Маълумотни акустик канал орқали чиқиб кетишидан ҳимоялаш – бу конфеденциал маълумотларни акустик майдон ҳисобига назорат зонасидан чиқиб кетишини бартараф этиш ёки камайтириш бўйича комплекс тадбирлардир.
Ҳимоянинг бу туридаги асосий тадбирларга ташкилий ва ташкилий-техник чоралар киради.
Ташкилий чоралар архитектурали режалаштириш, фазовий ва режимли тадбирларни ўтказишни кўзда тутса, ташкилий-техник чоралар – суст (товушни ўтказмайдиган қилиш, товушни ютиш) ва фаол (товушни бостириш) тадбирлардан ташкил топади. Техник тадбирларни конфеденциал сўзлашувларни махсус ҳимояланган воситалардан фойдаланиш ҳисобига ўтказиш мумкин.
Товушни ўтказмайдиган қилиш билан ҳимоялашнинг самарадорлигини аниқлаш учун шовқин ўлчагичлар ишлатилади. Шовқин ўлчагич – товуш босими тебранишларини товуш босими даражасига мос кўрсаткичларга айлантирувчи ўлчов асбобидир. Одам товушини акустик ҳимоя қилиш соҳасида аналогли шовқин ўлчагичлардан фойдаланилади.
Аниқлик даражаси бўйича шовқин ўлчагичлар тўрт синфга ажратилади. Нолинчи синфдаги шовқин ўлчагичлар лабораториядаги ўлчашларда, биринчиси – табиий шароитдаги ўлчашларда, иккинчиси
умумий мақсадлардаги ўлчашларда, учинчиси – йўналтирилган ўлчашларда ишлатилади. Амалиётда акустик каналнинг ҳимояланганлик даражасини баҳолаш учун шовқин ўлчагичларнинг иккинчи синфи, кам ҳолларда биринчи синфиданфойдаланилади.
Яширинча эшитиш – разведка ва саноат айғоқчилигини олиб бориш усули бўлиб, айғоқчилар, кузатувчилар, пинҳона эшитишнинг махсус постлари, барча разведка бўлинмалари томонидан қўлланилади. Алоқанинг техник воситалари орқали узатиладиган сўзлашувлар ва хабарларни ҳам яширинча эшитиш амалга оширилиши мумкин.
Маълумки, эшитиш бевосита бўлиши мумкин, яъни гапирувчининг акустик тебранишлари тўғридан-тўғри ёки бино ва иншоатларнинг элементлари орқали эшитувчига етиб боради.
Аммо турли техник воситалар: микрофонлар, лазерлар, радиозакладка, юқори частотали тебранишлардан фойдаланиб сўзлашувларни эшитиш кенг тарқалган.
Маълумотларни электромагнит канал орқали чиқишдан
ҳимоялаш – бу конфеденциал маълумотларни ёндош таснифга эга электромагнит майдон ва наводкалар ҳисобига назорат зонасидан чиқиб кетишини бартараф этиш ёки камайтириш бўйича комплекс тадбирлардир.
Маълумот чиқишининг қуйидаги электромагнит каналлари мавжуд:
электрон схемалар элементларининг микрофонэффекти;
юқори ва паст частотали электромагнитнурланишлар;
паразит кучайтиргичларнинг юзагакелиши;
электрон схемаларнинг манба занжирлари ва ерга уланиш занжирлари;
алоқа линияси ва симларнинг ўзаротаъсири;
юқори частоталибоғланишлар;
оптик-толали тизимлар.
Электромагнит каналлардан маълумотлар чиқиб кетишини ҳимоялаш учун умумий ҳимоялаш усуллари ва айнан шу турдаги каналга мўлжалланган махсус ҳимоялаш усуллари қўлланилади. Бундан ташқари, ҳимоя чораларини конструктор-технологик ечимлар ва эксплуатацион (фойдаланиш) синфларига ажратиш мумкин.
Конструктор-технологик ечимларда маълумотларнинг чиқиб кетиши эҳтимоли мавжуд бўлган каналларнинг пайдо бўлиши бартараф этилади. Эксплуатацион ҳимояда ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти шароитида турли хил техник воситаларни қўллаш орқали чиқиб кетиш каналларитўсилади.
Маълумотларга ишлов берувчи ва узатувчи техник воситалардаги ЁЭМНН ҳисобидан пайдо бўлиши мумкин бўлган маълумотлар чиқиб кетиш каналини олдини олиш бўйича конструктор-технологик тадбирлар мақбул конструктор-технологик ечимларни қабул қилишга олиб келади. Унга қуйидагиларкиради:
қурилма элемент ва узеллариниэкранлаштириш;
элементлар ва ток ўтказувчи симлар орасидаги электромагнит, ҳажмли, индуктив алоқаларнисусайтириш;
манба ва ерга уланиш занжирларидаги сигналларни фильтрлаш ва ЁЭМННни сусайтириш ёки бартараф этиш кабитадбирлар.
Экранлаштириш элементларни кераксиз акустик ва электромагнит сигналлардан ва ўзининг электромагнит майдон нурланишидан ҳимоялаш имконини беради ҳамда ташқи нурланишларнинг зарарли таъсирини сусайтиради (ёки бартараф этади).
Қурилма ва унинг элементларини ерга улаш ҳамда сиртларини металл пуркаб қоплаш йўналтирилган сигналларни ерга ўтказиб юбориш, алоҳида занжирлар орасидаги зарарли алоқаларни сусайтиришнинг ишончли воситасидир.
Турли мақсадларга мўлжалланган фильтрлар пайдо бўлган ёки тарқаладиган сигналларни камайтириш ёки сусайтиришга ҳамда ахборотларни қайта ишлаш қурилмаларининг манба тизимини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |