвор ҳаракатларига кўчириш.
Бихевиорист
маслаҳатчи
мижознинг
стреотип
хулқ-атвори
105
ноадекватлигини кўрсатиб бериб, у билан бирга мақбул хулқ-атворни
моделлаштиради ва зарур малакаларни шакллантиради. Психологнинг назорати
остида режа асосида ва қатъият билан амалга ошириладиган қўйилган мақсадга
эришишга қаратилган ҳаракатларнинг аниқ режаси ишлаб чиқилади.
Инсонпарварликка йўналган маслаҳатчи иккита муҳим постулатга
(ҳақиқатлиги асос қилиб олинадиган қоида) таянади:
1.Инсонлар ўзини ўзи назорат қилади, уларнинг хулқ-атвори ўз
танловини амалга ошириш қобилияти қандай фикр юритиш ва қандай йўл
тутиш танлови билан детирминациялашган.
2.Ҳар бир инсонда ўз имкониятларини амалга оширишга шахсий
(ривожланишга) тараққиѐтга туғма эҳтиѐж мавжуд-гарчи муҳит бу тараққиѐтга
йўл бермаслиги мумкин.
Ушбу тамойилларидан келиб чиқиб маслаҳатчи мижоз шахсига доир
ўзгаришни амалга оширишда ѐрдам беришни ва уни муҳим қарор қабул
қилаѐтган вақтда қўллаб-қўвватлашни ўз вазифаси деб ҳисоблайди.
Психологик маслаҳат турли ва методлари
Амалий психолог фаолиятирнинг бошқа йўналишлаи сингари маслаҳат
ҳам турли асосларга кўра таснифлаши мумкин бўлади:
-назарий йўналганлик бўйича (психоаналитик, хулқ-атвор, гуманистик,
гештальт-маслаҳатчи ва бошқалар);
-мижознинг ѐш даври бўйича (болалик, ўсмирлик, етуклик ѐшига доир
маслаҳат ва бошқалар);
-фазо-маконга оид тузилиш бўйича (бевосита ва билвосита алоқа яъни
юзма-юз ѐ ўз навбатида телефонда ѐзма шаклда электрон-интернет орқали
амалга ошириладиган масофавий ѐки бевосита иштирок этилмайдиган, сиртдан
суҳбат ҳисобланди);
-мижозлар гуруҳи бўйича (индивидуал ѐки гуруҳий);
-бир қанча психологик муаммолар бўйича (мулоқот муаммоси бўйича,
эмоционал соҳадаги муаммолар бўйича, шахсий муаммолар ва бошқалар
бўйича маслаҳат);
-қўлланиш соҳаси бўйича (мактабга, касб-ҳунарга, оилавий ва эр-хотин
муносабатларига бизнесга доир маслаҳатлар ва бошқалар).
Г.А.Абрамова (1994) асосий маслаҳат методи сифатида интервьюни
эътироф этади. У томонидан интерью жараѐнига таъсир кўрсатувчи қуйидаги
методлар ажратилган:
1.Интерпретация изоҳ;
2.Йўриқнома (директив, дастур, кўрсатма);
3.Ахборот;
4.Ўзини ўзи намоѐн қилиш.
106
5.Қайтарма алоқа.
6.Мантиқий кетма –кетлик (изчиллик).
7.Хулоса.
8.Очиқ
9.Ёпиқ саволлар.
10.Рағбатлантириш.
11.Сўзлаб бериш (ҳикоя қилиш).
12.Ҳис-туйғуларни ифодалаш.
В.М.Меновшиков (1998) фикрига кўра маслаҳатда норефлексив (сукут
сақлай билиш) ва рефлексив (қайтарма алоқа қайтариш) тинглаш техникаси
муҳим аҳамиятга эга.
Рефлексив тинглаш усулларига қуйидагилар тегишли:
-аниқлаштириш;
-бошқаа ифода этиш;
-ҳис-туйғуларни ифодалаш;
-хулоса қилиш;
-тафсилотлар;
-сўзлаб бериш;
-суҳбатдош фикрларининг кейинги ривожи;
-ҳамроҳининг идроки ҳақидаги хабар;
-ўз-ўзини идроки ҳақида фикр-мулоҳазалар.
Келтирилган рўйҳатлардан кўпгина бандларнинг ўхшашлигини пайқаш
осон. В.Ю.Меновшиков ишларидан (1998) маслаҳат жараѐнининг турли
босқичларида ҳар хил усуллар қўлланилишини мисоллар билан тушунтирувчи
жадвални келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |