Ҳозирги кунда маълумотларни техник ҳимоялаш масаласи долзарб вазифалардан бирига айланган.
Маълумотларни ҳимоялашнинг техник воситаларига механик, электромеханик, электрон-механик, оптик, акустик, лазер, радио, радиолокацион ва бошқа қурилмалар ҳамда ҳимояланадиган объектга бориш йўлини тўсишга мўлжалланган тизим ва бинолар киради.
Маълумотлар ва объектларни ҳимоялаш учун мураккаб ва такомиллашган усулларидан фойдаланилади.
Ташкилотлардаги маълумотларни электрон қайта ишлаш марказлари кучли электромагнит нур манбаи бўлган объектлардан узоқда жойлашган бўлиши ва атрофи девор билан ўралиши керак. Назорат зонасини кузатиш телевизион, радиолокацияли, лазерли, оптик, акустик ва бошқа умумий пультга уланган тизим орқали амалга оширилишимумкин.
Ахборот хавфсизлиги муаммоси ташкилий чора-тадбирлар ва талаблар, ахборот тизимларидан фойдаланиш ва лойиҳалаш босқичларида ҳал қилинади. Улар орасида ҳимояланаётган ахборот тизими жойлашган объектни қўриқлаш муҳим ўринни эгаллайди. Бунда ҳисоблаш техника воситаларидаги маълумотларни ўғирлашни олдини оладиган ва қийинлаштирадиган, ахборот ташувчилар, шунингдек алоқа линияларидан ва ахборот тизимидан рухсат берилмаган фойдаланишни ман этадиган тегишли қўриқлаш постлари, техник воситаларўрнатилади.
Техник воситалар билан ҳимояланадиган ахборотларнингтурлари
Ахборотларни муҳофаза қилишнинг техник воситалари – объектнинг ниқобловчи (маскировкаловчи) белгилари очилишини бартараф этиш ёки камайтириш, ёлғон аломатларни яратиш ҳамда техник воситалар орқали ахборотга рухсатсиз киришга тўсқинлик қилишга мўлжалланган техник воситалардир.
Маълумотларни рухсатсиз олишнинг объектлари, усуллари ва воситалари қуйидагилар бўлиши мумкин:
бино, иншоат ва қурилиш конструкциялари (деворлар, томлар, поллар, дераза ва эшиклар, дераза ойналари, иситиш ва сув билан таъминлаш тизимлари, ҳаво тозалаш қувурлари); конфеденциал музокара ва мажлисларни ўтказишда акустик тебраниш каналлари бўйича маълумотларни рухсатсизолиш;
ҳаракатланувчи объектлар (автомобиль, темир йўл, сув ва ҳаво йўллари транспортлари); конфеденциал суҳбатлар олиб боришда – акустик тебраниш каналларибўйича;
кучсиз ток техника воситалари (алоқа қурилмалари, овоз кучайтиргичлар, аудио- ва телеқурилмалар, электр соатлар, радио эшиттиришлар, ёнғин ва қўриқлаш сигнализация қурилмалари, электр ёзув машинкалари, кондиционерлар ва улардан фойдаланилганда ҳамда бу воситалар ёпиқ таснифли тадбирларни ўтказишга мўлжалланган бинога жойлашганда – электроакустик ўзгаришлар бўйича ва ёндош электромагнит нурланишлар ва наводкалар (ЁЭМНН-ПЭМИН)ҳисобига;
ҳисоблаш техникаси воситалари (монитордаги тасвир эфир орқали маълум бир масофага узатилади) – ЁЭМННҳисобига;
электр манбаси ва ерга уланган ўтказгичлар тизими (бу занжир орқали овоз кучайтириш, компьютерда котиба билан алоқа ва шу кабиларни амалга оширувчи қурилмаларда қайта ишланадиган маълумотларни тутиб олиш мумкин) – ЁЭМННҳисобига;
бино, автомашина ва бошқалардаги акустика (сўз, товушлар) – радиоканал ва симларда акустик радиомикрофонлар («жучоклар») бўйича ҳамда лазер қурилмалари орқали қўлга киритишҳисобига;
телефонда сўзлашувлар – радиоканал ва симлар орқалителефон
«жучоклар» ҳисобига;
факс орқали маълумотлар – ёндош нурланишлар ва наводкалар ҳамда алоқа линияси орқали қўлга киритишҳисобига;
«жучоклар» ўрнатилган «совға» ва «сувенирлар»,мебеллар;
йўналтирилган микрофонлар ёрдамида масофадаги шахс акустикаси (сўзи);
уяли алоқа тармоғи орқалирадиосўзлашувлар.
Ҳимоянинг техник воситалари – бу техник қурилмалар, комплекслар ёки тизимлар ёрдамида объектни ҳимоялашдир. Техник воситаларнинг афзаллиги кенг кўламдаги масалаларни ҳал этилишда, юқори ишончлиликда, комплекс ривожланган ҳимоя тизимини яратиш имкониятида, рухсатсиз фойдаланишга уринишларга мос муносабат билдиришда ва ҳимоялаш амалларини бажариш усулларидан фойдаланишнинг анъанавийлигида намоёнбўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |