Маълумот чиқиш каналининг пайдо бўлиш сабаби ва шароитлари
Тизимли ечимларнинг такомиллашмаганлиги
Ишлатиладиган элементларнинг эскирганлиги
Конструктив (тузилиши)
Технологик
Катталикларнинг ўзгариши
Авария туфайли ишдан чиқиши
ЁЭМННнинг пайдо бўлиш манбасининг шароити ва сабабининг таҳлили шуни кўрсатадики, унинг пайдо бўлишига маълум тоифадаги техник воситаларнинг ишлаш схемасини такомиллашмаганлигини, элементларнинг ишлатилиши натижасида эскирганлигини ва шу кабилар асос бўлади.
Техник канал бўйича маълумотлар чиқиб кетишидан ҳимоялашда, одатда қуйидаги амалларнинг бажарилиши талаб этилади:
Мумкин бўлган маълумотлар чиқиб кетиши каналларини ўз вақтидааниқлаш.
Назорат зонаси (ҳудуди, кабинети) чегарасида маълумот чиқиб кетиши каналининг энергетик тавсифларинианиқлаш.
Ёвуз ниятли шахслар томонидан канални назорат қилиш воситаларининг имкониятларинибаҳолаш.
Ташкилий, ташкилий-техник ёки техник чора ва воситалар ёрдамида маълумот чиқиб кетиши каналларининг энергетикасини йўқ қилиш ёкизаифлаштириш.
Объектни кузатиш, эшитиш ва сигналнитутиб олишнинг асосий усуллари ватамойиллари
Маълумотларни визуал-оптик канал бўйича чиқиб кетишидан ҳимоялаш – конфеденциал маълумотларнинг ёруғлик энергияси ҳисобига назорат зонасидан чиқиб кетишини бартараф этиш ёки камайтириш бўйича комплекс тадбирлардир.
Маълумотларни визуал-оптик канал бўйича чиқиб кетишидан ҳимоялаш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади:
ҳимоя объекти шундай жойлаштириладики, ундан қайтадиган ёруғлик ёвуз ниятли шахслар жойлашган томонга тушмаслиги керак (фазовий тўсиқ);
ҳимоя объектининг ёруғлик қайтариш хусусиятини камай- тириш;
ҳимоя объектининг ёруғлигини камайтириш (энергетик чега- ралаш);
атрофини ўраш воситалари (экранлар, пардалар, қорайтирилган ойна, ниқоб, тўсиқлар ва турли чегараловчи воситалар)дан фойдаланиш ёки қайтган ёруғликни иложи боричасусайтириш;
ҳимоя қилиш ва ёвуз ниятлиларни чалғитиш мақсадида яшириш (маскировка), имитация ва бошқа воситаларниқўллаш;
ҳимоя объектини ёруғлик қайтариш хусусияти ва фон ёрқинлигини ўзгартириш орқали маскировкани амалгаошириш;
назоратсиз тарқалаётган чиқувчи ёки қайтувчи нурлардан манбани ҳимоялашда фаол ва пассив ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
объектни маскировка қилишда аэрозол парда, маскировкаловчи сетка, бўёқ кабиларниқўллаш.
Яширишнинг тезкор воситалари сифатида аэрозол пардалари кенг қўлланилади. Улар турли моддаларнинг газда сузиб юрувчи майда зарралари бўлиб, ўлчами ва агрегат ҳолатига қараб тутун, туман, қурум ҳосил қилади ва ҳимоя объектидан қайтган ёруғликни тўсади. Тутунсимон моддалар ёруғликни яхши ютиш хусусиятига эга.
Кузатув ва фото суратга олишдан ҳимояланишда қуйидагилар тавсия этилади:
ҳужжатлаштириш, кўпайтириш ва маълумотларни тасвирлаш воситалари (компьютер монитори, умумфойдаланишга мўлжалланган экран ва бошқалар)ни тўғридан-тўғри ёки масофадан кузатишнинг олдини олиш учун уларни оптималжойлаштириш;
ёруғлик ўтказмайдиган ойналардан, пардалардан, плёнкалардан ва бошқа ҳимоялаш ашёларидан (решетка, дераза эшиклари ва ҳоказо)фойдаланиш;
деразалари хавфсиз зонага (йўналишга) қаратилган хоналарни танлаш;
маълум бир вақтдан кейин компьютер монитори ва умумфойдаланиш экранларини ўчирувчи воситалардан фойдаланиш (вақт бўйича ишлашрежими).
Кузатувдан ва жойларда фото суратга олишдан ҳимоялашда маскировка чораларини кўриш, жойлашиш рельефидан фойдаланиб объектни яшириш ва объект фаолиятини яширишни таъминловчи қўриқлаш режимини ташкил этиш керак.
Қийинроқ шароитларда фаол яшириш воситалари (маскировка- ловчи тутун, аэрозоллар ва бошқа воситалар)ни қўллаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |