Ахборот чиқиб кетиш техник каналларининг таснифи ватаркиби
Маълумот майдон ёки модда орқали узатилади. Бу ё акустик тўлқин (товуш), ё электромагнит нурланиш ё матн ёзилган бир варақ
қоғоздир. Бироқ, на узатилган энергия, на фойдаланилган модда ўз- ўзича ҳеч қандай қийматга эга эмас, улар фақат маълумот ташувчи ҳисобланади, холос.
Физик табиатига кўра қуйидагилар маълумот ташувчи воситалар ҳисобланади:
ёруғликнури;
товуштўлқинлари;
электромагнит тўлқинлар;
материал вамоддалар.
Табиатда маълумотларни ташиш учун булардан бошқалари мавжуд эмас.
Муҳит
Ўз манфаатларига қараб инсонлар у ёки бу физик майдондан фойдаланиб ўзаро маълумот узатишнинг бирор тизимини яратадилар. Бундай тизимларни алоқа тизими деб номлаш қабул қилинган. Ихтиёрий алоқа тизими (маълумот узатиш тизими) маълумотлар манбаи, узатгич, маълумот узатиш канали, қабул қилгич ва қабул қилиб олувчи ҳақидаги маълумотдан ташкил топади. Бу тизимлар кундалик ҳаётда бирор мақсад учун фойдаланилади ва маълумот узатишнинг расмий воситаси ҳисобланади. Унинг фаолияти ишончлиликни, аниқлиликни ва маълумот узатиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат қилинади. Бу эса рақобатчиларнинг тизимга рухсатсиз киришни олдини олади. Бироқ, маълум шароитлар мавжудки, унда бир жойдан бошқасига маълумот узатиш тизими объект ва манбанинг хоҳишига боғлиқ бўлмайди. Бундай ҳолларда, албатта, бундай канал ўзини очиқча намоён қилмаслиги керак. Маълумотлар узатиш канали сингари бундай канал маълумот чиқиб кетиш канали деб аталади. У ҳам сигнал манбаи, уни тарқатувчи физик муҳит ва ёвуз ниятли шахслар (бузғунчилар) томонидаги қабул қилувчи қурилмалардан ташкил топади. Қуйидаги расмда маълумот чиқиб кетиш каналининг тузилиши келтирилган.
Маълумот чиқиш канали
Маълумотлар чиқиб кетиш канали деб конфеденциал маълу- мотлар манбасидан ёвуз ниятли шахсгача бўлган физик йўл тушунилади. Бу йўл орқали маълумот чиқиб кетиши ёки сақланаётган маълумотга рухсатсиз кириш мумкин. Маълумотлар чиқиб кетиш каналининг вужудга келиши (пайдо бўлиши, ўрнатиш) учун маълум фазовий, энергетик ва вақтдаги шароит ҳамда ёвуз ниятли шахсда уларга мос маълумотларни қабул қилиш ва қайд қилиш воситалари мавжуд бўлиши керак.
Физик хусусиятларини инобатга олган ҳолда маълумотлар чиқиб кетиш каналининг пайдо бўлишини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
визуал-оптик;
акустик;
электромагнит (магнит ва электрик майдонни ўз ичигаолади);
материал-буюмли (қоғоз, фото, магнитли ташувчилар, турли кўринишдаги қаттиқ, суюқ, газ ҳолатидаги саноатчиқиндилари).
Визуал-оптик каналлар – бу бевосита ёки узоқдан (жумладан телевизион) кузатишдир. Маълумот ташувчи бўлиб, конфеденциал маълумот манбаси чиқарадиган ёки ундан қайтувчи кўринадиган, инфрақизил ва ультрафиолет диапазондаги ёруғлик хизмат қилади.
Акустик каналлар. Инсон учун маълумотларни эшитиш қобилияти кўришдан кейин иккинчи ўринда туради. Шу сабабли маълумот чиқиб кетиши каналининг энг кўп тарқалгани акустик канал ҳисобланади. Акустик каналда маълумот ташувчиларгаультра
(20000 Гц дан юқори), эшитиш ва инфратовуш диапазондаги тўлқинлар киради. Инсон эшитадиган товуш частотаси 16 дан 20000 Гц гача ва инсон гапиргандаги 100 дан 6000 Гц гача бўлади.
Ҳавода акустик тўлқин тарқалганда ҳаво зарралари тебранади ва бунинг натижасида биридан-бирига энергия узатилади. Агар товуш йўлида тўсиқ бўлмаса, у ҳамма томонга бирдай тарқалади. Агар товуш тўлқинлари йўлида девор, ойна, эшик, том ва каби бошқа тўсиқлар бўлса, товуш тўлқини уларга маълум даражада босим беради ҳамда уларни ҳам тебрантиради. Товуш тўлқинларининг бундай таъсири акустик маълумот чиқиб кетиши каналининг пайдо бўлишига асосий сабаббўлади.
Муҳитга қараб товуш тўлқинларининг тарқалиши фарқ қилади. Бу товушнинг ҳаво бўшлиғида тўғри тарқалиши, қаттиқ муҳитда (таркибий товуш) тарқалишидир. Бундан ташқари, товушнинг бино ва иморатларга босим билан таъсири қилиши уларнинг тебранишига сабаббўлади.
Қуйидаги расмда акустик ва вибрацион тебранишлар орқали маълумотлар чиқиб кетиш каналларининг чизмаси келтирилган бўлиб, унда акустик тебраниш ва товушларнинг қаттиқ муҳитда, метал буюмларда ва бинонинг бошқа элементларида тарқалиши тасвирланган.
Акустик тебранишларнинг тарқалиши
Вибрацион тебранишларнинг тарқалиши
Эшитиш микрофони
Эшитишвибродатчиги
Дераза
Иситгичбатареялари
Ҳавотозалагич
Эшик
Кабеллар учунжой
Электромагнит каналлар. Бундай ҳолларда маълумот ташувчи, ўта узун тўлқин узунлигидан (10000 м – частотаси 30 Гц дан кичик) субмиллиметрлигача (1-0,1 мм – частотаси 300дан 3000 ГГц гача) бўлган диапазондаги электромагнит тўлқинлар ҳисобланади. Бу кўринишдаги ҳар бир электромагнит тўлқин тарқалишнинг фазо ва узоқлиги бўйича ўзига хос хусусиятига эга. Масалан, узун тўлқинлар жуда узоқ масофаларга, миллиметрлилар эса аксинча, фақат тўғри йўналишда бир ва бир неча ўн километрга тарқалади. Бундан ташқари, турли телефон ва алоқа симлари ҳамда кабеллари ўз атрофида магнит ва электр майдонини ҳосил қилади. Яқин масофада булар ҳам маълумотларнинг чиқиб кетиши элементларигакиради.
|
|
Ўрта тўлқинлар
|
|
|
Қисқа тўлқинлар
|
|
|
Ултра қисқа тўлқинлар
|
Йўналтирувчи тизимлар
Сувда
Ерда
Ҳавода
Узун тўлқинлар
Паразит алоқа ва наводка
Электромагнит нур
Материал-буюмли маълумот чиқиб кетиши каналига қаттиқ, суюқ ва газсимон ёки корпускуляр (радиоактив элементлар) кўринишдаги моддалар киради. Булар, жуда кўп ҳолларда, саноатнинг турли чиқиндилари, сифатсиз моллар, хомаки материаллар ва бошқалар бўлиши мумкин. Шундай экан ҳар бир конфеденциал маълумот манбаи у ёки бу даражадаги маълумот чиқиб кетиши каналига эга бўлиши мумкин.
Сувда
Радиоактив
Ишлаб чиқаришда, илмий фаолиятларда ва ахборотларни автоматик қайта ишлашда турли техник таъминот воситаларидан кенг фойдаланиш деб ном олган маълумотлар чиқиб кетиши техник каналлари гуруҳининг пайдо бўлишига олиб келди. Уларда маълумотларни ташувчи бўлиб, турли хил тоифадаги ёндош электромагнит нурланишлар ва наводкалар (ЁЭМНН): акустик- ўзгартириладиган, нурланувчан ҳамда зарарли алоқа ва наводкалар ҳисобланади. ЁЭМНН ихтиёрий электрон қурилмага, тизимларга, табиий хусусиятларга эга бўлган маҳсулотларга хосдир.
Хавфли нурланишга асос бўлувчи физик ҳодисалар турли хил тавсифларга эга. Шунинг билан бирга, бундай нурланиш ҳисобига бўладиган умумий кўринишидаги маълумотлар чиқиб кетишини, ҳимояланадиган маълумотларнинг бирор «қўшимча» алоқа тизими орқали узатилиши деб қараш мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, техник восита ва тизимлар нафақат қайта ишланадиган ахборотлардан иборат бўлган сигналларни фазога тарқатади, балки ўзининг микрофон ёки антеннаси ёрдамида акустик ёки магнит (электромагнит) нурланишларни қабул ҳам қилади, уларни электр сигналига айлантиради ва ўз алоқа линияси орқали, одатда назоратсиз, жўнатади. Бу эса маълумот чиқиб кетиши хавфини янадаорттиради.
Алоҳида техник воситалар ўз таркибида «микрофон» ва
«антенна» каби қурилмалардан ташқари юқори частотали ёки импульсли генераторларга ҳам эга бўлади. Уларнинг нурланиши конфеденциал маълумотларга эга бўлган турли сигналларга мослаштирилган бўлиши мумкин.
Хавфли «микрофон эффект»и (зарарли электр сигналларининг пайдо бўлиши) айрим телефон қурилмаларида, ҳатто телефон трубкаси қўйилган ҳолда бўлишига қарамасдан ҳам пайдо бўлади. Электромагнит нурланишлар товуш чиқарувчи ва товуш кучайтирувчи қурилмаларнинг радиочастоталарида ўз-ўзидан пайдо бўлишида ҳам ҳосил бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |