АХБОРОТЛАРНИ КРИПТОГРАФИК ҲИМОЯЛАШУСУЛЛАРИ
Криптография ахборотни муҳофаза қилиш усулларидан бири ҳисобланади. Криптография ахборот (маълумотлар)ни ўзгартириш тамойиллари, воситалари ва усулларини тадқиқ этади. Бундан мақсад ахборот мазмунидан рухсат этилмаган фойдаланишдан муҳофазалаш ва уни бузишни бартараф қилиш. Криптография маълумотларни алоқа каналлари орқали узатишда ёки сақлашда конфеденциалликни ёки ҳақиқийликни таъминлаш усуллари биланшуғулланади.
Шу билан бирга криптография маълумотларни хабардор бўлмаган шахслар учун тушуна олмайдиган қилиш мақсадида ўзгартириш усули ҳамдир. Маълумотлар хавфсизлиги тизимининг муҳим таркибий бўлаги. Унинг моҳияти маълумотларни узатишдан олдин маъносиз белгилар ёки сигналлар йиғмасига айлантириш ва маълумотларни олувчи қабул қилиб олгандан сўнг, уларни дастлабки шаклига қайта тиклашдир.
Криптография: асосий тушунчалари ва қисқачатарихи
Инсоният ахборотни ҳимоя қилиш муаммоси билан ёзув пайдо бўлгандан бери шуғулланади. Бу муаммо ҳарбий ва дипломатик маълумотларни яширинча узатиш заруратидан келиб чиққан. Масалан, антик спарталилар ҳарбий маълумотларни шифрлашган. Хитойликлар томонидан оддий ёзувни иерогрифлар кўринишида тасвирлашлари уни хорижийлардан яшириш имконини берган.
«Криптография» атамаси грек тилидан таржима қилинганда
«яшириш, ёзувни беркитиб қўймоқ» маъносини билдиради. Атаманинг маъноси криптография керакли маълумотни яширин сақлаш ва ҳимоялаш мақсадида кўлланишини англатади.
Криптография ахборотни ҳимоялаш воситаси, шунинг учун у ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг бир тармоғи ҳисобланади.
Криптологиянинг (крипто – яширин, логия – фан, билим) ривожланишини учта босқичга ажратиш мумкин. Биринчи босқич – криптологияни фан сифатидан эътироф этилмаган даври, тор доирадаги қизиқувчиларга хос фаолият тури бўлган. Иккинчи босқич 1949 йилдан бошланиб, К.Шеноннинг «Махфий тизимларда алоқа назарияси» номли рисоланинг чоп этилиши билан боғланади. Бу рисолада шифрлашнинг фундаментал илмий тадқиқоти ва унинг мустаҳкамлиги ёритиб берилган. Бу китобнинг чоп этилиши криптология амалий математиканинг таркибий қисми сифатида шаклланишига асос бўлди. Ва, ниҳоят 3-босқич 1976 йилда У.Диффи ва М.Хеллман томонидан «Криптографиянинг янги йўналишлари» номли асарнинг чоп этилиши билан белгиланади. Унда махфий алоқа, ёпиқ калитни аввалдан бермасдан ҳам, амалга ошириш мумкинлиги баён этилган. Ушбу санадан бошлаб то ҳозирги кунгача анъанавий классик криптография билан бир қаторда очиқ калитли криптографиянинг интенсив ривожланиши давом этмоқда.
Бир неча асрлар давомида ёзувнинг пайдо бўлишини ўзи ахборотни ҳимоялаш сифатида эътироф этилар эди, чунки ёзувни ҳамма ҳам тушунмас эди.
Эрамиздан олдинги XX аср. Месопатамияда ўтказилган қазилмалар вақтида энг қадимий шифрланган матнлар топилган. Лойдан ясалган тахтачага қозиқчалар билан ёзилган матн ҳунармандларнинг сопол буюмларини қоплаш учун тайёрланадиган бўёқнинг рецепти бўлиб, у тижорат сири ҳисобланган. Қадимги мисрликларнинг диний ёзувлари ва тиббиёт рецептлари ҳаммаълум.
Эрамиздан олдинги IX асрнинг ўрталари. Плутарх берган маълумотларига кўра, ана шу даврда шифрловчи қурилма – скиталь, қўлланилган бўлиб, у ўрин алмаштиришлар орқали матнни шифрлаш имконини берган. Матнни шифрлашда сўзлар бирор диаметрли цилиндрга (скиталга) ўралган энсиз лентага ёзилган. Лента ёйилганда унда очиқ матн ҳарфларининг ўринлари алмаштирилган ҳолати ҳосил бўлган. Бунда калит сифатида цилиндрнинг диаметри хизмат қилган. Бундай матнни шифрдан ечиш усулини Аристотел таклиф этган. У лентани конусга ўраган ва ўқилиши мумкин бўлган сўз ёки сўзнинг бир қисмини кўрсатувчи жой цилиндрнинг диаметри деб ҳисоблаган.
Эрамизнинг 56 йили. Ю.Цезарь галлар билан уруш вақтида ширфлашнинг алмаштириш турини қўллаган. Очиқ матн алфавити
остига цикл бўйича (Цезарда учта позицияга) силжитиш орқали шу алфавит ёзилган. Шифрлашда очиқ матндаги алфавитлар, яъни юқори қисмда жойлашган ҳарфлар қуйи қисмдаги мос ҳарфлар билан алмаштирилган. Бу турдаги шифрлаш Ю.Цезаргача маълум бўлган бўлса-да, лекин бундай шифрлаш усули унинг номи билан юритилади.
Мураккаб алмаштиришлар шифри сифатида юнонлар шифри –
«Полибий квадрати» саналади. Алфавит квадрат жадвал кўринишида тасвирланади. Шифрлашда очиқ матн ҳарфи жадвалдаги иккита сонга алмаштирилган – мос тушувчи ҳарфнинг жойлашган устун ва қатор рақамларига. Алфавитни жадвалда ихтиёрий тарзда жойлаштириш ва у орқали қисқа хабарни шифрлаш замонавий қарашлар нуқтаи назари бўйича ҳам мустаҳкам шифрлаш ҳисобланади. Бу ғоя биринчи жаҳон урушида мураккаб шифрлашларда амалга оширилган.
V асрда Рим империясининг емирилиши фан ва санъат, шулар қаторида криптография ривожланишининг тўхташига сабаб бўлди. У пайтларда черков махфий белгилар билан ёзилган хатни таъқиб қилган ва уни афсунгарлик ва жодугарлик деб ҳисоблаган. Чунки маълумотларни шифрлаш черков томонидан уларни назорат қилиш имконини бермас эди.
Француз роҳиби ва файласуфи Р.Бэкон (1214–1294) махфий ёзувнинг еттита тизимини баён этган. У даврларда кўпгина шифрлар илмий ахборотларни яшириш учун қўлланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |